Узбекистон республикаси фармацевтика таълим ва тадцщ от институти малака ошириш ва цайта тайёрлаш маркази


 Қалбакилаштирилган дори воситаларини аниқлаш босқичлари


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/16
Sana01.03.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1238423
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Услубий қўлланма (1)

2. Қалбакилаштирилган дори воситаларини аниқлаш босқичлари 
Мутасадди ташкилотлар: 
Дорихона муассасалари, улгуржи ташкилотлар мутахассислари, Давлат 
инспекциясининг худудий инспекторлари ва бошқалар. 
I- босқич: 
Аниқлаш: 
Визуал усулда дори воситасининг қадоқланиши, жиҳозланиши ва 
ёрлиқланишини меъёрий ҳужжатларга ёки препарат оригиналига мослиги 
солиштириб текширилади. 
Қалбакилаштирилганлик белгилари: 
­ Бирламчи ва иккиламчи ўрамлар: 
­ картон қутининг деформацияси; 
­ ўров материалларининг ранги ўчганлиги; 
­ ўров материалларининг ранги ўзгарганлиги; 
­ ўров материаллари сифатининг МҲга мос келмаслиги; 
­ матндаги ҳарф ўлчамларининг МҲга мос келмаслиги; 
­ муҳр сифати, сертификат штампи, белгилар ва бошқалар; 
­ хона ҳароратидан ўзга шароитда сақлаш бўйича кўрсатмалар мавжуд 
эмаслиги; 
­ ёрлиқда дори воситасининг заҳарли, кучли таъсир этувчи ёки тез бузилиши 
мумкинлиги ва шунга ўхшаш маълумотларнинг бўлмаслиги; 
­ дори воситаси сертификатида ва ташиш ҳужжатларида кўрсатилган ёрлиқлаш 
бўйича маълумотнинг дори воситаси ёрлиғида бўлмаслиги; 
II-босқич 
Аниқлаш: 
Дори воситаси таснифини МҲ талабларига ёки оригинал препаратга мослигини 
солиштириш. Аниқлаш органолептик усулда олиб борилади. 
Қалбакилаштирилганлик белгилари: 
­ Дори воситаси намуналари: 


­ дори воситасининг оригинал препаратга мослиги; 
­ дори воситаси рангининг оригинал препаратга мослиги; 
­ дори воситаси ҳидининг оригинал препаратга мослиги; 
­ дори воситаси мазасининг оригинал препаратга мослиги; 
­ дори воситаси шаклининг оригинал препаратга мослиги; 
­ дори воситаси массасининг оригинал препаратга мослиги; 
­ дори воситаси сиртининг етарли даражада бир текис ва тиниқ бўлмаслиги; 
­ дори воситасида ёт заррачаларнинг мавжудлиги; 
­ суюқ дори воситаларининг лойқаланиши ва чўкмага тушиши. 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling