Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги у. Файзиева, Д. Назарова, Ф. Цодирова


Download 7.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/143
Sana30.10.2023
Hajmi7.62 Mb.
#1734276
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   143
Нафосат тарбияси
Нафосат тарбияси кар, заиф эшитувчи болалар ривожла­
нишида энг мухим ахамиятга эга хисобланади. Бу болалар 
гарчи эшитмасалар хам нафосат бобида жуда имкониятлари 
кенг булади. Гузаллик, дидли булишга интилиш уларнинг та- 
биатида кенг микёсда шаклланиб боради. Улар атрофдагиларни 
диккат билан кузатиб узларича бахо берадилар ва дидларига 
мос келган жихатларга таклид киладилар.
Мактаб ва махсус мактаб-интернат таълими уларнинг бу 
имкониятларидан фойдаланган холда иш олиб боришлари 
зарур. Чунки уларнинг дидлари ва кизикишлари тугри шаклла- 
ниши ва ривожланишида улар катталарнинг ёрдамига мухтож. 
Шу сабабли кизлар ва угил болалар кийиниш, кийим танлашда 
доим тарбиячиларнинг ёрдамига мурожаат килади. Бундан
108


келиб чикади-ки тарбиячи нафосат бобида кенг доирадаги 
маълумотга эга булиши ва шу билан бир каторда мутахассислар 
маслахатидан фойдаланиб туриши лозим булади.
Кар, заиф эшитувчи болалар узлари мустакил равишда 
куйидагиларни бажаришга интиладилар:
- уй, хона жихозлаш, безаш;
- дид билан нарса танлаш (дизайн учун зарур булган пред- 
метлар ва ашёлар);
- дид билан кийиниш, кийим танлаш;
- кашта тикиш, аплликациялар безаш, турли буюмлардан 
безаклар тайёрлаш;
- чиройли гапириш, нозик дид билан дактиллаш ва имо- 
ишоралардан фойдаланиш, нутк ва муомала маданиятини 
эгаллаш ва х.к. Чунки улар жуда кузатувчан булганлиги 
туфайли хар бир сузловчини диккат билан кузатиб ундаги барча 
гузалликни кучириб олади, лекин ундан фойдаланишни махсус 
ургатилишига мухтож;
- раке тушиш, раем чизиш.
Бу икки фаолият кар, заиф эшитувчи болалар учун уз 
ички имкониятини барчага изхор килиш ва шу оркали маънавий 
озука олиш, коникишлари учун катта имконият хисобланади. 
Раем чизиш оркали улар узининг ички тасаввури, вокеликлар, 
табиат ходисалари инсонлар хакидаги маълумотлари, уларга 
булган муносабати ва узига булган муносабатларни акс 
эттириб, барчага етказиб беради. Раке эса уларга бутун ички 
хис-туйгуларини харакатлар оркали ифодалаш имконини бера­
ди. Шу сабабли улар мусикавий фильмлар, мусика остидаги 
харакатларни завк билан курадилар. Эшитмасликлари туфайли 
бундай имкониятларини ривожлантиролмаган болалар, мактаб- 
интернат имконияти даражасида бу орзуларини руёбга чикариш 
учун тарбиячи ва укитувчилар ёрдамида махсус мимика 
дарслари, тугараклар оркали ёрдам бериши талаб килинади.
Эшитмайдиган болаларда вистибуляр аппарати меъёрда 
булмайди. Ш у сабабли уларда харакат - мувозанати аник ва 
чиройли булмайди. Бу борада тарбиячининг катта коррекция- 
ловчи ёрдами зарур булади. Укувчиларнинг комати, юриш 
пайтида каддини тугри тутиши, кадам ташлаши, юрганда 
атрофдагиларга халакит бермаслик тадбирини, куллар, гавда ва 
оёклар харакатидаги мутаносибликни сеза билишга махсус
109


ургатилишига эхтиёжлари катталигини тарбиячи 
билиши 
лозим.
Куриниб турибди-ки кар болалар мактаб-интернати тар- 
биячиларининг куидалик иш режалари мазмунида нафосат 
тарбияси х,ар куни кузда тутилиши зарурияти яккол намоён 
булиб турибди. Демак тарбиячининг иш режаси муайян синф 
учун куйилган давлат талаблари билан бир каторда болалар­
нинг эхтиёжидан келиб чикиши ва улардаги камчиликларни 
аста-секин бартараф этишга каратилиши лозим.

Download 7.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling