Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги


Натижада Япониядаги воқеалар қуйидагича ривожланди


Download 1.42 Mb.
bet36/77
Sana20.02.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1215728
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   77
Bog'liq
Sifat-menejmenti

Натижада Япониядаги воқеалар қуйидагича ривожланди.

  • 1967 йил, июнь ойида 10 мингга якин шундай тўгараклар қайд қилинган

  • 1969 йилда бу рақам 1967 йилга нисбатан анча кўпни ташкил килди.

  • 1979 йилнинг июнь ойида эса 100 мингни ташкил килди.

  • 1987 йил март ойида сифат тўгаракларининг сони 50 мингни ташкил килиб, бу кўрсаткич ҳар йили 10 мингга ошиб бормокда. Унинг катнашчиларининг сони эса милиондан ошиб кетди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Япониядаги тўгараклар ўз олдига ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш ҳисобига маҳсулот сифатини тубдан оширишни мақсад килиб қўйишган.
Япония усулининг яна бир характерли тарафи тўгаракларнинг ишларини мунтазам равишда олимлар ва муҳандислар Иттифоқи томонидан кузатилади, ўрганилади ва таҳлил килиб борилади.
Сўнги маъмумотларга қараганда, сифат тўгаракларнинг 50% дан ортиғи юқори рахбарларнинг ташаббуси орқали ташкил қилинади. Тўгарак ташкилотчиларининг мақсадига кўра умумлашган тўгараклар ташкил қилинган.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш (31,6%), маҳсулот сифатини яхшилаш (16,4%), сифатга бўлган харажатларни камайтириш (13,8%). Тахминан 38% тўгараклар бир йилда иккита темани, 16,5% и -3 та темани ва тазминан 3% и 1 темани ишлаб чиқади.
Хозирги вақтда сифат тўгараклари Америка Кушма Штатларида, Европа мамлакатларида ҳамда Хитой халқ Республикасида ҳам фаол ишлаб турибди.
Япониядаги сифат тўгаракларининг кенг ёйилиши ва улар фаолиятидаги ютуғларнинг негизи ташкилотларнинг фаолияти, ташкил топиши ва ишлаб чиқариш маданиятининг ўзига хос миллийлигидадур.
Япониядаги замонавий ташкилот маданияти иккинчи жаҳон урушидан сўнг янги тус олди. Унинг ўзига хослик томонларидан бири ишчи-хизматчиларни умрбод ишга ёллаш тизими мавжудлигида, бу эса уларга келажакка ишонч борлик кафолатини беради.
Яна бошқа ўзига хослиги, ҳамма бошқарув лавозимидаги рахбарларни ишчиларга яқинлиги, ташкилотдаги ходимларни тенглигини сезиш. Япония ташкилотларида хизматчилар, муҳандислар ва ишчилар битта ошхонада тушлик қилишади, шу ерни ўзида фирма рахбарлари ҳам бир хил вақтда тушлик қилишади.
Муҳандис ва ишчи ходимлар яқин мулоқотда бир жойда ишлашади. Фирма жамоа билан дам олишни ташкил этади, бунда, келиб чиққан ижтимоий ҳолати инобатга олинмасдан, ҳамма ходимлар иштирок этади. Фирманинг асосий мақсади ва вазифалари барча ходимларнинг тушунчасига тўлиқ етказилади, улар бу мақсад ва вазифаларни тўлиқ тушунган ҳолда шахсий мақсад ва вазифалар деб қабул қилишади.
Ўзига хослиги ташкилотлар орасидаги рақобатбардошлик. Япония ишлаб чиқариш тизими дунёдаги бошқа давлатларда йўқ, лекин японча ишлаймиз деган харакат хатто АҚШ да ҳам бор, Биз ҳам япон менежерларини тажрибаларини яхши ўрганиб ўзлаштиришимиз керакдир.

  1. Республика корхоналарида сифат тўгаракларини ташкил этиш самарадорлиги ва унинг ўзига хос хусусиятлари

Республикамиз саноат корхоналарига ҳам шундай тўгараклар самарасидан фойдаланишни тавсия этилади.
Республикада сифат тўгараклари қуйидаги хусусиятларни эътиборга олиб ташкил этилади:
- Тўгарак кўнгиллилик принципи асосида ташкил этилади;

  • Унинг аъзолари корхонанинг энг илғор, тажрибали ва ёш билимли ишчиларидан иборат бўлади;

  • Сифат тўгаракларида қатнашувчилар сони корхонанинг катта ёки кичиклигидан келиб чиқиб беш нафардан 50 нафаргача бўлиши мумкин;

  • Ўн нафардан ортиқ аъзолари бўлган корхоналарда тўгарак гуруҳлар бўиича бўлинади;

  • Тўгарак етакчилари бригадир, мастер, усталардан иборат бўлади;

Сифат тўгараги қуйидаги масалаларни кўриб чиқади:

  • Сифат бошқарувининг замонавий тизимларидан фойдаланиш;

  • Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, товар ва хизматларни сифатини ошириш ва таннархини камайтириш тадбирлари;

  • Фойдаланилаётган асосий воситалар, техника ва жиҳозларнинг самарадорлигини ошириш тадбирлари;

  • Меҳнат муносабатларини такомиллаштириш, корхонада ижобий меҳнат муҳитини шакллантириш ва меҳнат жараёнларини автоматизация ҳамда механизациялаш тадбирлари;

  • Ишлаб чиқаришни ташкил этиш жараёнини унификациялаш;

  • Меҳнат нормаларини танқидий қайта кўриш ва зарурий тавсиялар ишлаб чиқиш;

  • Технологик жараёнларни оптималлаштириш билан боғлиқ йўриқнома, регламент ва низомлар тайёрлаш;

  • Ишлаб чиқариш жараёнини илмий ташкил этиш мақсадида таълим, ишлаб чиқариш ва инновация учлиги билан боғлиқ маслаларни та ком иллаштириш;

  • Паст рентабел ишлаб чиқаришларни ликвидация қилиш ва ш.к.

Сифат тўгараклари аниқ иш режа асосида фаолият олиб боради.
Ҳар бир дебатлар, муҳокамалар мавзулари етакчилар томонидан аввалдан аъзоларга тарқатиб, кун тартибидаги мазкур масалалар юзасидан уларга тайёрланишга имконият туғдирилади.
Сифат тўгараклари самарадорлиги қуйидагича тавсифланади:

  • Тўгарак фаолиятини амалиётга тадбиқ этиш бўйича даврий қўлланмалар тайёрланиб ишчиларга фойдаланиш учун тарқатилиб боради;

  • Ишчиларни ижодий қобилиятини намоён этиш имконияти вужудга келади;

  • Корхонанинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, инновациялар трансфери амалга оширилади;

  • Меҳнат муҳити, муносабатлари яхшиланади. Ишчиларни ҳамжиҳатликда илмий фаолият билан шуғулланиши жамоавий муҳитга

/— и
ижобий таъсир кўрсатади;
- Кам харажат ҳисобига фойдани ошириш имконияти вужудга келади.
Сифат тўгараклари самарадорлигини яна давом эттириш мумкин. Чунки, бу фаолиятни саноат корхоналарида тўғри ташкил эта олиш бошқарув қарорлари самарадорлигини оширибгина қолмай, менежментнинг кам харажат кўп самарадорлик тамойилига тўла амал қилинади. Уни саноат корхоналарига тадбиқ этиш Республика иқтисодиётини ҳам юксалишига, бошқарувни илмий ташкил этишига ҳам муносиб таъсир кўрсатади.
Такрорлаш учун назорат саволлари

  1. Сифат тўгараги биринчи қайси давлатда пайдо бўлган?

  2. Сифат тўгаракларини шаклланишига сабабчи олим ва мутахассислар кимлар?

  3. Сифат тўгаракларининг мақсади, вазифаси ва принциплари нималардан иборат?

  4. Японияда сифат тўгаракларини тез ривожланишига қандай шароит мавжуд эди?

  5. Японияда сифат тўгаракларини шаклланишига қайси олим энг катта ҳисса қўшган?

  6. Японияда сифат тўгаракларини ташкил этилиши билан боғлиқ кўрсаткичларни тушунтириб беринг?

  7. Миллий корхоналарда сифат тўгаракларини ташкил этиш мумкинми?

  8. Сифат тўгаракларини ташкил этиш миллий корхоналарга қандай самара беради?

  1. МАВЗУ. СИФАТНИ БОШҚАРИШДА ИНСОН ОМИЛИ

РЕЖА

  1. Сифат тўгараклари концепцияси

  2. Сифат бошқарувида инсон омили

  3. Сифатни назорат қилиш усуллари


Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling