Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги. Карши мухандислик иктисодиет институти


Ер ислохотини ташкилий жихатдан таъминлаш


Download 249 Kb.
bet7/28
Sana18.06.2023
Hajmi249 Kb.
#1593781
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   28
Bog'liq
ЕРТУЗИ~1 ММ ЕР ТУЗИШ ИКТИСОДИ

3.2. Ер ислохотини ташкилий жихатдан таъминлаш.

Ер ислохотини ташкилий жихатидан таъминлаш ва ер мулк салохиятидан фойдаланиш давлат кумитасини тузиш ва унинг фаолияти тугрисида «Низом» ишлаб чикиш республика худудида кумитанинг погонали тармокларини белгилаш зарур булади. Республикада фаолият курсатаетган дехкон (фермер) хужаликлар уюшмаларини фаолиятини ошириш, туманларда тузилаетган махсус ер фондини таксимоти буйича комиссия тартибини аниклаш. Ер ислохотини таргибот килиш учун оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш имкониятларини яратиш. Ер ислохотини утказишни жадалаштириш максадида жойлардаги «Ер ислохоти ва ерни салохиятидан фойдаланиш» кумитасининг тармоклари кошида шу масала билан шугулланадиган кичик корхоналар, хужалик хисобидаги бошка ишчи гурухлар фаолиятини ташкил килиш.


Узбекистон Республикасининг ерни салохиятини катта булиб бу миллий бойликни имконияти ахолининг озик – овкат ва саноатни хом-аше билан тулик таъминлашга кодирлиги назарий жихатдан маълум. Лекин кишлок хужаликни маъмурий буйрукбозлик усулида бошкариш, ерга эгалик килишга давлат мополиясини мавжудлиги, хужалик юритишда асосан колхоз ва совхоз шаклини устуворлиги, дехкон ва чорвадорнинг ердан ажралган туб маънода ерсиз иш юритиши ижтимоий – иктисодий таловатларга, озик – овкат танкислигига ва экологик холатни емонлашувига олиб келган. Буларнинг хаммаси ерни салохиятидан фойдаланиш самарасига катта таъсир этган.
Бу холат натижасида 1985 – 1990 йилларда кишлок хужалик ерлари майдонини микдор ва сифат жихатдан ижобий узгариш булмаган. 1991 йилга келиб жамиятда руй бераетган иктисодий, сиёсий, ижтимоий ва экологик жараенлар зудлик билан ер муносабатларини узгартириш асосида республика худудида аграр ислохотни утказишга эхтиеж зарурлигини такозо этди.
Ер ислохоти иктисодий, хукукий, ижтимоий ва техник ва ташкилий тадбирларни уз ичига олган холда бозор иктисодий шароитида янги йул тутиш муносабатларини шакллантиришга хизмат килади.


3.3. Узбекистонда ер ислохотини утказишнинг максади, мазмуни ва вазифалари.

Ер ислохоти – бу жамиятдаги ер мулкчилиги турларининг узгаришини, ерни бир эгасидан еки фойдаланувчидан олиб, бошкасига беришни ва узгараетган ер конунларига мос равишда худудни ташкил килиш турларини узгартиришни талаб киладиган ер муносабатларига утишни хамда ер тузумини узгартиришни конуний расмийлаштиришдан иборатдир.


Узбекистонда ер ислохотини утказишдан максад ерда хужалик юритишнинг бозор иктисодиети талабларига жавоб берадиган барча турлари тенг ривожланиши учун шароит яратиш, мамлакатимизда янги демократик ер тузумини бунед этиш, ер ислохотини амалга ошириш учун худудий шароит яратиш, ер тугрисидаги янги конун ва карорларни амалга ошириш максадида ерни кайта таксимлашдир.
Ер ислохотини утказиш натижасида Узбекистонда янги ер тузуми яратилади. Унга янги, олдин булмаган ер муносабатлари ва ер мулкчилиги, ер эгаликлари ва ердан фойдаланиш турлари хосдир. Ер ислохоти куп боскичли тизимга асосланган ва узок муддатга мулжалланган тадбир булиб, жамиятнинг барча ижтимоий гурухлар манфаатига хамда уларни ишлаб чикариш фаолиятига бевосита таъсир этади. Давлатнинг бошка йирик тадбирлари каби ер ислохотини утказиш хам тарихий шарт-шароитлар, хозирги замон талаби ва жамиятнинг истиклол йуналишларини хисобга олган холда амалга ошириш зарур булади. Узбекистон давлатининг хозирги даврдаги чегараси худудида ер сув ислохоти 1925 – 1927 йилларда амалга оширилган булиб, уз даврида ер муносабатларида жуда катта туб узгаришлар булишига олиб келди.
Ер ислохотини утказишнинг максади, вазифаси ва мазмуни ер тугрисидаги, мулкчилик, ижара, давлат корхонаси, кооперация конунлари билан белгиланади. Ер ислохотини умумий йуналиши дехконда ерга эгалик хиссини уйготиш ва уни уз мехнат самарасидан манфаатдор этишга асосланган булиб давлат, хусусий ва бошка турдаги ер мулк салохиятига булган эгаликларни шакллантиришга олиб боради.
Миллий хужалик тармокларининг мустакилликгача булган даврдаги ер мулк салохиятига булган сифат ва микдорий талаблари хамда улар эгаллаган майдонлар хозирги давр талабига умуман жавоб бера олмайдиган холатга келган.
Бугунги кунда (1996 йил ноябрь ойи холатига) миллий хужалик доирасида фаолият курсатаетган 18 та Вазирлик, 13 та давлат кумитаси, 14 та марказий муассасалар, 14 та Вазирлар Махкамаси идоралари, 7 та кооперациялар, 14 та бирлашмалар, 6 та агентликлар, 3 та турли фондлар ва 13 та банклар тизими, ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар хам маълум даражада ер мулк салхиятини самарали ва замон талаб даражасидаги таксимотини кайтадан куриб чикишни такозо килади. Албатта юкорида номлари зикр этилган мулкдорлар тизимидаги ер мулк салохияти таксимотига бевосита еки билвосита таъсири этиши мумкин.
1980 – 1990 йилларни охириги келиб фойдаланишга бевосита алокадор булган кишлок ахолисида ерга «Очлик» муносабати шаклланганлиги нафакат жамоат ва давлат хужаликлари ердаги барча тармокка ерларга булган мухтожлик яккол намоен булди. Иктисодий жихатдан «Кучли» булаги йирик саноат корхоналари ва давлат муассасаларгина ердамчи хужаликлар юритиш ва дам олиш хамда даволаниш масканлари учун шахар атрофи минтакаларидан ер майдонларига эга эдилар холос. Бу асосан йирик саноат ва вилоят маркази хисобланган шахарларга хос булиб колган эди. Юкорида кайд этилган шарт-шарномаларига мустакил Узбекистон Республикасида ер ислохотини урганишга асос булди.Бу ислохот – ер – табиат уртасидаги чукур узаро жараенни уз ичига олган холда ахолининг хаетий эхтиежларини тулик кондиришга каратилган деб хисоблаш зарур.
Бозор иктисодиетининг асосий тамойилларига риоя этиш илмий хужаликнинг аграр сохасида ишлаб чикаришнинг таъминот сервис маиший хизмат кредит янги тоифадаги ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчиларни ташкил этиш хамда уларни уртасидаги самарали ер таксимоти муаммоларини уткирлиги сакланиб колмокда.
Кишлок ахолиси яшаш жойларидаги ижтимоий иктисодий ва экологик холатлар хам туб ижобий узгаришларга юз тутиши зарурлиги яккол сезилиб турибди. Хужалик тармокларини таъминланганлик даражаси улар таркибидаги ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчилар уртасидаги ер фондини муносиб булишини тушуниш катта хатоликларга олиб келиши мумкин.



Download 249 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling