Узбекистон республикаси олии ва урта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иктисодиёт университети


Download 495.96 Kb.
bet16/79
Sana01.08.2023
Hajmi495.96 Kb.
#1664385
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   79
Bog'liq
Ш.......Д.Эргашходжаева - инновацион маркетинг.pdf

Товар дизаини шундай воситаки, унинг ёрдамида доимий харидорларга таъсир курсатиш, уларни товарни сотиб олишга ундаш ва харакатларини тезлаштириш мумкин.
Шу билан б ирга товарни сотишда унинг сифати хам катта роль уйнайди. Товарнинг сифати унинг мазкур товарга хос (масалан, хизмат килиш муддати, истеъмол килиниш, сакланиш ва хоказо) хусусиятлари йигиндисидир.
Товар тайёрланган материал тури ва ранги хам бирор-бир товарнинг узига хос хусусиятлари, уларнинг узаро фарк килувчи вариантлари ва имкониятларшги аникдашга хизмат килади.
Товар шакли товарни таниб олиш ва харидорда у тугрисида маълум бир тасаввур уйготишга кумаклашади. Техник товарларнинг шаклини ишлаб чикиш имкониятлари истеъмол товарлари шаклини ишлаб чикишга нисбатан анчагина чеклангандир.
Товарнинг индивидуаллигини, унинг бошка товарлар орасида ажралиб туриши, узига хос ва такрорланмаслигини таъминлаш учун товарга ном берилади. Товарнинг номи ишлаб чикарувчи ва истеъмолчи уртасидаги узаро муносабатлар ва коммуникациялар™ осонлаштиради. Купинча, айникса товар номи о сон айтиладиган, тез эсда коладиган, ижобий хисларни уйготадиган ва узига жалб киладиган булса, у бозорда янги товарнинг муваффакиятга эришиш гарови булади.
Товар учун янги ном излаб топиш ва тайёрлаш жиддий муаммо, чунки товар номи факат >тги бошка товарлардан ажратиш учунгина кулланилмайди. Товар номи товарнинг турини тавсифлаши, харидорда унта нисбатан ижобий хис-туйгулар уйготиши. реклама таъсирига эга булиши ва узига хос булиши лозим.
Товар }"чун янги ном топишда к> йидаги тамойилларга амал килиш зарур:

  • изланишнинг ижодий усулларидан фойдаланиш;

  • бирор-бир номни янги номга нисбатан хукукий эътирозлар колмагунга кадар узгартириш;

  • янги номни ракобатчи товар номининг акси сифатида шакллантириш;

  • бирон-бир машхур номдан уни янги товар номига кушиб куйиш учун фойдаганиш.

Хар бир муайян холда айникса истеъмол товарлари номини танлашда куйидаги саволларга жавоб топиш лозим: товар номи нимани ифодалаши лозим? Кайси номларни танловга куйиш мумкин? Улардан кайси бири яхши? Ракобатчиларнинг худди шундай ухшаш товарининг номи кандай? Товарингиз номи ракобатчи товар номидан нимаси билан фарк килади? Янги номни истеъмолчи факат битта товар учун к^ллайдими ёки барча товарлар ассортиментига бириктириб куядими? Товарни олдиндан аттестация килиш керакми?
Товарнинг номи унинг бозордаги “юзини” шакллантириш, товарнинг бозор атрибутикаси учун асос булиб хизмат килади. Маълум бир номдаги товарни доимий равишда истеъмол килиш жараёнида харидор бозорда мавжуд булган куп сонли товарлар орасида уни осонлик билан таниб олади. Бундай товардан мунтазам фойдаланиш харидор онгида ижобий ,\ис-туйгуларни уйготишга хизмат килади. Бу реакция товар ишлаб чикарувчига тескари ало ка оркали етказилади. Товар номини корхонага бириктириб куйиш ва унинг бошка фирм ап ар томонидан фойдаланишидан химоя килиш максадида корхона рахбарияти бу номни хукукий руйхатдан утказиши зарур. Шу тарика товар номи маркировка килинади ва товар маркаси вазифасини бажаради.
Марка - бир ёки бир нечта товар ишлаб чикарувчининг (сотувчининг) махсулотларини идентификация килиш ва уни ракобатчилар товарларидан фаркдаш максадида фойдаланилувчи ном, белги, рамз, раем, атама ёки уларнинг комбинациясидир. Марка бозорда товарни таниб олиш, бошка товарлардан фаркдаш ва дифференциация килиш учун хизмат килади. Марка уз ичига марка номи, марка белгиси ва товар белгисини киритиши мумкин.

Download 495.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling