Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги у. Файзиева, Д. Назарова, Ф. Цодирова


Эшитишида муаммоси булган болаларнинг


Download 7.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/143
Sana30.10.2023
Hajmi7.62 Mb.
#1734276
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   143
Эшитишида муаммоси булган болаларнинг 
мактабгача таълими
Эшитишида муаммоси булган шахсларнинг узлуксиз 
таълим тизимида махсус мактабгача муассасалар жиддий 
ахамиятга эга. Россияда илк ва мактабгача ёшдаги эшитишида 
муаммоси булган болалар учун табакалаштирилган мактабгача 
таълим муассасалари тизими мавжуд. Эшитиш ва нутк
118


холатини хисобга олган холда кар ва заиф эшитувчи болалар 
учун мактабгача таълим муассасалари ташкил килинади. 
Уларнинг фаолияти «Мактабгача таълим муассасаси тугриси­
даги намунавий Низом» (1995) билан бошкарилади. Кар ва заиф 
эшитувчи болалар хар турли таълим муассасаларида тарбияла- 
ниши ва укиши мумкин:
Узбекистонда хам эшитишида муаммолари булган бола­
лар учун махсус мактабгача таълим муассасалари мавжуд булиб 
улар куйидагиларга булинади:
1. Кар болалар учун махсус мактабгача таълим муассасаси.
2. Заиф эшитувчи болалар учун махсус мактабгача таълим 
муассасаси.
3. Махсус мактаб-интернатлар кошидаги мактабгача були- 
мидаги 2 йиллик гурухлар.
1. 
Кар ёки заиф эшитувчи болалар учун компенсация- 
ловчи турдаги болалар богчаси.
Кар ёки заиф эшитувчи болалар учун компенсацияловчи 
турдаги мактабгача таълим муассасалари таълим органлари 
томонидан кар ёки заиф эшитувчи болалар сони етарлича бул- 
ганда очилади. Кар ёки заиф эшитувчи болалар учун компенса­
цияловчи турдаги мактабгача таълим муассасаларида гурухлар 
тиббий психологик-педагогик комиссия карори буйича тулди- 
рилади.
Компенсацияловчи турдаги мактабгача таълим муассаса- 
ларига болаларни 1,5-2 ёшдан кабул килинади. Тарбия ва 
таълим жараёни болалар богчасига келган муддатларга (2-3 
ёшдан) боглик; равишда беш йил ёки турт йилга мулжалланади.
Мактабгача таълим муассасаси (гурух)нинг кундузи ва 
тунги вактда хамда бутун сутка давомида, дам олиш ва байрам 
кунларида фаолият олиб боришига йул куйилади. Болаларнинг 
мактабгача таълим муассасасида эркин катнашлари хам кузда 
тутилади.
Кар ёки заиф эшитувчи болалар учун компенсацияловчи 
турдаги мактабгача таълим муассасаларида мураккаб (иккита 
ёки ундан куп) нуксонлари булган болалар учун гурухлар 
очилиши мумкин.
Таълим-тарбия жараёни мазмунини белгилашда педагог- 
лар жамоаси мактабгача ёшдаги кар ва заиф эшитувчи болалар-
119


ни тарбиялаш ва укитиш буйича мавжуд дастурларни куллаши, 
шу билан бирга, тарбияланувчиларнинг шахсий хусусиятлари 
(ёши, эшитиши, нутки, интеллекта ах,воли ва ш.к.)га мувофик 
равишда вариатив умумий ривожлантирувчи ва коррекцион 
дастурлар комплексидан танлаб олиши мумкин.

Download 7.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling