Узбекистон республикаси фармацевтика таълим ва тадцщ от институти малака ошириш ва цайта тайёрлаш маркази
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Услубий қўлланма (1)
Экспресс-таҳлил усули. Экспресс-таҳлил усули ЖССТ томонидан тавсия
этилган бўлиб, Германия, АҚШ, Япония ва Россияда қўлланиб келинмоқда. Германияда портатив лаборатория яратилган бўлиб, унинг таркиби таҳлил этилаётган препаратда изланиш олиб бориш учун мўлжалланган реактивлар, ёрдамчи материаллардан иборат. ЮҚХ усули ёрдамида дори воситаларининг соддалаштирилган таҳлили АҚШда ҳам қўлланилмоқда. АҚШда бундай таҳлилнинг нархи 1-2 долл., Германияда 1,3 долл. Россияда қалбакилаштирилган дори воситаларини аниқлашда назорат- таҳлил лабораторияларида мавжуд бўлган реактивлар асосида тез ўтказиладиган рангли реакциялар тавсия этилган. 10.1-жадвалда АҚШ, Япония, Германия ва Россияда ҳозирги кунда қўлланиб келинаётган экспрес-таҳлил усуллари келтирилган. Қалбакилаштирилган дори воситаларини аниқлашда чинлигини аниқлашнинг қуйидаги усулларига алоҳида аҳамият бериш зарур: - оддий сифат реакциялари (ранги, чўкма ва б.), ЮҚХ (гувоҳ билан солиштириш); - 4000-400 см -1 соҳадаги инфрақизил спектроскопия (стандарт ИҚ- спектроскопия билан солиштириш). 1-жадвал Ишлаб чиқарувчи Таҳлил усуллари WHO Ташқи кўриниши, эриш ҳарорати, кимёвий реакциялар FDA, USA Kenyon and Layoff ЮҚХ German Pharma Health Fund; GPHF- Minilab® Ташқи кўриниши, эрувчанлик (соддалаштирилган тест), кимёвий реакциялар, ЮҚХ Ministry of Health and Welfare, Japan Ташқи кўриниши, ЮҚХ И.М.Сеченов номидаги MTA фармацевтика факультетининг фармацевтик кимё кафедраси Кимёвий реакциялар, ЮҚХ, ИҚ-спектроскопия Қўшимча равишда: ЮССХ, ГСХ Фильтр қоғозда ёки буғлатувчи косачада ўтказиладиган оддий аналитик реакциялар ҳамда ЮҚХ усулининг биргаликда қўлланилиши аксарият ҳолларда (ҳар доим эмас) препаратда таъсир этувчи модданинг мавжудлиги ёки бўлмаганлигини аниқлашга имкон беради. Препаратларнинг сифатини аниқлаш учун қалбакилаштирилган дори воситаларини аниқлашнинг қуйидаги схемаси таклиф этилган.Шунингдек, ИҚ-спектроскопия усули: стандарт спектр билан солиштириш усулини қўллаш ҳам тавсия этилади. Мазкур усул экспресс усул ҳисобланмайди ва махсус шароитни талаб этади, аммо унинг ёрдамида дори воситасининг чинлиги ҳақида тўлақонли маълумот олиш, ундан ташқари, фармакопея таҳлилида келтирилганидек фақат субстанцияни эмас, балки дори препаратларни ҳам таҳлилдан ўтказиш мумкин.«Таблетка» дори шакли таркибида етарли миқдордаги фаол модда сақланган ҳолда (камида 30-40%) ИҚ- спектроскопия ёрдамида фаол субстанциянинг барча ютилиш соҳаларини аниқлаш мумкин. Спектрга ёрдамчи моддаларнинг таъсири кузатилмайдиБаъзи ҳолларда ёрдамчи моддалар фаол субстанциялар билан биргаликда конкрет ишлаб чиқарувчининг дори воситаси учун хос бўлган ИҚ-спектр олиниши мумкин.Таркиби ёрлиқлашда кўрсатилган таъсир этувчи моддадан иборат, аммо ёрлиғида кўрсатилган ишлаб чиқарувчидан фарқли бошқа корхона томонидан ишлаб чиқарилган қалбакилаштирилган дори воситаларини аниқлашда тозалик таҳлили усулларини, биофармацевтик усул «эрувчанлик» усулини қўллаш зарур.Фармацевтик таҳлилда дори субстанциялари ва препаратлар тозалигининг аҳамиятли бўлган усули юқори самарали суюқлик хроматография (ЮССХ) ва газ-суюқлик хроматографияси (ГСХ) усулларидир. Қалбакилаштирилган дори воситаларини ишлаб чиқаришда одатда арзон субстанциялар қўлланилиши сабабли ёт аралашмалар (ўхшаш бирикмалар, қолдиқ органик эритувчилар) таркибига асосан қалбакилаштирилган препаратнинг келиб чиқишини ҳам аниқлаш мумкин. Ундан ташқари, мазкур усуллар таъсир этувчи моддани чинлигини аниқлашга ва уни миқдорий таҳлилдан ўтказишга ёрдам беради.«Эрувчанлик» тести ҳозирги кунда фармакопея таҳлилида кенг ишлатилади. Аммо меъёрий ҳужжатлар таҳлилни фақат бир нуқтада мувофиқлаштиради: агар препарат учун бошқа шароит келтирилмаса, таҳлил бошлангандан сўнг 45 дақиқа давомида эритмага таъсир этувчи модданинг 70% дан кам бўлмаган миқдори ўтиши лозимлиги талаб этилади. Аммо, амалиёт кўрсатадики, бу талабга жавоб бериш қийин эмас. Шунинг учун эрувчанлик эгриларини олиш аҳамиятлидир. Бунда таҳлил бошлангандан 5 дақиқадан кейин намуна олиш ва камида 6 та даврий нуқта асосида ажралиш профилини тузиш мумкин. Бундай графикларда асосий фарқланишлар таҳлилнинг дастлабки 30 дақиқасида намоён бўлади. Маълумки, препаратнинг эрувчанлигига таъсир этувчи модданинг физик- кимёвий хоссалари (эрувчанлик, заррачалар ўлчами, кристаллик ҳолати) билан бир қаторда препаратни ишлаб чиқариш технологияси (гранулалаш тури, ишлатилган ёрдамчи моддалар, пресслаш босими ва ҳ.з.) ҳам таъсир кўрсатади. Қалбакилаштирилган дори воситаларини ишлаб чиқаришда оригинал технология қўлланилмаслиги туфайли (бу маънода улар генериклар билан солиштирилади), хақиқий ва қалбакилаштирилган препаратлардаги таъсир этувчи модда ажралишининг профили фарқланиши мумкин. ЮССХ, ГСХ усуллари, «эрувчанлик» тести ҳамда ИҚ-спектроскопик таҳлил лаборатория шароитида амалга оширилиши зарур. Аммо баъзи ҳолларда фақат шу усулларгина қалбакилаштирилган дори воситаларини аниқлашга ёрдам беради. Таклиф этилаётган усулларнинг энг катта ютуғи таҳлилнинг тез бажарилишидир. Рангли реакциялар ўтказишнинг ўртача вақти 5-10 дақиқа (реактивларни тайёрлаш вақти ҳисобга олинмаганда), юпқа қатлам хроматографияси - 30-60 дақиқа, ИҚ-спектроскопия -15-20 дақиқа давомида бажарилади. ДФ га киритилган қатор усуллар, масалан, функционал гуруҳлар, ядрога рангли реакциялар, турли хил камчиликларга эга. Шунинг учун оддий таҳлил усуллари амалга оширилган вақтда қуйидагиларни инобатга олиш зарур: қалбакилаштирилган препаратларни аниқлашда оддий ва турли хил таҳлилларга сарфланган харажатлар дори воситаларининг зарарли таъсири натижасида, самарасиз даволашга, баъзан беморнинг халок бўлиши билан боғлиқ харажатлар билан солиштирилиш зарур; барча техник ҳужжатлар расмий давлат тилига аниқ ва тўлақонли таржима қилинган бўлиши лозим; маҳсулотнинг қалбакилаштирилганлиги хақидаги маълумотга эга бўлган тақдирда қисқа муддатли миқдорий аниқлаш кўрсаткичига алоҳида этибор бериш керак. Кимёвий реакциялар ёрдамида (рангли реакциялар ва чўкма ҳосил бўлиши) ёрлиқда кўрсатилмаган, яъни қалбакилаштирилган дори воситаларининг 1 гуруҳига тегишли препаратлар таркибини аниқлашда қўлланилади. Учини ва тўртинчи гуруҳи учун ЮҚХ ва ИҚ-спектроскопия усуллари таклиф этилган. Бешинчи ва олтинчи гуруҳ препаратлари чинлигини объектив аниқлаш учун ва ёт аралашмаларни белгилаш учун ГСХ ва ЮССХ усуллари таклиф этилган. Хулоса қилиб айтганда, барча усуллар (рангли реакциялар, ЮҚХ, ИҚ- спектроскопия, ЮССХ ва ГСХ) қалбакилаштирилган воситаларни аниқлашда самара беради. Таклиф этилган усуллар таҳлил этилаётган препарат ёрлиғида кўрсатилган таъсир этувчи моддани сақлаши ёки сақламаслигини аниқлайди. Юқоридаги усулларни кейинчалик қўллаш натижасида таҳлил объектидаги ёрдамчи моддалар ва аралашмаларни аниқлашда ёрдам беради. Маълумки, дори воситасининг физик-кимёвий хусусиятларига кўра таблетка олишнинг турли хил усуллари мавжуд. Аксарият ҳолларда таблетка массасининг мўтадил технологик хоссаларини таъминлаш мақсадида таркибига 2 дан 10 та гача ёрдамчи моддалар қўшилади. Маҳсулотнинг тан нархини камайтириш мақсадида таркибидан алоҳида ёрдамчи моддаларнинг чиқариб ташланиши ёки технологияни соддалаштириш натижасида, тайёр маҳсулотнинг ташқи кўринишида юзага келган ўзгаришлар яққол намоён бўлади. Таблеткаларнинг ташқи кўринишидаги ўзгаришлар (доғлар-вкрапление) пайдо бўлиши, рангининг ўзгариши, ғадир-будир юзали ва уқаланадиган деворли, шунингдек, бутунлиги бузилган (осон майдаланадиган, дарз кетган) таблеткаларни ҳосил бўлиши ўрнатилган технологик меъёрларга амал қилинмаганлиги ҳақида далолат беради. Қобиқли таблеткалар - юқорида келтирилган дефектлардан ташқари қобиқ билан қоплашда юзага келадиган дефектларга эга бўлиши мумкин. Бу қобиқ рангининг, қопламнинг бир текисда эмаслиги, қоплам юзасида дарзларнинг пайдо бўлишидир, баъзи ҳолларда ишлаб чиқарилаётган қобиқли таблеткалар қопламга эга бўлмайди. Парентерал, ички ва ташқи қўллаш учун мўлжалланган эритмалар ҳам кенг қўлланиладиган дори шаклларига киритилган. Қўлланилишига кўра, улар инъекцион эритмалар кўринишида ампулаларда, герметик ёпилган флаконларда; инфузион эритмалар кўринишида герметик ёпилган флаконларда, полимер контейнерларда; ташқи ва ички қўлланиладиган эритмалар эса флакон ва шиша идишларда ишлаб чиқарилади. Эритма шаклидаги дори воситалари таркибида ва уларни ишлаб чиқариш технологиясида йўл қўйилган хатоликларнинг хусусий кўринишлари қуйидагилардан иборат: хиралашиши ва чўкма тушиши; рангининг ўзгариши; флаконларда турли хил эримайдиган механик заррачаларнинг мавжудлиги; тўлдириш ҳажмининг мос келмаслиги; мазаси ва ҳиди каби органолептик хусусиятларининг ўзгариши. Ампулаланган эритмаларнинг сифатсиз эканлигига далолат берувчи яққол белгилардан бири ампулалар ўрамида илмоқ бўлиб кавшарланган ёки охиригача кавшарланмаган ампулаларнинг мавжудлигидир. Бунинг натижасида инъекция орқали бемор организмига инфекция киритилиши мумкин. Ампулаланган эритмаларни қалбакилаштиришнинг яна бир кўриниши ампулаларнинг ўрамда диаметр бўйича жойлашиши, бунинг натижасида эса тўлдириш ҳажмларининг турлича эканлигидир. Одатда, бундай ампулаларда ёрлиқлар бир текисда ёпиштирилмайди. Ампулаланган эритмаларни қалбакилаштиришда ампулаларнинг шакли ва ранги бўйича фарқланиши, ёрлиқларнинг бир текисда ёпиштирилмаслиги кузатилади. Суртмалар, пасталар ва линиментлар ҳам тайёр дори воситалари орасида аҳамиятли ўринни эгаллайди. Улар дерматология соҳасида кенг қўлланилиб, кўз касалликларини даволашда ҳам фойдаланилади. Суртмалар, паста ва линиментларнинг таркиби ва технологиясидаги бузилишларнинг яққол кўриниши қаттиқ эримаган заррачаларнинг ажралиши ва чўкмага тушиши, қуриши ва суртилиш хоссасининг йўқолиши, ранги ва ҳиди каби органолептик хоссаларининг ўзгаришидир. Агар фальсификатларни ташқи кўринишидан аниқлаш имконияти бўлмаса, лаборатория таҳлили ўтказилади. Доривор ўсимликлар, табиий бўлиши, хавфсиз ва етарли даражада самарага эга бўлиши туфайли мутахассисларнинг эътиборини жалб қилмоқда. Аммо бошқа дори воситалари каби доривор ўсимликларни қалбакилаштириш кутилмаган нохуш таъсирларни келтириб чиқариши мумкин. Визуал усуллар ёрдамида қалбакилаштирилган доривор ўсимликларни аниқлашнинг биринчи босқичида доривор ўсимлик хом ашёсининг ўсимликнинг бошқа қисмлари, бошқа ўсимликлар, минерал ва органик аралашмалар билан ифлосланиши, ўсимлик хом ашёсининг ҳашаротлар ва кемирувчилар томонидан емирилиши, шунингдек ўсимлик учун хос бўлган ҳиди ва рангининг ўзгариши, яъни даволаш самарасининг пасайиши кузатилади. Баҳолашнинг иккинчи босқичи органолептик усуллар ёрдамида қалбакилаштирилганлиги аниқланган намуналарда ўтказилади. Иккинчи босқич асосан Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат Маркази ДУК нинг лабораториялари, «Дори- Дармон» АК назорат-таҳлил лабораторияларида, дастлаб экспресс-таҳлил усуллари ёрдамида, сўнгра МҲ талабларининг барча кўрсаткичлари бўйича ўтказилади. Қалбакилаштирилган ёки ностандарт дори воситаларининг асосий миқдори иккинчи босқич таҳлил натижаларига кўра аниқланади. Аммо дори воситаларининг МҲ талабларига тўлиқ жавоб бериши унинг қалбакилаштирилмаганлиги хақида аниқ далил бўла олмайди. Таҳлилнинг иккинчи босқичидан сўнг қарор қабул қилиш қийин бўлган ҳолда намуналар мураккаб ускуналардан иборат, махсус тайёрланган мутахассисларга эга бўлган ваколатланган лабораторияга юборилади. Ўзбекистон Республикасида мазкур лабораториялар қаторига ССВ, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази, шунингдек худудий синов марказлари, илмий текшириш институтлари ва олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг алоҳида илмий лабораториялари киритилган. Баҳолашнинг учинчи босқичида замонавий сезгирлиги юқори махсус усуллар ёрдамида дори воситалари идентификацияси амалга оширилади. Қалбакилаштирилган дори воситаларини ишлаб чиқаришда унга тегишли ҳужжатлар, яъни таҳлил баённомасидан бошлаб мувофиқлик сертификатлари ҳам соҳталаштирилиши мумкин. Масалан, сертификатлар бошқа препаратларга, бошқа ишлаб чиқарувчига ва умуман бошқа таҳлил баённомаси асосида расмийлаштирилиши мумкин. Шу сабабли ностандарт дори воситаларининг муомалага киритилишини олдини олиш мақсадида бунга мутасадди шахслар томонидан тегишли йўловчи ҳужжатларни талаб этилиши зарур. Бунда шрифтнинг аниқлиги, босманинг сифати, сертификат штамплари, дори номи, шакли, дозаси ва серияси, сертификатнинг МҲ га бутунлай жавоб беришига алоҳида эътибор қилиш зарур. Ўзбекистон Республикаси «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунига 2016 йил 4 январда №ЎРҚ-399 –сон Қонуни билан ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Қонунга мувофиқ, Ўзбекистонда Дори воситаларининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланиш, қалбакилаштирилган дори воситалари, сифатсиз дори воситалари, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари реализацияси билан шуғулланган шахсларга нисбатан жазо санкциялари қўлланилади. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling