Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги у. Файзиева, Д. Назарова, Ф. Цодирова


Download 7.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/143
Sana30.10.2023
Hajmi7.62 Mb.
#1734276
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   143
3.4. БОШ ЛАНГИЧ СИНФЛАРДА МАТЕМАТИКА 
УЦИТИШНИНГ МАЗМУНИ
Математикага ургатиш укувчилар нуткининг шаклланиши 
билан чамбарчас богликдир.
Заиф эшитувчи болаларнинг математик билимларни их- 
тиёрий равишда эгаллашлари зарурий нутк тузилишларини уки- 
тувчилар нуткида мустакил шакллантиришни, хусусан матема- 
тиканинг нутк тузилишларини билиб ишлатишни талаб этади. 
Математикани урганиш укувчилар нутки бойишини таъмин- 
лайди.
Укув материалларини укув йилларига булганда, курилаёт­
ган сонлар сохаси йилдан-йилга кенгайиши кузда тутилади:
197


-
I-синф - «1 дан 10 гача булган сонлар», II-III синфлар- 
«1 дан 100 гача булган сонлар», IV-синф - «1 дан 1000 гача 
булган сонлар», V-синф - «1 дан 1000000 гача булган сонлар».
Математикани урганиш давомида болаларда «умумлаш- 
тириш» ва «абстракция» тушунчаларини эгаллаш лаёкатларини 
ошириш учун курсда етарли умумлаштириш буйича маълу- 
мотлар берилган. «сонлар, ифодалар», «сонли тенгликлар ва 
тенгсизликлар» деган тушунчалар шакллантирилади.
Бошлангич математика курсининг асосини натурал сон ва 
ноль, бутун мусбат сонлар устида турт арифметик амал хамда 
уларнинг асосий хоссалари хакидаги аник тасаввурлар ташкил 
килади ва бу билимларга асосланган огзаки ва ёзма хисоблаш 
усулларини онгли ва пухта узлаштириш кузда тутилади. 
Жадвал шаклидаги хисоблаш малакалари эса автоматлаш- 
тирилган даражада етказилиши кузда тутилган.
Математика курси асосий катталиклар ва геометрия эле- 
ментлари билан таништиришни назарда тутади. Улар имконият 
даражасига кура укувчиларнинг сон, арифметик амаллар ва 
математик муносабатлар хакидаги тушунчаларни юкори дара­
жада узлаштирилишига ёрдам бера бориб, арифметик билимлар 
тизимига кушилади.
Дастур математик тушунчаларнинг хаётий материаллар 
асосида узлаштирилишини кузда тутади. Бу эса дарсда 
укувчилар узлаштириши лозим булган тушунча ва коидалар 
амалиётига хизмат килишини, хаётий эхтиёжлар натижасида 
вужудга келганлигини укувчиларга етказиб бериш имконини 
беради хамда фан ва амалиёт орасидаги алокаларни тугри 
тушунишга асос яратади.
Математика болаларда тафаккур, диккат, хотира, ижодий 
тасаввур этиш, кузатувчанликни ривожлантиришга ёрдам 
беради. Шунингдек, математика укувчиларнинг мантикий 
фикрлаш малакаларини ошириш, уларнинг уз фикрларини аник, 
тугри ва тушунарли баён этиши учун замин хозирлайди. 
Укитувчининг вазифаси - болаларга математикани укитишда бу 
имкониятлардан самарали фойдалана олишдан иборат.
1-5 синфларда математикани укитишга хафтасига 5 
соатдан вакт ажратилади. 
Укув материалини синфларда 
таксимлашда урганилаётган сонлар ва улар билан арифметик
198


амалларни бажариш доираси аста-секин кенгайтирилиб бориши 
назарда тутилади: 1-синфда - «О дан 10 гача булган сонлар. 2- 
синфда ракамлаш, 100 ичида сонларни хонадан у ™ асДан 
кушиш ва айириш». 3-синфда - «0 дан 100 гача булган сонлар. 
100 ичида сонларни хонадан утиб кушиш ва айириш. Жадвал 
ичида купайтириш ва булиш. 4-синфда - «1 дан 1000 гача 
булган сонлар, жадвалдан ташкари купайтириш ва булиш. Турт 
арифметик амал», 5-синфда «Куп хонали сонлар. Турт 
арифметик амал» каби мавзулар каралади.
Биринчи синфда укувчилар икки унлик ичидаги, яъни, 
1 дан 20 гача булган сонларнинг номлари (аталишлари) билан 
танишадилар. Бу эса, хусусан, укувчиларда нарсаларни санаш 
малакасини хос ил килиш учун кулланилади.
Ракамларнинг ёзилиши билан таништириш шу сонлар­
нинг хосил булишини ургатиш билан бир вактда амалга 
оширилади. Ш у сабабли 1 - дарсданок укувчилар 1 сони билан 
танишадилар ва 1 ракамини дафтарларига ёзадилар.
Шу билан бирга укитишнинг биринчи кунидан бошлабок 
болаларда баъзи мухим умумлашмалар шакллана бошлайди 
(биринчи унлик сонлари мисолида натурал каторнинг хар бир 
кейин келадиган сони кандай булиши ойдинлаштирилади, 
каторнинг сони ва ундан олдин ёки кейин келадиган хамма 
сонлари орасидаги богланиш ургатилади ва х к.), укувчилар 
сонларни таккослаш усуллари билан (олдин нарсаларнинг мос 
тупламлари устида амаллар бажариш асосида, кейин эса 
таккосланаётган сонларнинг каторида эгаллаган 
у Р и н л а Р И
буйича) танишадилар: улар икки сон йигиндисини топишни 
урганадилар (олдин нарсаларнинг тупламларини бирлаштириш 
ва хосил булган тупламлар элементлари сонини санаш асосида 
топиш, кейин эса битталаб ёки гурухлаб кушиб санаш ва бошка 
усуллардан фойдаланиб топиш).
Биринчи ярим йилликда укувчилар математик амаллар 
номлари, таркибий кисмлари, улар хосил этадиган натижалар 
номлари билан танишадилар. Бундан ташкари укувчилар 
математик белгиларнинг баъзи элементлари - амал ишоралари 
(плюс - кушиш, минус - айириш), муносабат белгилари (катта, 
кичик, тенг) билан танишишлари хамда 2 + 6 (2 ва 6 сонлари 
йигиндиси), 9 - 2 (9 ва 2 сонлари айирмаси) ва бошка шунга
199


ухшаш энг содда математик ифодаларни укиш ва ёзишни 
урганиб олишлари керак.
3 + 3 ва 7 + 3 , 6 + 3 ва 6 - 3 куринишидаги ифодаларни 
таккослашга 
дойр 
машкларни 
бажаришда 
болалар 
бу 
ифодалар 
орасидаги 
ухшаш 
ва 
фаркли 
хусусиятларни 
курадилар ва шу асосда уларнинг кийматлари тенг ёки тенг 
эмаслиги, агар тенг булмаса, у холда берилган ифодалардан 
кайсинисининг киймати катта (кичик) деган саволларни хал 
киладилар. Чикарилган хулоса хар доим асосланиши, сунгра 
хисоблашлар ёрдамида текширилиши керак. Биринчи синфда 
математика укитишда укувчиларда огзаки хисоблашларнинг 
пухта куникмаларини шакллантиришга катта ахамият берилади.
Шу муносабат билан дастурда арифметик амалларнинг 
баъзи мухим хулосалари ва улардан келиб чикадиган нати- 
жалар (йигиндининг урин алмаштириш хоссаси. Йигиндининг 
гурухлаш хоссаси ва х.к) билан таниш тириш киритилган, 
булар билан болалар амалий асосда танишадилар.
Дастурда 10 гача, 100 гача булган сонлар билан кушиш ва 
айириш амалларини бажариш уртасида узвий алока урнатилган. 
100 ичида сонларни хонадан утмасдан кушиш ва айириш, шу 
муносабат билан болаларга жадвални эслаб колишлари уни 
узлаштиришлари 
учун 
зарурий 
кундалик 
тайёргарлик 
ишларини олиб бориш кузда тутилади.
100 ичида сонларни кушиш ва айиришда олдин сонни 
йигиндига, сунгра йигиндини сонга кушишнинг хар хил усул- 
лари, йигиндини йигиндига кушиш ва йигиндидан йигиндини 
айириш, йигинди ва айирманинг асосий хоссаларидан келиб 
чикадиган коидалар билан таништирилади. Бу коидалардан 
фойдаланиб, укувчилар огзаки хисоблаш, ундан кейин эса ёзма 
хисоблашнинг хар хил усулларини онгли, тушуниб узлаштира- 
дилар, ечиш нинг энг макбул йулларини излашни урганадилар.
Купайтириш ва булишни урганишга тайёргарлик иш- 
лари 2-синфда, биринчи ярим йилликда бир хил кушилувчи- 
лар йигиндисини топиш ва сонни бир хил кушилувчиларга ёйиш 
буйича дастурда назарда тутилган машкларни турли шаклларда 
(мисоллар) ва матнли масалалар ечиш, н арсал ар ту п л ам л ар и
билан 
ам ал и й
иш ларни 
ам ал га 
ош ириш
оркали 
б аж ар и л ад и . М ашкларнинг хаммаси курсатмалилик асосида
200


бажарилиши, бир хил куш илувчилар йигиндисини топиш га 
кандай сон куш илувчи булиб такрорланаётгани ва неча марта 
такрорланаётганини аниклаш, сонни бир хил кушилувчиларга 
ажратишга дойр машклар дидактик материаллар билан амалий 
ишлар бажариш шаклида бериб борилади.
К упайтириш ж адвалини тузиш га кадар купайтириш
билан булиш орасидаги богланиш очиб берилади, тенг 
кисмларга булиш ва мазмунига кура булиш урганилади, 
купайтириш ва булиш амалларининг таркибий кисмлари ва 
улар хосил этадиган натижаларнинг номлари киритилади. 
Укувчилар ж адвалларни урганиш га кадар купайтириш ва 
булиш ам алларининг номаълум таркибий кисмларини топиш 
билан хам, купайтириш нинг урин алмаштириш хоссаси билан 
хдм танишадилар.
Ш ундай килиб, иккинчи синфда математикани укитиш ­
нинг мухим вазифаси болаларнинг бир хонали сонларни ку­
пайтириш жадвалини билишларини автоматик даражасига 
етказишдан иборатдир.
Х,исоблаш ку н и км ал ар и н и н г ш акллани ш и учун зарур 
булган топшириклардан ташкари дастурда шундай машклар 
хам борки, улар хисоблашлар билан боглик булса-да, бирок, 
кушимча мазмунга хам эгадир.
Дастурда ифодаларни таккослаш билан боглик шундай 
машк намуналари берилади:
а • 4 ва 4 • а, 26 + 5 ва 26 + 4 каби ифодаларни таккослаш, 
улар орасидаги ухшашлик ва фаркларни аниклайдилар ва шу 
асосда бу ифодаларнинг киймати тенг эмаслигини, агар тенг 
булмаса, у холда кайси ифоданинг киймати катта (кичик)ли- 
гини топадилар. Айтилган фикр хар доим асосланиши, сунгра 
хисоблашлар билан текширилиши керак.
Болалар урганилаётган амаллар (масалан, 6-3 ва 6-2+6 
куринишдаги ифодаларни таккослаш), урганилган амалларнинг 
хоссалари (масалан, 9 * 4 + 3 * 4 в а 1 2 * 4 куринишдаги 
ифодаларни таккослаш) ва амаллар орасидаги богланишларнинг 
(масалан, З + З + З + З в а 3 * 4 куринишдаги ифодаларни 
таккослаш) маъносини чукур тушуниб олишлари учун бундан 
кейин турли ифодаларни таккослашдан фойдаланилади.
201


Шу билан бирга бундай машкларпи бажариш жараёнида 
укувчиларнинг арифметик амалларни бажаришга оид назарий 
билимлари чукурлашади.
Йигиндини сонга купайтириш (булиш) ва сонни йигин- 
дига купайтириш (йигиндига нисбатан купайтириш ва булиш- 
нинг таксимот конуни) коидаларини дастлабки урганиш асоси­
да жадвалдан ташкари купайтириш ва булиш усуллари куриб 
чикилади.
Дастурда арифметик амалларнинг асосий хоссалари ва 
улардан келиб чикадиган хулосалар (йигиндини сонга купай­
тириш ва булиш кабилар) билан таништирувчи материаллар 
киритилган.
4-синф да 1000 ичида сонларни куш иш ва айириш ни 
урганиш да укувчилар олдин йигиндини сонга ва сонни 
йигиндига куш иш нинг (530 + 200, 530 + 20 куринишидаги 
мисоллар), сондан йигиндини айириш ва йигиндидан сонни 
айириш (450-30, 580-250 куринишидаги мисоллар) турли 
усулларни куллаб, огзаки хисоблаш усуллари билан таниша­
дилар; бошка холларда улар йигиндини-йигиндига кушиш ва 
йигиндидан-йигиндини айириш (350 + 280, 270 + 530, 600 - 370 
куринишидаги мисоллар) усулларидан фойдаланадилар. Бу 
машкларни бажариб, болалар олдин огзаки хисоблашларнинг, 
сунгра ёзма хисоблашларнинг турли усулларини онгли 
узлаштирадилар.
Шундан сунг болалар 1000 ичида сонларни ёзма кушиш ва 
айириш усуллари билан танишишга киришадилар. Огзаки хдсоб- 
лашлар билан бир каторда дастурда ёзма хдсоблаш ларга урга- 
тишга хам катта эътибор берилади. 1000 ичида сонларни тугри 
ва тез ёзма кушиш ва айириш малакалари автоматизм даража- 
сига етказилиши керак (бунга укувчилар зарур холларда бажари- 
лаётган амални тушунтириб бера оладиган булишлари керак).
Ёзма хисоблашлар устида иш олиб бориш билан бир 
вактда болаларнинг арифметик амаллар, бу амаллар ораси- 
даги таркибий кисмлари ва натиж алари орасидаги узаро бог- 
ланиш лар, амал таркибий кисмларидан бирининг узгариши 
билан натижанинг узгариши хакидаги билимлари чукурлаш- 
тирилади ва умумлаштирилади.
202


5-синф дастури 1 ООО ООО ичида сонлар билан турт ариф­
метик амални бажаришни, куп хонали сонларни миллиард 
ичида ракамлашни урганишни, сонлар доирасини кенгайти- 
риш ни назарда тутади.
Ракам лаш ни урганиш ж араёнида укувчиларда огзаки 
хисоблаш ларда, кейинчалик эса х,исоблашларда кулланила- 
диган сонларни укиш ва ёзиш, сонлар таркибини билиш 
куникмалари ш аклланиш и лозим.
Хоналар ва синфлар (бирликлар, мингликлар ва хк.)н ин г 
тузилиши билан таништириш укувчиларнинг унли санок 
системасининг тузилиш принципларини тула англаб етишлари 
учун асос яратади.
«Ракамлаш» мавзусини урганиш жараёнида укувчилар 
илгари эгалланган улчов бирликлари хакидаги билимларини 
умумлаштиришлар, узунлик, масса, вакт бирликлари жадвалини 
ёдда саклаб колиш, уларни пухта узлаштириш, уларда улчов 
бирликлари хакидаги аник тасаввурларни шакллантиришга ало- 
хдда эътибор берилади. Яъни укувчилар улчов бирликлари бу­
йича эгаллаган билимларини хаётда куллашга тайёрланади.
Х,ар кайси даре учун машклар танлашда куйидаги булим- 
ларга эътибор бериш керак:
- 10 ва 20 ичида сонларни кушиш ва айириш жадваллари;
- Купайтириш ва булиш жадваллари;
- 100 ичида сонларни жадвалдан таш кари купайтириш, 
булиш;
- Каве ва кавссиз ифодаларда амалларни бажариш тар- 
тиби хдкидаги коидаларни куллашга дойр турли машклар.
Амалларни бажариш тартиби, коидаларини узлаштириш 
юзасидан олдинги синфларда хам маълум ишлар олиб бо- 
рилган, лекин 4-синфда битта эмас, бир неча жуфт кавслар 
иштирок этган ифодалар хдмда кавслар ичида икки ундан ортик 
амал катнаш ган ифодалар каралади.
Амалларни бажариш тартибини узлаштиришга йуналти- 
рилган машкларни танлашда аввал х,исоблашлар огзаки, тез ва 
осон бажариладиган мисоллар, ёзма х,исоблаш малакалари 
шакллангандан сунг эса топшириклар каторига куп хонали сонлар 
билан 3-4 амалли, кавсли ва кавссиз ифодалар киритилиши кузда 
тутилади.
203


Укувчилар томонидан сзма хисоблаш алгоритмларини 
узлаштириш масаласи бошлангич синфларнинг математика 
курси олдида турган асосий вазифалардан биридир. Бунда 
нафакат мос куникма ва малакаларни шакллантириш маса­
ласи, балки хисоблаш усулларини катта сонлар доирасига кенг 
ёйиш имкониятлари хам каралади. Шу билан бирга ариф­
метик амалларнинг бир катор янги хоссалари куриб чики- 
лади. М асалан, икки хонали сонга купайтириш алгоритмининг 
назарияси сифатида сонни йигиндига купайтиришнинг турли 
усуллари; 
ноллар 
билан 
тугайдиган 
сонга 
купайтириш 
алгоритми учун эса сонни купайтмага купайтириш (46 • 200 = 46 • 2 • 
100) усули олинади. Худди шундай, булиш усулини асослаш 
учун сонни купайтмага булиш усуллари куриб чикилади.
Шу билан бирга дастур урганилаётган алгоритмларни 
пухта узлаштиРиш хамда ёзма хисоблаш малакаларига эга 
булишни назарда тутади. Бир хонали ва икки хонали сонга ёзма 
купайтириш ва бир хонали хамда икки хонали сонга ёзма 
булишни ишончли бажара олиш укув йили охирига келиб 
укувчиларнинг 
эгаллашлари 
керак 
булган 
куникмалардан 
биридир. 4-синфда уч хонали сонга ёзма булиш масаласи 
таништириш режасида каралади, яъни бундай хисоблаш ларни 
укувчилар укув йили охиригача мос равишдаги ёдца саклашга 
асосланган холда ёки укитувчининг бевосита рахбарлигида 
бажаришлари мумкин.
Харфли белгилаш элемснтларининг киритилиши хам 
арифметик материални тушунган холда, чукур ва умумлашган 
тарзда узлаштиришга имкон беради. Сонли маълумотлари 
берилган масалага тенглама тузишда изланаётган микдорни бел­
гилаш учун математик белги сифатида харфдан фойдаланилади. 
М асалан, «Агар уйланган сонга 4 ни кушсак, 9 хосил булса, 
кандай сон уйланган булади» 

Download 7.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling