Узбекистон республикаси адлия вазирлиги 100047, Тошкент шахри, Сайилгох куча си, 5-уй


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/22
Sana18.06.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1564675
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Маркшейдерлик йурикномаси 88 бет

ш
ва машина барабани 
асосий вали Н
б
ўқларининг баландлик белгилари аниқланади. 
301.Қурилмадан фойдаланиш жараёнида бир йилда камида бир марта бурчак 
параметрлари, шунингдек копёнинг оғишиб бурилиши аниқланади. Кўтарма арқонлар 
девиацияси бурчакларини ҳисоблаш учун, аввал аниқланган кўтарма қурилмаси асосий 
геометрик параметрларидан фойдаланалади. 
302. Кўп арқонли кўтарма машиналарни ўрнатиш учун, минорали копёр барпо 
этилганда машина залида қотирилган монтажлаш ўқларидан фойдаланилади. Оғувчи 
шкивларнинг жойлаштириш ўқлари, ўқларни чиқариш хатолиги 10 мм ортиқ бўлмаган
кўтарма машина ўқларидан кўчирилади. 
303. Кўп арқонли кўтарма қурилмаларни лойиҳалаштиришда қуйидаги геометрик 
элементларнинг ўзаро нисбатлари назарда тутилади: 
минора копёрининг пойдеворининг ўқлари ствол ўқларига параллел; 
копёрнинг бўйлама ўқи ва минорали қисмининг теклисликлари вертикал
машина асосий вали ва оғувчи шкивлар валларининг ўқлари бир бирига горизонтал 


46 
ва параллел; 
тегишли етакчи ва оғувчи шкивлар бир вертикал текисликда ётади; 
етакчи шкивлар диаметри, шунингдек оғувчи шкивлар диаметрлари ўзаро тенг; 
асосий кўтарма арқонлар вертикал; 
оғадиган ва оғмайдиган арқонлар тизимларининг ўқлари стволнинг тегишли 
кўтарма бўлинмалари ўқларига вертикал тушади. 
304. Монтажлаш тугагандан сўнг, шунингдек фойдаланиш жараёнида кўп арқонли 
кўтарма қурилма геометрик элементлари ўзаро нисбатининг тўғрилиги, қуйидаги 
бурчаклар қийматлари бўйича баҳоланади: текисликнинг вертикал координатларига 
проекциясидаги оғадиган  ва оғмайдиган  бош арқонлар тизими ўқларининг 
вертикалидан оғишлар; оғмайдиган  ва оралиқ ,  арқонлар девиацияси; бош вал
ўқлари ва оғувчи шкивлар вали ' ўқларининг қиялиги; минорали копёр бўйлама 
ўқининг i вертикалидан оғишлар. 
Йўл қўйиладиган бурчак оғишлари мазкур Йўриқноманинг 10-иловасида 
келтирилган. 
305. Кўп арқонди кўтарма машина ўрнатилгандан сўнг, асосий валнинг, етакчи ва 
оғдирадиган шкивларнинг ҳолати жойлаштириш ўқларидан бажариладиган ўлчамлар 
билан текширилади. Жойлаштириш ўқларидан вал ўқигача, шунингдек етакчи ва 
оғдирадиган шкивлар текисликларигача ўлчанган масофалар, лойиҳавий масофалардан 
10 мм ортиқ фарқ қилмаслиги керак. 
306. Кўп арқонли кўтарма мосламани монтажлаш тугаганидан сўнг қуйидагилар 
бажарилади: ижро съёмкаси, ва унинг натижалари бўйича асосий геометрик 
параметрлар, асосий вал ва оғдирадиган шкивлар ўқларининг қиялик бурчаклари; етакчи 
ва оғдирадиган шкивлардаги оралиқ арқонлар тизими ўқларидан вертикалдан оғишлар 
бурчаклари; етакчи ва оғдирадиган шкивлардаги асосий кўтарма арқонларнинг девиация 
бурчаклари. 
307. Шахта стволлари қурилганда вертикал йўналишлар берилади, кесишув 
ўлчамлари, мустаҳкамлаш иншоотини барпо этиш ва арматуралаш монтажининг 
вертикаллиги назорат қилинади, ствол ва технологик жиҳознинг ижровий съёмкаси 
амалга оширилади. 
308. Мустаҳкамлаш иншоотини деворларининг шахта стволларидаги лойиҳавий 
ҳолатидан йўл қўйиладиган оғишлари мустаҳкамлаш иншоотининг (монолит бетонли, 
темир-бетон ва тюбинг) турига боғлиқ. 
Ствол ўқининг лойиҳавийсидан умумий оғиши (50+0,15Н) мм ортиқ бўлмаслигига 
йўл қўйилади, бунда Н - стволнинг метрлардаги чуқурлиги. 
309. Хариларнинг ёнма-ён қаватлари ўртасида ўтказгич бўшлиғининг вертикалидан 
оғиши: темир ўтказгичлар учун - 10 мм ортиқ бўлмаслигига, ёғоч ўтказгичлар учун - 20 
мм ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади.
Ўтказгичлар излари кенглигининг лойиҳавийсидан оғиши 8 мм - ортиқ эмас – 
темир ўтказгичлар учун, 10 мм ортиқ эмас – ёғоч ўтказгичлар учун. 
310. Стволда маркшейдерлик ўлчамлари бажарилганда, копёрда, шкивости ва нол 
майдонлардаги барча қурилиш ва монтажлаш ишлари тўхтатилади. 
311. Арқонли арматуралаш геометрик элементларининг ўзаро нисбатини текшириш 


47 
махсус услуб бўйича белгиланади 
Оғишлар катталиги кўтарма идишлар ва ствол деворлари ўртасидаги хавфсиз 
тирқишларга риоя қилиш шартлари билан белгиланади. 
Йўл қўйиладиган оғишларнинг катталиклари мазкур Йўриқноманинг 331-бандида 
келтирилган. 
312. Вақтинчалик бинолар ва иншоотлар ўқларини натурага кўчириш, 
жойлаштириш тўр чизиғи пунктлари ёки ствол ўқларидан, кавлаш жиҳозини ўрнатиш ва 
монтажлаш эса – фақат стволнинг ўқли пунктларидан бажарилади. 
313. Кавалаш чиғирларини ўрнатишга қуйидаги талаблар қўйилади: кавлаш чиғири 
роми ўқининг кўтарма ўқидан оғиши кўпи билан 50 мм йўл қўйилади; ром 
бурчакларининг баландлиги бир биридан кўпи билан 15 мм ва лойиҳавий баландликдан 
кўпи билан 0,3 м фарқ қилади; кавлаш чиғирининг жойлаштириш ўқидан оғиши 10
ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади, вал ўқи бир учининг бошқа вал узунлигидан 0,001 
ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. Чиғир ромининг тўғри ўрнатилганлиги унга бетон 
қуйилгунига қадар ва қуйиб бўлгандан сўнг текширилади. 
Стволни кавлаш учун фойдаланиладиган стационар ва кўчма кўтарма машиналар, 
мазкур Йўриқноманинг 266-274 бандларига баён этилган талабларга риоя қилинган 
ҳолда ўрнатилади. 
314. Кавлаш копёри шкивости майдонининг лойиҳавий ҳолатидан горизонтал 
текисликдаги силжиши, мазкур Йўриқноманинг 290-302 бандларида кўрсатилган 
катталиклардан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди. 
315. Нолли ром ўқларининг лойиҳавий ҳолатига нисбатан силжиши 15 мм ортиқ 
бўлмаслигига, ромнинг баландлиги бўйича лойиҳавий ҳолатдан оғиши эса 50 мм;
бўшатиш станоги таянч нуқталари баландлигининг айирмаси 5 мм ортиқ бўлмаслигига 
йўл қўйилади. 
316. Стволни кавлашни бошлашдан аввал, кавлаш копёрининг ҳолати, 
эҳтиёткорлик шчитининг ҳолати (кавлаш схемасига параллел бўлганда), стволда 
опалубкани йиғиб бўлгандан сўнг опалубканинг асосий ўлчамлари, кавлаш шоқуллари 
илгаклари 
нуқталарининг 
жойлашуви 
текширилади. 
Текширишлар 
тешикда 
мустаҳкамланган ствол ўқларига нисбатан бажарилади. Кавлаш жараёнида кон ишлари 
ҳажмларининг ҳисоблари учун ўлчамлар бажарилади, жинс ағдармаларининг жойлашган 
ўрни ва ўлчамлари аниқланади, кўчма опалубканинг ҳолати, стволнинг кесишма 
ўлчамлари ва мустаҳкамлаш иншооти деворларининг вертикаллиги устидан назорат 
ўрнатилади, ствол атрофи лаҳимлари билан бирлашадиган жойдаги стволнинг 
мустаҳкамлаш иншоотида реперлар мустаҳкамланади ва уларнинг баландлик белгилари 
аниқланади, ствол атрофи лаҳимлари билан бирлашишларни, жиҳоз стволида 
ўрнатиладиган тешикларни жойлаштириш бажарилади, шахта стволи ва шахта усти 
биноларининг деформациялари устидан кузатувлар олиб борилади 
317. Кавлаш шоқуллари доимий мустаҳкалаш иншоотидан 200 мм кам бўлмаган 
масофада жойлаштирилади. Марказий шоқул полок (полок - шахта стволи 

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling