Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги. Карши мухандислик иктисодиет институти


Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг хукуклари


Download 249 Kb.
bet11/28
Sana18.06.2023
Hajmi249 Kb.
#1593781
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   28
Bog'liq
ЕРТУЗИ~1 ММ ЕР ТУЗИШ ИКТИСОДИ

4.3.Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг хукуклари.

Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори куйидаги хукукларга эга:



  1. ер участкасида ундан фойдаланиш максадига мувофик мустакил хужалик юритиш;

  2. кишлок хужалик экинзорлари ва кучатзорлари хамда дов-дарахтларга, етиштирилган кишлок хужалик махсулоти ва уни реализация килишдан олинган даромадга булган мулк хукуки;

  3. ер участкасидаги мавжуд кенг таркалган фойдали казилмалар, урмонзорлар, сув объектларидан хужалик эхтиежлари учун белгиланган тартибда фойдаланиш, шунингдек ернинг бошка фойдали хоссаларини ишга солиш;

  4. ерларни сугориш ва уларнинг захини кочириш, агротехника ва бошка мелиорация ишлари утказиш;

  5. кишлок хужалик экинларини, дов-дарахтларни сугориш хамда бош ка максадлар учун сугориш манбаларидан лимитларга мувофик сув олиш;

  6. белгиланган тартибда уй жой бинолари, ишлаб чикариш, маданий-маиший хамда бошка иморатлар ва иншоотларни барпо этиш, ер участкаларидан фойдаланиш максади ва лойиха хужжатларига мувофик уларни кайта куриш ва бузиб ташлаш. Ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бу ишларни ер эгалари билан келишиб амалга оширишга хакли;

  7. ер участкаси олиб куйилган такдирда унга етказилган зарарнинг (шу жумладан бой берилган фойданинг) копланишини еки ер участкасидан ихтиерий равишда воз кечилганида сарфланган харажатларнинг туланишини талаб килиш;

  8. ер участкасини еки унинг бир кисмини конун хужжатларида белгиланган тартибда вактинча фойдаланишга ва ички хужалик ижарасига бериш.

Ер эгаси булган фукоро ер участкасига мерос килиб колдириладиган умрбод эгалик килиш хукукини, шу жумладан ким ошди савдоси асосида олинган шундай хукукни дехкон хужалиги юритиш, якка тартибда уй жой куриш максадида кредитлар олиш учун гаровга куйиши мумкин.
Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори конун хужжатларига мувофик бошка хукукларга хам эга булиши мумкин.



Download 249 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling