Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги. Карши мухандислик иктисодиет институти


Мавзу-3: Ер ислохотини утказишда ер тузишнинг ахамияти


Download 249 Kb.
bet6/28
Sana18.06.2023
Hajmi249 Kb.
#1593781
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
ЕРТУЗИ~1 ММ ЕР ТУЗИШ ИКТИСОДИ

Мавзу-3: Ер ислохотини утказишда ер тузишнинг ахамияти.
Режа:

    1. Ер ислохоти ва ер ресурсларидан самарали фойдаланишнинг бошкариш йуналишлари.

    2. Ер ислохотини ташкилий жихатдан таъминлаш.

    3. Узбекистонда ер ислохотини утказишнинг максади, мазмуни ва вазифалари.

    4. Ер ислохотини асосий йуналишлари.

    5. Янги ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларни ташкил этишда ер бериш ва расмийлаштириш.

3.1. Ер ислохоти ва ер ресурсларидан самарали фойдаланишнинг бошкариш йуналишлари.

Ер ислохоти Узбекистон Республикаси худудидаги хамма хужалик тармоклари уртасида ер таксимотини ва ердан фойдаланувчилар хужалик, корхона ва муассасаларни манфаатини шу масала юзасидан тенг хукуклилик тамойилига амал килган холда, бозор иктисодиетига мос куп киррали иктисодни ташкил этиш максадида утказилади. Бунда асосий вазифа республика ер мулк салохиятидан янада тулик, унумли ва самарли фойдаланиш хамда хукукий жихатдан мухофаза килиш деб хисобланади.


Ислохот жараени боскичларга булинган холда фукаролар, ташкилотлар, корхона муассасалар, бирлашмалар, ширкат хужаликлари, кичик ва кушма корхоналарга ер ажратиш ва уларга ерга эгалик еки ердан фойдаланиш хукукини берувчи давлат далолотномасини бериш билан алокадор масалаларни куриб чикилади.
Ислохотни дастлабки боскичида маъмурий чегаралар (туман, вилоят, республика) ва улар таркибига кирувчи майдонлар аникланди. Иккинчи боскичда эса республика худудида фаолият курсатаётган вазирликлар, кумиталар, конценерлар, бирлашма ва уюшмалар ва бошкаларнинг ер мулк салохиятига булган эхтиежи ернинг худудий таксимоти масалаларини урганиб чикиш зарур булади. Учинчи боскичда фукаролар, корхона, ташкилотлар, муассасаларни кайси юкори боскичли вазирлик еки идораларига буйсунишини хисобга олган холда ер майдонига ва ер сифатига булган талабни урганиб чикиш масаласи куйилади. Туртинчи боскич уз ичига туманларда, вилоятларда ва иктисодий минтакаларда махсус ер фондини ташкил килиш ва уни кайта таксимлаш. Бешинчи боскичда ердан фойдаланганлик учун ер солиги ва ижара хакини аниклаш, амалдаги курсаткичларга тузатмалар киритиш ишлари бажарилади. Олтинчи боскичда ер эгаликлари, ердан фойдаланувчилар, ер ижарачиларига давлат далолатномаларини тайерлаш, топшириш, уларнинг хукук ва вазифаларини аниклаш каби ишлар бажарилади.
Ер ислохоти буйича давлат дастурини амалга ошириш ер муносабатларини бозор иктисодиетига шароитига мослаш, ер мулк салохиятидан адолат тамойилига мос холда ерга булган талаб, эхтиеж ва имкониятларни тулик хисобга олиш кузда тутилади.

Download 249 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling