Узбекистон республикаси олий ва урга махсус таълим вазирлиги с. Х. Жалилова, Ф. И. Хайдаров, Н. И. Халилова


Download 6.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/21
Sana03.11.2023
Hajmi6.35 Mb.
#1741962
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21
Bog'liq
Kasb psixologiyasi (S.Jalilova, F.Xaydarov, N.Xalilova)

“Касбий шаклланганлик”
тушунчаси мехнат субъектининг касбга эгалик 
килиш даражаси ва аник мехнат фаолиятида касбий мухим хусусиятлар, билим, 
куникма, тажриба ва махоратларнинг шаклланиши ва намоён булиши асосида 
ишлаб чикариш самарадорлигига эришиши сифатида кулланилади. Мехнат 

субъектининг аник бир фаолият сохасида юкори даражадаги касбий 
малакаларга эгалиги 
мещорат
деб юритилади. А.К.Маркованинг таъкидлашича, 
“касбий шаклланганлик” тушунчаси турли маъноларда: касбнинг шахсга, унинг 
касбий ва психологик сифатларига булган меъёрий талаблар сифатида ва 
муайян бир шахеда мавжуд булган ва унинг касбий фаолиятидаги 
муваффакиятини 
таъминлайдиган 
касбий 
йуналтирилган 
хусусиятлар 
мажмуининг 
меъёрлари 
сифатида 
кулланилади”. 
Муаллиф 
касбий 
шаклланганликнинг куйидаги категорияларини ажратиб курсатган: “шахснинг 
узини мутахассис сифатида такомиллаштириши; ички касбий локус назорати; 
мутахассиснинг англанган сифатлари, хажми; шахснинг узини мутахассис 
сифатидаги тулик образи; касб ёрдамида узини узи ривожлантириш ва 
етишмайдиган хусусиятларнинг уфнини коплаш кобилияти ва х.к.”
Касбий шаклланганлик даражасини аниклаш учун шахснинг сифат ва 
микдор жихатидан касбий тайёргарлик даражасини, фаолият самарадорлигини, 
иш 
кобилиятини, 
касбий 
яроклилигини, 
уз 
устида 
ишлашининг
www.ziyouz.com kutubxonasi


мувафаккиятлилигини акс эттирувчи мутахассиснинг “
малакаси”
тушунчаси 
кулланилади. Бу тавсифномалар аник касбий фаолиятнинг муайян бир шахе 
хусусиятларига (касбий, психологик, ижтимоий ва бошка) куядиган норматив 
талаблари билан мутаносибдир. Юкори касбий малака, мехнат субъекти 
етуклигини 
шаклланишининг 
ва 
намоён 
булишининг 
мухим 
шарти 
хисобланади, вахоланки, айрим вазиятларда касбий етуклик етарли даражада 
булмаса хам шахе катор мехнат функцияларини малакали даражада бажариши 
мумкин.
Куп кулланилувчи “
ко.мпетенпишк"
тушунчаси касбий шаклланиш ва 
касбий етукликни бахоловчи меъёр булиб, хали аник таърифга эга эмас. У 
мехнат субъектига нисбатан аник фаолият талаблари ёки айнан, субъектнинг 
аник фаолиятнинг узига хос жихатларига нисбатан муносабатини тавсифловчи 
хусусият сифатида кулланилади. Умуман олганда, бу тушунча шахснинг 
кандайдир хаётий вазиятларда, ижтимоий ва касбий фаолиятда авторитарлиги, 
шу соха буйича тушунча хамда билимларга эгалиги билан тавсифланади. 
А.К.Маркованинг фикрича, муайян бир шахснинг компетентлиги унинг касбий 
шаклланишига Караганда купрок учрайдиган тавсифномасидир. Бунга кура, 
касбий компетентликнинг хилма-хил турларини ажратиш мумкин: махсус 
(мехнат жараёнини амалга оширишда), ижтимоий (хамкорликдаги фаолиятни 
амалга оширишда), шахсий (узини узи бошкариш ва такомиллаштириш 
малакаларига эгалик) ва бошкалар. Айрим муаллифлар касбий мулокотдаги, 
мутахассис шахеининг ривожланишидаги компетентликни хам ажратиб 
куфсатадилар.
Компетентликнинг юкорида санаб утилган турлари албатта бир инсонни 
тулик шаклда тавсифлаши шарт эмас, чунки, шахе яхши мутахассис булиши 
мумкин, лекин узини Узи бошкариш ёки шахслараро касбий мулокот 
малакаларига эга булмаслиги мумкин, колаверса, юкори даражада касбий 
компетентликка эга була туриб, шахсий ва ижтимоий компетентлиги паст 
булиши мумкин.
Айтиш мумкинки, уз навбатида профессионализм даражаси субъектнинг 
профессионализацияни 
йуналганлиги, 
курсатгичи 
ва 
мазмуни 
хамда 
мутахассиснинг профессионаллашув даражасига таъсир этувчи ижтимоий
психологик, иктисодий ва бошка кенг доирадаги компетентлик билан 
шартлангандир.
Дж. 
Равен 
(2003) 
тадкикотлари 
компетентликнинг 
тузилишли- 
функционал концепцияни асослашга имкон берди ва у куйидагиларда акс 
этади:
1.Энг аввало, шахе кадриятлари, ижтимоий-сиёсий ишончи ва фикрини 
аникловчи шахе мотивацион-кадриятлар сохасини тизимли равишда намоён 
булиши ва шаклланишининг ахамияти.
2.Шахсий кадриятларнинг мехнат жараёнини ташкил килиш ва мазмунига 
нисбатан бевосита кизикиш, лидерлик, ташкилотчилик каби хусусиятларда акс 
этиши.
3.Компетентликнинг 
табиати 
когнитив, 
эмоционал 
ва 
иродавий 
жараёнларнинг, индивиднинг максадга эришишини таъминловчи масалаларни
www.ziyouz.com kutubxonasi


ечишга, хал килишга тайёрлигини бахолаш мезони ва намоён булишига 
асосланган булади.
3.Компетентлик факатгина узининг фаол компонентлари хисобига эмас, 
балки янги хаётий вазиятларда намоён булиши мумкин булган пассив 
компонентлари хисобига хам шаклланиб боради.
4.Компетентлик узининг бир-биридан мутлако мустакил, лекин бир- 
бирини урнини ахамиятли даражада самарали хулк-атвор омили сифатида 
эгаллаб тура оладиган, куп сонли компонентлари ёрдамида аникланади.
Компетентликнинг таркибий кисмлари каторига когнитив, эмоционал, 
иродавий сифатлардан ташкари узига ишонч (узининг касбий билимларига, 
лидерлик кобилиятига ва б); карор кабул килиш ва унинг ижросини бошкариш 
малакасига эга булиш; кизикарли умумий максадларни кидириш, англаш ва 
кайтарма алокани куллашдаги самарали фаолият; узини узи бошкариш, узини 
узи такомиллаштириш кобилиятларига эга булиш; узини узи назорат килиш, 
мослашганлик, 
мураккаб 
муаммоларни 
хал 
килишга 
тайёрлик 
ва 
таваккалчиликка 
мойиллик, 
катъиятлилик, 
касбий 
масъулиятлилик 
ва 
бошкаларни киритишимиз мумкин.
Э.Ф.Зеернинг таъкидлашича, касбий компетентликнинг функционал 
тараккиётини 
тадкик 
килиш 
касбий 
камолотга 
эришиш 
чогида 
компетентликнинг турли куринишлари интефациялашиб боришини 
ва 
уларнинг касбий мухим шахе сифатлари билан алокаси кучайиб боришини 
курсатди. Айтиш жоизки, компетентликнинг асосий даражалари касбий 
тайёргарлик ва тажриба, >Ьини узи англаш, уз кучига ишониш, узга инсонлар 
томонидан курсатилган камчиликларни тугри кабул килиш ва шу каби бошка 
касбий камолотни белгилаб берувчи шахе хусусиятлари киради.
Тахмин 
килиш 
мумкинки, 
мехнат 
субъектининг 
санаб 
утилган 
профессионаллашув курсаткичлари, мутахассис булиш (малака, компетентлик) 
ва субъектнинг касбий етуклиги орасида 
узаро
алока ва узаро таъсир мавжуд.
МЕХНАТ ЖАРАЁНИДА СУБЪЕКТ КАСБИЙ ЕТУКЛИГИНИНГ 
ШАКЛЛАНИШИ
Катьий талаблар ва шахе фаолияти нормативлари шароитида факатгина 
шаклларнинг турли - туманлиги, узини узи ташкил килиш, мослашиш 
малакалари намоён булибгина колмасдан, балки фаолиятни бошкариш 
усуллари, механизмларини кидириш ва ишлаб чикишдаги конструктив 
фаоллиада, оптимал ва индивидуал узига хос йулни топиш ва талаб этилган 
натижаларга эришиш учун психик жараённи ташкил килиш холатлари яккол 
кузга ташланади. Фаолият муаммолари ва талабларида шахе индивидуал 
кулайлик, субъектив ёкимлилик ва кашф этилган ижодий образни таъминлайди.
К.А.Абульханова-Славскаянинг таъкидлашича, 
шахснинг 
фаолиятда 
намоён булиши ва ривожланиши хакидаги карашлар С.Л.Рубинштейн 
томонидан 
илгари 
сурилган 
булиб, 
узининг 
методологик-принципиал 
ахамиятини йукотмаган. Бирок, бу карашларга Л.И.Анциферова томонидан 
шахснинг фаолият билан хамоханг ривожланишининг оптималлиги ва
www.ziyouz.com kutubxonasi


аниклиги билан боглик айрим узгартиришларни киритди, унга кура хар кандай 
фаолият шахсни шакллантирмайди ва кар кандай тараккиёт шахе тараккиёти 
билан бир нарса эмасдир. Шахе ривожланиши ва эхтиёжларининг фаолиятда 
намоён булиши субъектнинг мехнат жараёни ва унинг натижасидан 
коникканлиги билан боглик, кийинчиликларни енгишга интилиши ва мураккаб 
масалаларни 
хал 
килишдаги 
муваффакият, 
мехнат 
жараёнида 
уз 
имкониятларини 
намоён 
килиш 
истаги -
уларнинг 
барчаси 
юкори 
профессионалликка ва касбий етукликка эришишнинг гаровидир.
Шахе профессионаллашуви динамик жараён булиб, хар бир боскич узига 
яраша ривожланиш даражасини босиб утади. Шахснинг фаолиятда уз касбий 
потенциалини амалга ошириши айнан шу вазиятга шахе психологик 
тузилишини мослашишидаги узаро таъсирини бошкариш негизида юз беради. 
“Ш ахе 
тараккиётининг 
хар 
бир 
янги 
шахсий-психологик 
боскичида 
индивиднинг ижтимоий мухитга фаол муносабати натижасида шаклланувчи 
барча - предметли фаолият, мулокот, уйин, укиш, ижтимоий-сиёсий фаолият, 
мехнат 
ва 
шахснинг 
тизимли 
шаклланишида 
тартибли 
равишда 
мустахкамланиб боради. Улар шахснинг вертикал ва горизонтал функционал 
тузилишини англатади”.
Фаолият 
субъектининг 
профессионаллашуви 
ва 
унинг 
шахеини 
ривожланиши касбий етукликнинг шаклланиши билан мувофик тарзда кечади.

Download 6.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling