Узбекистон республикаси фармацевтика таълим ва тадцщ от институти малака ошириш ва цайта тайёрлаш маркази


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/16
Sana01.03.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1238423
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
Услубий қўлланма (1)

Тўртинчи гуруҳ - таркибида таъсир этувчининг аниқ миқдори бўлган, 
аммо оригинал бирламчи ёрлиқлаш ва ўрамдан фарқланувчи препаратлар. 
Масалан, Авентис фирмасининг «Клафоран», Хиноин фирмасининг «Но-шпа» 
препаратларининг тасдиқланган спецификациялари бўйича оригиналга бутунлай 
мос келувчи фальсификатлари аниқланган. Бундай гуруҳ препаратлардан бемор 
даволовчи самарага эга бўлади, аммо дори воситасининг легал ишлаб 
чиқарувчилари зарар кўради. 
Бешинчи гуруҳ – «яримфальсификат» деб аталувчи препаратлар. Бундай 
препаратлар етарли сифат даражасига эга бўлиб, легал корхона номидан ишлаб 
чиқарилади, таркиби, номи ва ўрами бўйича машҳур фирмаларнинг брендлари 
бўлган оригинал препаратларига ўхшаш. Аммо уларни сотувга чиқарилиши 
натижасида оригинал препаратларни ишлаб чиқарувчининг муаллифлик 
хуқуқлари бузилади. Масалан, Шеринг Плау фирмасининг «Целестодерм» 
препарати бошқа фирма томонидан ўхшаш дизайн ва ўрам билан «Целектодерм» 
номи остида ишлаб чиқарилган. 


Олтинчи гуруҳ - нусха-препаратлар. Бундай препаратлар таркибида 
оригинал препарат каби таъсир этувчи ва унинг зарурий миқдори бўлиб, 
замонавий технологияларга эга бўлган корхоналар томонидан ишлаб 
чиқарилади. 
Қалбакилаштирилган препаратларнинг бу гуруҳи кенг тарқалган. Бундай 
препаратлар «сифатли фальсификатлар» деб аталиб, аммо уларнинг ҳам 
сифатига кафолат берилмайди, шунинг учун улар ҳам юқоридагилар каби соғлиқ 
учун хавфлидир. 
Охирги учта гуруҳ кичик ва катта ишлаб чиқариш учун хос. Жахон 
амалиётида бу билан 6-8% фармацевтик корхоналар шуғулланиши аниқланган. 
Асосан улар машҳур фирмаларнинг шуъба корхоналаридир. Бу гуруҳ 
препаратларини 
аниқлаш 
мураккаб 
жараёндир. Қалбакилаштирилган 
препаратни оригиналдан ажратиш учун махсус кимёвий лаборатория зарур. 
Баъзан аналитик таҳлил усуллари ёрдамида ҳам уни аниқлаш имконияти 
бўлмайди. 
Ундан ташқари, ўсимлик хом ашёсидан тайёрланган деб сотиладиган 
«юқори фаол» препаратлар ҳам мавжуд бўлиб, унинг таркибига синтетик 
воситалар (масалан, стероидлар, эфедрин ва унинг унумлари) киритилади. 
Таъкидлаш лозимки, фальсификатлар қаторига биологик фаол моддалар 
ҳам киритилиши мумкин. Улар дори воситалари ҳисобланмаса ҳам, юкорида 
келтирилган декларацияланмайдиган компонентлар (гормонлар, эфедрин ва х.з.) 
сақлаши мумкин. 
Экспертлар хулосасига кўра, юқорида кўрсатиб ўтилган фальсификатлар 
ҳаёт учун хавфлидир, чунки улар легал маҳсулотлар учун мўлжалланган сифат 
назоратидан ўтказишмайди.
Қалбаки дори воситалари миқдорининг кўпайишига бир канча омиллар 
таъсир қилади. Бу омиллар яхшилаб ўрганиб чиқилиб, муаммони хукумат 
миқёсида 
белгилаб, 
дори 
воситаларини 
тақсимлаш 
тизимида 
қалбакилаштиришнинг олдини олиш бўйича самарали дастурлар ишлаб 
чиқилиши керак. Қуйида қалбакилаштирилишга таъсир кўрсатувчи асосий 
омиллар келтирилган. 

Қонун базасининг етарли эмаслиги;
Ҳар бир мамлакатда дори воситалари қалбакилаштирилишининг олдини 
олиш ва бу муаммони бартараф этишга қаратилган қонунлар мавжуд бўлиши 
керак.Агар дори воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнини назорат 
қилувчи қонунлар етарли бўлмаса ёки умуман йўқ бўлса, қалбакилаштириш 
жазосиз қолиши мумкин. 

Амалдаги қонунларни етарли даражада қўлланилмаслиги; 
Мавжуд 
қонунларни сўзсиз бажарилиши 
йўлга 
қўйилмаганлиги 
қалбакилаштириш каби жиноятларнинг содир бўлишига олиб келади, чунки бу 
ҳолда қамалиш ёки жазодан қўрқиш хисси бўлмайди. 

Жазо санкцияларининг кучсизлиги; 


Дори воситалари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жазо 
санкциялари юмшоқлиги ёки умуман жазоланмаслиги қалбакилаштиришга олиб 
келади. 

Кўп сонли воситачилар иштирокидаги келишувлар; 
Маҳсулот кўплаб воситачилар ёки расмий келишувлардан ўтса ва назорат 
тизими етарли бўлмаса, бу ҳолатда дори воситаларини қалбакилаштирувчиларга 
бозорга ўз маҳсулотларини киритишга қулай имконият яратилади. 

Талабнинг таклифдан юқорилиги; 
Дори воситаларига талабнинг таклифдан устунлиги, қалбакилаштирилишни 
келтириб берувчи омил ҳисобланади.Чунки, бу ҳолатда қалбаки маҳсулотни 
ишлаб чиқариш ва сотиш катта фойда олиш имконини беради. Баъзан дори 
воситаларига талабнинг ортиши дори воситаларининг керак бўлмаган холларда 
ҳам истеъмол қилиши туфайли юзага келади. 

Нархнинг юқорилиги; 
Дори воситаларига бўлган нархнинг юқорилиги ва нархлар орасидаги катта 
фарқларнинг бўлиши арзонрок қалбаки дори воситаларини бозорга киритиш 
имконини беради. 

Дори воситаларининг ноқонуний ишлаб чиқарилишнинг мукаммаллашуви;
Дори воситаларни ишлаб чиқариш ва қадоқлаш учун таклиф этилаётган 
мураккаб замонавий асбоб-ускуналарнинг пайдо бўлиши туфайли қалбаки дори 
воситаларини ҳақиқийларидан фарқлашни мураккаблаштиради. Чунки, бу ҳолат 
дори воситаларини қалбакилаштирувчиларга ҳақиқий дори воситаларига айнан 
ўхшаш бўлган қалбакиларини чиқариш имконини беради. 

Манфаатдор томонларнинг орасидаги самарасиз ҳамкорлиги; 
Улгуржи таъминотчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг тегишли назорат 
органларига дори воситаларининг қалбакилаштириш ҳолати тўғрисидаги 
маълумотларнинг бериш истаги йўқлиги миллий хокимият органларига Ушбу 
фаолиятни тухтатишига имкон бераяпти. 

Экспорт қилувчи мамлакатлар томонидан ва эркин савдо зоналарида 
назоратнинг мавжуд эмаслиги;

дори воситаларнинг кўчаларда («кўчма» дорихоналар) сотилиши; 

норасмий («қора» бозор) сотув. 

рецептсиз сотиладиган дори воситаларининг расмий сотуви. 
Экспорт учун ишлаб чиқариладиган фармацвтик препаратлар мазкур 
мамлакат ўзи учун ишлаб чиқарган дори воситаларига қабул қилинган стандарт 
бўйича назорат қилинмайди. Ундан ташқари хорижий мамлакатлар учун 
мўлжалланган дори воситалари назорати кучсиз бўлган эркин савдо зоналари 
орқали экспорт қилинади. Бу эса зоналарда қайта қадоқлаш ва ёрлиқлаш 
имкониятини яратади. Натижада қалбаки дори воситалари савдоси кўпаяди.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling