Узбекистон республикаси фармацевтика таълим ва тадцщ от институти малака ошириш ва цайта тайёрлаш маркази


«Қалбакилаштирилган дори воситаси


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/16
Sana01.03.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1238423
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Услубий қўлланма (1)

«Қалбакилаштирилган дори воситаси деб, била туриб ёки алдов йўли билан 
ҳақиқий ишлаб чиқарувчиси ёки таркиби атайлаб қалбакилаштирилиб 
ёрлиқланган оригинал, патентланган, шунингдек генерик дори воситаларига 
айтилади. 
Қалбакилаштирилган 
дори 
воситалари 
таркибида 
тегишли 
ингредиентларни тўла сақлаши ёки уларнинг нисбати бузилган бўлиши, тегишли 
фаол ингредиентларни етарли миқдорда бўлмаслиги ёки умуман бўлмаслиги, 
шунингдек қалбакилаштирилган идишларга жойланган бўлиши мумкин». 
Агар лингвистик илдизларга ёндошадиган бўлсак, (французча contrafaction 
ёки лотинча contrafactio) қалбаки деб таржима қилинади. Шуниси аҳамиятлики, 
қалбаки маҳсулот клиник синовдан ўтмаган ва шунинг учун унинг қўлланилиши 
натижалари маълум эмас. 
Турли давлатларда қалбакилаштирилган дори воситалари бўйича 
аниқланган расмий маълумотлар ЖССТ да тўпланишига келишилди. 
Бугунги кунда қалбаки дори воситалари бутун дунё миқёсида долзарб 
муаммодир. Халқаро фармацевтик ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси 
маълумотларига кўра, қалбакилаштирилган дори воситалари ривожланган 
мамлакатлар фармацевтик бозори улушининг 5-8% ини ташкил этади. Бутун 
дунё фармацевтика товар айирбошлашининг 500 млрд АҚШ долларини ташкил 
этса, 25-28 млрд АҚШ доллари қалбакилаштирилган дори восиатлари улушига 
тўғри келади. Ҳаттоки, иқтисодий ривожланган мамлакатда, яъни АҚШ да 
расмий маълумотларга кўра 1997 йилда аниқланган қалбакилаштирилган дори 
воситаларининг миқдори умумий дори воситалар улушининг 7% ини ташкил 
этган. 
Дори воситаларини қалбакилаштириш муаммоси қамрови ҳақида 
маълумотлар етарлича эмас. Ҳозирги пайтда бу муаммо ривожланган 
мамлакатлар билан бир қаторда, ривожланиб келаётган мамлакатларга ҳам ўз 
таъсирини ўтказмоқда. 
3. Қалбакилаштирилган дори воситаларини муомалага кириб келиш 
сабаблари 
Дори воситалари соғлиқни мустаҳкамлашда ва фаровонлигининг ўсишида 
катта аҳамиятда эга. Аммо кутилаётган натижага эришиш учун дори воситалари 
хавфсиз, самарали, сифатли бўлиши, шунингдек мақсадга мувофиқ ишлатилиши 
зарур. Самарасиз ва паст сифатли дори воситаларининг ишлатилиши даволаш 
жараёнига зарар етказиши билан бир қаторда республикамиз соғлиқни сақлаш 
тизимига ишончни камайтиради. 


Жаҳон 
соғлиқни 
сақлаш 
ташкилоти 
маълумотларига 
кўра 
қалбакилаштирилган дори воситаларини муомалага кириб келишига сабаб 
бўлувчи омиллар: 
Дори воситаларининг муомаласини меъёрлаштирувчи қонунлардаги 
камчиликлар ва кучсиз жазо чораларининг қўлланиши; 
Дори воситалари муомаласини бошқарувчи миллий бўғимининг
мавжуд эмаслиги ёки унинг кучсизлиги; 
Коррупция ва дори воситалари муомаласида марказий ўрин тутувчи 
ташкилотларнинг ўзаро келишмовчилиги; 
Дори воситалари муомаласида кўплаб воситачиларнинг иштирок этиши; 
Таклифга нисбатан талабнинг юқори бўлиши; 
Дори воситалари нархининг баландлиги; 
Дори воситалари ишлаб чиқарувчи ноқонуний корхоналарнинг 
мавжудлиги ва уларнинг такомиллашиб бориши; 
Дори воситалари муомаласига масъул бўлган томонлар
ҳамкорлигидаги самарадорликнинг етарли эмаслиги. 
Охирги ўн йилликда, ишлаб чиқариш суръатларининг жадаллаштирилиши 
сабабли, миллий ва халқаро бозорларда дори муомаласини сезиларли даражада 
оширди. Ундан ташқари, ишлаб чиқаришни ва дори воситалари савдосини 
экспортер ва импортер давлатлар томонидан самарасиз бошқарилиши туфайли 
муомалада қалбакилаштирилган ва сифатсиз дори воситаларининг миқдорини 
оширишга олиб келди. Бундай дори воситаларининг қўлланилиши оқибатлари 
жуда ачинарли бўлиши мумкин, чунки мазкур маҳсулот легал ишлаб чиқариш 
учун белгиланган сифат назорати қоидаларига жавоб бера олмайди. 
Шу сабабли дори воситалари сифатини таъминлаш долзарб тиббий-
ижтимоий ва иқтисодий муаммо ҳисобланиб, бу муаммо дори воситалари 
харакатининг барча босқичлари уларни яратишдан иотеъмолчигача етиб 
келишигача турли хил омиллар мажмуасини назорат қилишни талаб этади. Дори 
воситалари сифатини таъминлашда турли хил ташкилотлар: ишлаб чиқариш 
корхоналари, клиник синовлар ўтказувчи даволаш-профилактика муассалари
(ДПМ), чакана ва улгуржи корхоналар, назорат-таҳлил тизими бўлимлари ва 
бошқалар иштирок этади. 
Қалбакилаштирилган дори воситаларини фармацевтика бозорига
кириб келишидан кузатиладиган нохуш ҳолатлар қуйидагилардан иборатдир: 
Истеъмолчи-бемор организмига зарурат туғилиб турган ҳолда тегишли 
фармакотерапевтик ёрдам кўрсатилмаслиги, яъни дори деб қабул қилинган 
восита таркибида таъсир этувчи моддаларни умуман йўқлиги ёки етарли 
миқдорда бўлмаслиги; 
Бемор организмига зарарли ва унга керак бўлмаган биологик фаол 
моддаларнинг киритилиши, яъни ёрлиқда кўрсатилган дори моддаси ўрнига 
бошқа таъсир этувчи модда бўлиши; 
Ҳақиқий дори воситаси ишлаб чиқарувчи фирма ва дори воситасига 
нисбатан истеъмолчиларда ишончсизлик уйғониши; 


Ишлаб чиқарувчи фирма ва (ёки) давлат ташкилотларига етказиладиган 
иқтисодий зарар. 
Афсуски, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида қалбакилаштирилган 
дори воситалари кўлами ҳақида етарли маълумот мавжуд эмас, мазкур масалани 
ҳал этишнинг содда ва стандарт усуллари ҳеч қайси давлат томонидан ишлаб 
чиқарилмаган. Агар маълум шароит, инфраструктура ва амалиёт ҳисобга 
олинмаса, қалбакилаштирилган воситалар муаммоси давлат томонидан, шу 
жумладан, хуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан жиддий эътиборга 
олиниши зарур эканлиги маълум бўлади. Турли хил маълумотларга кўра, МДҲ 
давлатларида қалбакилаштириш даражаси товар муомаласининг тахминан 10-
30% ини ташкил этиши мутахассислар томонидан зудлик билан чоралар 
кўрилишини талаб 
этади. Қалбакилаштирилган 
дори воситаларини 
идентификациялашнинг илмий асосланган усуллари ишлаб чиқилмаган. Дори 
воситаларнинг сифатини назорат қилишнинг амалдаги усулларини қўллаш 
субстанцияси ўхшаш функционал гуруҳга эга бўлган фальсификатларни 
аниқлашда хар доим ҳам самара бермайди. Дори воситалари малакали эксперт 
таҳлилидан ўтказилиши зарур.
Биринчидан, бу таҳлил сезиларли моддий ресурслар ва жамғармаларни 
талаб этади, чунки бундай усуллар халқаро стандартлар талабига жавоб бериши 
зарур, иккинчидан эса ҳар бир давлат учун ўринли бўлган фармакопея 
стандартлари томонидан белгиланмаган сифат кўрсаткичларининг янги 
ёндашувини талаб этади. 
Дори 
воситаларининг 
қалбакилаштириладиган 
объектлари 
қуйидагилардан иборат: 
таъсир этувчи моддалар; 
дори шакли:
дозаси-даволаш учун белгиланган миқдори:
умумий миқдори-номинал массаси; 
жойланиши (упаковка); 
яроқлилик муддати; 
серия рақамлари; 
таъсири ва даволаш юзасидан ёзилган йўриқнома (вкладыш);сифат 
назоратига таалуқли йўлланма ҳужжатлар. 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling