Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги
Қуйидаги ишлар давлат томонидан молиявий таъминланади
Download 1.42 Mb.
|
Sifat-menejmenti
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сертификатлаштириш тўғрисидаги қонунчилик
Қуйидаги ишлар давлат томонидан молиявий таъминланади:
сертификатлаштиришни ривожлантиришнинг истиқболларини, уни ўтказиш қоидалари ва тавсияларини ишлаб чиқиш; сертификатлаштириш соҳасида расмий ахборотлар билан таъминлаш; халқаро (минтақавий) сертификатлаштириш ташкилотлари ишида қатнашиш ҳамда чет эл миллий сертификатлаштириш органлари билан биргаликда ишлар ўтказиш; сертификатлаштириш юзасидан халқаро (минтақавий) қоидалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда уларни ишлаб чиқишда қатнашиш; сертификатлаштириш юзасидан умумдавлат аҳамиятига молик илмий-тадқиқот ишлари ва бошқа ишлар олиб бориш; сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилиши устидан ҳамда сертификатланган маҳсулот устидан давлат текшируви ва назорати олиб бориш ишлари. Тайёрловчиларнинг (тадбиркорларнинг, сотувчиларнинг, ижрочиларнинг) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этишлари устидан давлат текшируви ва назоратини "Ўзстандарт" агентлигининг давлат инспекторлари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда амалга оширади. Сертификатланган маҳсулот, сифатни бошқариш тизимлари, ишлаб чиқариш, аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлари), сертификатлаштириш органлари устидан назорат йўсинидаги текширувни сифат бўйича эксперт-аудиторлар "Ўзстандарт" агентлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширади. Ҳар қандай маҳсулот норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ эканлигини тасдиқлаш учун у юридик ва жисмоний шахснинг ташаббуси билан ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказилиши мумкин. Ихтиёрий сертификатлаштиришни "Ўзстандарт" агентлиги белгилаб қўйган тартибда аккредитация қилинган юридик ва жисмоний шахслар амалга оширишга ҳақлидир. Сертификатлаштириш қоидалари ва тартибини белгиловчи ихтиёрий сертификатлаштириш тизимларини аккредитация қилинган органлар "Ўзстандарт" агентлиги билан келишган ҳолда белгилайдилар. Сертификатлаштириш тўғрисидаги қонунчилик Сертификатлаштиришни қўллаш билан боғлиқ низолар суд томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда қараб чиқилади. Сертификатлаштириш натижаларидан норози бўлган тақдирда манфаатдор томон "Ўзстандарт" агентлигининг Шикоятларни қараб чиқиш кенгашига мурожаат этишга ҳақлидир. Шикоятларни қараб чиқиш кенгаши тўғрисидаги низомни "Ўзстандарт" агентлиги ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. "Ўзстандарт" агентлигининг Шикоятларни қараб чиқиш кенгаши сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг (марказларининг) қарорлари устидан берилган шикоят аризаларини қараб чиқади. Шикоят аризалари икки ҳафта ичида қараб чиқилади. "Ўзстандарт" агентлигининг, Шикоятларни қараб чиқиш кенгашининг қарорлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling