Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги


Download 1.42 Mb.
bet38/77
Sana20.02.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1215728
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   77
Bog'liq
Sifat-menejmenti

Нуксонни камайтириш:

  • технологик жараённи мукаммаллаштириш:

  • ускуна ва дастгохларни модернизациялаштириш:

  • ишлаб чиқаришда сарф-харажатларни камайтириш:

  • -ходимларни укитиш ва малакасини ошириш:

  • техника хавфсизлиги:

  • меҳнатни ташкил этиш:

  • меҳнат интизоми ва х.к.з. бўйича боглик бўлган муаммоларни сифат тўгаракларида ечилади.

Ишлаб чиқариш цехларида ташкил топган бирламчи сифат туга- раклари кейинчалик ўз фаолиятини бошқа тармоқларга, материал­техник таъминот булимларига, алоқа хизмати ва транспортга, иш юритиш, бошқариш ва бошқа ноишлаб чиқариш муассасаларига, сотув ва хизмат кўрсатиш кўламларига кейинчалик ёйилади.
Сифат тўгаракларини иш фаолияти хозирги пайтда жаҳондаги ҳамма ташкилотлар учун бир хил бўлган вазифаларни ечишга йўналтирилган.
Кўпчилик иқтисодчилар сифат тўгаракларини харакатида ташкилотларни бошқаришнинг янги формасини куришмокда, бунда инсон омилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш фаолиятини илмий ёндошиб режалаштириш имконияти бор.

  1. Сифатни назорат қилиш усуллари

Сифат бошқаруви мутахассислари томонидан тан олинган сифатни назорат қилишнинг етти асосий усули мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

  • Маълумотларни йиғиш варақаси.

  • Гистограмма.

  • Потокли диаграмма.

  • Исикава схемаси.

  • Парето диаграммаси.

  • Корреляция диаграммаси.

  • Шухартнинг назорат карталари.

Ҳар бир усулнинг устун тарафлари мавжуд бўлиб, сифатни бошқаришнинг статистик усулига асосланади. Жараёнларни бошқариш фақатгина ташкилотчиликдан ёки одди тадбирлардан иборат эмас. Барча жараёнларни сон ва рақамга ёки кўрсаткичларга ўгириб ўрганилса ва таҳлил қилинса бошқарув жараёнидаги қабул қилинаётган қарорлар мўлжали тўғри олинади ва самарадорлиги ортади. Шу сабабли, сифат бошқарувига статистик усуллар киритилган. Юқорида кўрсатиб ўтилган сифат бошқарувининг етти усули ҳам сифатни таҳлил қилиш ва тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради. Қуйида ушбу усулларни бирма-бир кўриб чиқилади.
Маълумотларни йиғиш варақаси (МЙВ). Маълумотларни йиғиш варақаси содир бўладиган ҳодисаларни рўйхатга олиш учун мўлжалланган, яъни сифат билан боғлиқ муаммоларни таҳлил этиш мақсадида йиғилади (6-жадвал).

  1. жадвал


Рекламация (сут маҳсулотлари учун)

Ҳафта кунлари

Дш

Сш

Чш

Пш

Ж

Ш

Жами

Сақлаш шароитларига риоя қилмаслик оқибатида ҳисобдан чиқариш

//

/










/

4

Қадоқ дефекти

/




//

//




/

6

Нотўғри
аралаштирилиши




////-/

/

////







12

Қадоқлашдаги хатолар (қадоқдаги ўлчамларга мос келмаслик) ва ҳ.к.

/

///

////

/




/

10

Жами

4

10

7

8

0

3

32






Сиртдан қараганда, МЙВ жадвал кўринишига эга бўлади. Мазкур жадвалда сифат билан боғлиқ бўлган жараёнлар акс этади ва керакли катакчалар ичига воқеалар содир бўлганидан сўнг битта таёқча қўйилади. Ҳар тўртта воқеадан сўнг бешинчи воқеа таёқчаларнинг устига энига тартибида қўйиб битта ўрам сифатида саналади. Шундай қилиб, битта ўрам 5 та воқеани акс эттиради.
МЙВдан маҳсулот сифати назоратида фойдаланиш бошқа усулларга нисбатан анча содда ва ишлаб чиқаришда қўллаш қулай ҳисобланади. Яъни, бошқа усулларга нисбатан энг қўллаш осон бўлган усуллардан бири. Унда таъсирларни ҳисоблаш ҳам анча енгил.
Юқоридаги жадвалда МЙВнинг амалдаги кўриниши келтирилган бўлиб, сут маҳсулотлари мисолида олинган. Маҳсулот сифатига қиладиган таъсирларнинг эса 4 тури ажратиб олинган бўлиб, ҳар бир таъсир ҳафта давомида ҳисоблаб борилган. Жами бир ҳафта давомида маҳсулот сифатига таъсир қиладиган омиллар 32 тани ташкил этган. Энг кўп камчилик сут маҳсулотларини таиерлашда аралашманинг бузилиши бўлиб, бу бўйича ҳафта давомида 12 та дефект аниқланган. Ушбу таъсирларни яна давом эттириш мумкин. Бундан ташқари, ҳафта кунларини умумлаштириб ой, чорак ёки йилга айлантириш ва динамик таҳлил қилиш ҳам мумкин.
Гистограмма. Гистограмма - бу қандайдир миқдорларни тақсимлаш частоталарини ҳисобга олган ҳолда, ўзгаришни кўрсатиб турувчи график бўлиб, устун кўринишидаги диаграммалар акс этган.
Гистограммани янада чуқурроқ ўрганиш учун қуиидаги жадвалда мисол келтирилган.

  1. жадвал











Гистогр

раммани ж

:аш

учун маълумотла

О







Талаба

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

Бўйи,
см

170

163

162

183

173

171

180

172

185

177

179

176

179

172

169

190






Юқоридаги жадвалда талабаларни сони ва уларнинг бўйи келтирилган бўлиб, талабаларни бўй жиҳатидан сифатини таҳлил этиш керак.
Бу маълумотларга асосан, гистограммани ясаш мумкин. Гистограммани ясаш учун мазкур маълумотларни тақсимланиш частоталарини аниқлаш зарур. Гистограммани ясаш учун
параметрларни аниқлаш лозим.

  1. Чегеравий нуқталар. Мазкур мисолда 162-190 смлар яъни минимал ва максимал қийматлар чегара нуқталари бўлиб ҳисобланади.

  2. Гистограммаларда гуруҳлар сони. Буни аниқлаш учун барча миқдорларнинг илдизини чиқариб олинади. Ушбу мисолда барча миқдорларнинг умумий қимати 16 га тенг. Чунки талабаларнинг бўй миқдорлари 16 хил. Vl6=4. Демак, гистограммалар 4 гуруҳга бўлинади.

  3. Бир гуруҳнинг узунлиги. Юқорида келтирилган 16 та миқдорни 4 синфга бўлинди. Энди ушбу гуруҳларнинг чегараларини аниқлаб олиш лозим. Унинг учун қуйидаги усулдан фойдаланилади. (190-162)/4=7

Энди ҳар бир гуруҳ чегараларини аниқлаб олинади.

3-гуруҳ

176-182 см

5

4-гуруҳ

183-190 см

3









6
5
4
3
2
1
0

162-168 см 169-175 см 176-182 см 183-190 см
Ушбу маълумотларни бирлаштириб гистограммани ясаш мумкин. Гистограммани ясашда Microsoft Excel дастуридан ҳам фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бунда дастурга, жадвал киритилади ҳамда 2-3 қаторлар белгиланиб, гистограмма ясалади. Гисторграммани ясашда синфлар номини белгилаш шарт эмас. Гистограммани қўлда ҳам ясаш мумкин.

  1. расм. Талабаларнинг бўйлари бўйича гуруҳланишининг

гистограмма кўриниши
Гистограммада талабаларнинг бўйлари частотасини янада яхшироқ кўриш имкони туғилади.
Потокли диаграмма.


  1. Download 1.42 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling