Узбекистон республикаси фармацевтика таълим ва тадцщ от институти малака ошириш ва цайта тайёрлаш маркази
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Услубий қўлланма (1)
Қалбакилаштирилган дори воситаларини аниқлаш усуллари: Қалбакилаштирилган дори воситаларини ИҚ усулида аниқлаш энг тез ва самарали усул хисобланади. Стандарт намуналар ва қалбакалиштирилган препаратлар ИҚ-спектрлари маълумотларини солиштирма тақлил натижалари: 1. Таҳлил этилаётган препаратнинг ИҚ-спектри маълумотлари стандарт намуна ИҚ-спектр маълумотлари билан солиштирилганда флакондаги цефазолин натрийли тузининг ўрнига бензилпенициллин натрийли тузи мавжудлиги (765,1122, 1252, 1307, 1418, 1500, 1620, 1699 ва 1777 см -1 ) ютилиш соҳасидаги хусусий белгилар бўйича) аниқланди. 1-расм. ИҚ-спектрлар: 1 -таҳлил этилаётган цефазолин натрийли тузи препарати (қалбакилаштирилган), 2- бензилпенизиллин натрийли тузининг стандарт намунаси. 2.Таҳлил этилаётган «Ампициллин тригидрат» препарати ўрамида ампициллин тригидрат ўрнига лактоза моногидрат (775, 990, 1034, 1168, 1384, 1437 ва 1638 см -1 ютилиш соҳасидаги хусусий белгилар бўйича) аниқланди. 2-расм. ИҚ-спектрлар: 1 -таҳлил этилаётган ампиициллин тригидрат препарати (қалбакилаштирилган), 2- лактоза моногидратнинг стандарт намунаси. Аксарият давлатларда дори воситаларининг сифати лицензиялаш ва назоратнинг зарурий тизимлари хамда ишлаб чиқарувчиларнинг GМР талабларига амал қилиши туфайли таъминланади. Дори воситасининг аналитик таҳлилдан ўтказилиши қўшимча текширув ҳисобланади. Ҳозирги кунда, қалбакилаштирилган дори воситаларининг кенг тарқалиши сабабли дори воситаларини тарқатиш тизимидаги сифат назорати алоҳида аҳамиятга эга. Муомалада лицензияланмаган рухсат этилмаган маҳсулот борлиги, GМР критерийларига амал қилинмаганлиги аниқланганда дори воситаларининг сифатли эканлигига кафолат бериш учун катта миқдордаги намуналар текширилиши лозим. Зарурий скрининг текширувчига қўйиладиган асосий талаб - препаратнинг фаол моддасини аниқлашдир. Имкониятлардан келиб чиққан ҳолда бу кўрсаткич пробиркада рангли реакцияларни ўтказиш, эриш ҳарорати ёки юпқа қатлам Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling