Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги
Ўзбекистонда ташқи савдо айланмаси ва унинг таркиби қуйидаги маълумотлар билан тавсифланади (13-жадвал)
Download 1.42 Mb.
|
Sifat-menejmenti
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташқи савдо айланмаси
- Экспорт - жами
- Импорт - жами
- Импортни ҳисобга олган ҳолда экспорт ҳажми ўзгаришининг ялпи миллим ишлаб чиқариш ҳажмига таъсирини қуйидагича ифодалаш мумкин
Ўзбекистонда ташқи савдо айланмаси ва унинг таркиби қуйидаги маълумотлар билан тавсифланади (13-жадвал).
жадвал Ўзбекистонда ташқи савдо айланмаси ва унинг таркиби, фоизда
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари. «Ташқи бозорда конъюнктуранинг ёмонлашувига қарамасдан, 2008 йилда ташқи савдо айланмаси 21,4 фоизга ошди, айни вақтда товарлар ва хизматлар экспорти 28,7 фоизга ортди. Натижада ташқи савдо балансида ижобий салдо ҳажми сезиларли даражада ўсди. Бу эса ишончли тўлов баланси ва иқтисодиётимиз барқарорлигининг муҳим кўрсаткичи бўлиб хизмат қилмоқда»12. Энг муҳими, экспорт ҳажмининг ана шундай ўсиши биз учун анъанавий ресурслар бўлмиш пахта толаси, қимматбаҳо металлар ва турли хомашё етказиб бериш ҳисобига эмас, балки асосан автомобиллар, нефт-кимё ва металл маҳсулотлари, минерал ўғитлар, ип-калава ва газлама, трикотаж буюмлар, сим-кабел маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва бошқа шу каби кўплаб экспорт товарлари ҳажми ва турларини кўпайтириш эвазига таъминланмоқда. Натижада «ташқи савдо таркибида чуқур ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда. Кейинги йиллар мобайнида экспорт таркибида рақобатдош тайер маҳсулот салмоғининг барқарор ўсиш тенденцияси ва хом аше етказиб берувчи тармоқлар маҳсулотлари улушининг камайиб бораетгани яққол кўзга ташланмоқда. 2008 йилда умумий экспорт ҳажмида хом ашё бўлмаган товарларнинг улуши 71 фоиздан зиёдни ташкил этди. Айни вақтда Ўзбекистон учун анъанавий экспорт хом ашёси бўлган пахта толасининг бу борадаги улуши 2003 йилдаги 20 фоиздан 2008 йилда 12 фоизга тушди»13. I— U \J и «Бизнинг кейинги йилларда экспорт соҳасида қўлга киритган ютуқларимиз, аввало, мамлакатимиз иқтисодиётини тубдан таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилиш, қисқа муддатда биз учун мутлақо янги, локомотив ролини бажарадиган тармоқларни барпо этиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш дастурларини амалга ошириш, замонавий бозор инфратузилмасини шакллантириш борасида ўз вақтида бошланган, чуқур ўйланган ва узоқ истиқболга мўлжалланган ишларимизнинг натижасидир»14. Экспорт ва импортнинг ҳаракатида ҳам мултипликация самараси мавжуд бўлиб, бу омилни ҳисобга олиш ўта муҳим аҳамият касб этади. Бу борада таниқли иқтисодчи олимлардан Ж.Кейнс, Р.Кан, Ф.Махлуп, П.Самуелсон ва бошқалар ташқи савдо мултипликатори тўғрисидаги назарий асосларни яратишда катта ҳисса қўшдилар. Экспорт мултипликатори ҳам инвестициялар мултипликатори сингари истеъмол соҳасидаги ички жараёнлар билан боғлиқ бўлиб, истеъмол ёки жамғармага сўнгги қўшилган мойиллик кўрсаткичлари орқали аниқланади: 1 м_ MRS 1 1 - MRC' бу ерда: Мх - экспорт мултипликатори коэффициенти; МРС - жамғармага сўнгги қўшилган мойиллик; МРС - истеъмолга сўнгги қўшилган мойиллик. Экспорт ҳажмининг ошишини ялпи миллий ишлаб чиқариш ҳажмига таъсирини қуйидаги формула орқали аниқлаш мумкин: YaIM = I rAO, бу ерда: Мр - мултипликатор; ДХ - экспорт ҳажмининг ўсиши. Бироқ, халқаро савдо фақат экспортдан иборат бўлмай, балки ўз ичига импортни ҳам олади. Агар экспортдан олинган даромаднинг бир қисми импортга сарфланса, у ҳолда мамлакатнинг ички харид қобилияти пасаяди. Импорт жамғарма сингари бой берилган имконият сифатида амал қилади, шунинг учун у математик ифодаларда манфий ишора билан қўлланилади. Импортни жамғариш функциясига ўхшаган I— и и ҳолда таҳлил қилиш мумкин. Бунинг учун импортга сўнгги қўшилган мойиллик тушунчасини киритиб оламиз. Бу мойиллик импорт ҳажми ўзгаришининг даромад ўзгаришига нисбати орқали ифодаланиши мумкин. Натижада импорт мултипликатори формуласи қуйидаги кўринишга эга бўлади: Mp = 1 , p (MRS + MRM) AX' бу ерда: МРМ - импортга сўнгги қўшилган мойиллик. Импортни ҳисобга олган ҳолда экспорт ҳажми ўзгаришининг ялпи миллим ишлаб чиқариш ҳажмига таъсирини қуйидагича ифодалаш мумкин: AYalM = 1 (MRS + MRM) AX ■ Ташқи савдо мултипликатори чексиз ҳаракатда бўлмайди. Импорт товарларни истеъмол қилишга сўнгги қўшилган мойилликнинг қиймати бирдан кам бўлганлиги сабабли навбатдаги қўшимча ўсишлар миқдори мунтазам қисқариб, мултипликация жараёни секин-аста сўниб боради. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling