Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тош кент давлат


 Булажак касб таълими укитувчиларининг касбий


Download 75.97 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/37
Sana30.01.2024
Hajmi75.97 Kb.
#1809001
TuriМонография
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37
Bog'liq
000000001030 01

2.2. Булажак касб таълими укитувчиларининг касбий 
компетентлигини шакллантиришнинг хусусиятлари
Булажак касб таълими укитувчиларининг ижтимоий-шахсий 
сифатлари мухандис мутахассислигининг хусусиятларини узида 
жамлаган булиб, улар лойихалаш жараёнларидаги индивидуал ва 
жамоа булиб ишлашда кул келади. Бунда икки жихатни алохида 
таъкидлаш даркор: ижтимоий (хамкорлик кила билиши, зиддият- 
ларни ечиш, ташаббускорлик к>фсатиш, уз зиммасига масъулият 
олиш, гурух ишини ташкил этиш) хамда шахсий сифатлар (лойи­
халаш фаолиятида узининг фикрини тушунтира олиш йулларини 
билиш ва уз устида ишлаш) кабилар. Улар техник фикрлаш билан 
боглик булиб, мустакил ва уз кучига ишониш, креативлик хамда 
узининг касбий махоратини мунтазам яшириб боришга интилиш 
каби сифатлардан иборат.
Укитувчиларини касбий компетентлигини шакллантиришнинг 
хусусиятларини урганар эканмиз, О.Н.Ларионова мухандис мута- 
хассислиги компетентлигини тахлил килганлигига эътибор карат- 
дик, яъни у куйидаги фикрларни олга суради. Унинг фикрича, бу
58


компетентлик уз таркибига беш турдаги компетентликларни бир- 
лаштирган: ахборий-методологик, ижтнмоий-коммуникативлик, 
шахсий-мутаносиблик, тезкор-технологик, назарий
кабилар.
Ахборий-методологик компетентлик бир томондан мухандис- 
нинг турли ахборотлардан фойдалана билиш махоратини уз ичига 
олса (ахборот захиралари хакидаги билими, уларни излаб топиш, 
танлаш, норасмий тестларни, маълум манбалар билан солишти- 
риш), бошка томондан эса фаннинг турли сохаларини ташкил этиш 
тамойиллари хакидаги, сабаб ва окибатларини аниклаш махорати 
ва турли ходисалардаги ухшашликларни аниклаш каби билимлари 
назарда тутилади.
Мухандиснинг ижтимоий-коммуникатив компетентлиги унинг 
жамоа билан ва жамоада ишлашни, ижтимоий-иктисодий микро ва 
макро вазиятларни муносиб бахолай билиши демакдир.
Шахсий мутаносиблик компетентлик уз ичига нафакат узининг 
психологик ва жисмоний саломатлигини билиши, балки уни эхтиёт 
килишни хам назарда тутади.
Тезкор-технологик компетентлик маълум ишлаб чикариш 
сохасида зарур булган фаолиятларнинг барча турини, ишчидан 
тортиб то корхона рахбари фаолиятигача билиш кобилияти 
демакдир.
Назарий компетентлик - бу бутун бир йигилган билимлар 
жамламаси булиб, ундан фойдалана билиш ва уни янада бойитиб 
бориш демакдир.
Бу муаллифнинг карашларида касбий компетентликни тахлил 
килинар экан, 
мухандис мутахассислигининг компетентлиги 
таркибига ижодий изланиш жихатлари киритилмаган. Зеро, ишлаб 
чикариш мутахассислари-мухандисларнинг касбий компетентлиги 
таркибига ижодий изланувчанлик, ижодкорлик хамда янгиликларга 
чанкоклик каби сифатлар киритилиши асосий талаблардан бири 
хисобланади.
Ижодкорлик мохиятини урганиш, айтиш жоиз булса, ута му- 
раккаб масала саналади. Чунки унинг зиммасига табиатни урганиш- 
нинг мухим методологик масалаларини ечишдек вазифа куйилади. 
Ижодкорликни ривожлантириш манбалари, биологик ва ижтимоий, 
объектив ва субъектив, индивидуал ва жамоа уртасидаги узаро 
мутаносибликни бу жараёнлар уз ичига камраб олади. Унинг 
мураккаблиги шундаки, бу )финда урганиш предмета сифатида
59


ходиса юзага чикади. Унинг ички мохиятини тугридан-тугри 
урганиш мумкин эмас.
Ижодкорлик сузининг ижтимоий адабиётларда бир катор 
синонимлари мавжуд. Улар куп холларда новаторлик, ижодий 
кобилият, самарадор фаолият, ижодий фаолият, эвристик фаолият, 
ижодий фаоллик, фикрлашнинг ижодий усули, ижодий потенциал, 
ижодий изланувчанлик каби сузлар билан изохланади. Бу сохада 
Р.Ф.Мухутдиновнинг: «Уларнинг барчаси турли мезонда булса хам 
бир хил мазмун ва мохият касб этади, бутунлик, умумийлик, 
жараён ва натижа, умумийлик ва хусусийлик ва бошкалар», - деган 
фикрига кушиламиз.
М.Г.Яршевский фикрига кура, ижодкорлилик янгилик яратиш 
демакдир. Уни шундай тушуниш керакки, «субъектнинг тасаввур- 
лари янгиланади ва хулк-атвори яхшиланади, у яратган ва инъом 
этаётган махсулотлари хам». Бу белгиларни у ёки бу шаклда куплаб 
ижодкорлар фаолиятида кузатиш мумкин.
Бизнингча, ижодкорликни аниклашда C.JI. Рубенштейннинг 
фикрлари аник ва лунда баён этилган: унинг таъкидлашича, «Ижод­
корлик у кандайдир янгилик яратувчи фаолиятдир. У ижодкор 
юксалиши тарихига янгилик олиб киради. Шу билан бирга, фан ва 
маданият тараккиёти тарихида хам уз изини колдиради» [82].
Ижодкорлик - «кайта шакллантириш», - «мавжуд шакл унсур- 
лари ёрдамида янги шакл яратиш демакдир». «Кбайта шаклланти­
риш» ижодкорлиги уз ичига олдиндан маълум булган шаклга 
ухшаган янги шаклни кашф этишдир, яъни бу жараён муносиб 
булмаган шаклни, муносиброги билан алмаштиришни уз ичига 
олади. Бу дегани, олдингига Караганда мукаммалрок таркибий 
кисмларни жойлаштириш демакдир. Шу каби ижодкорликни урга­
ниш имкониятларини исботлаш учун кандай эвристик, яъни янги 
таклиф ва йурикномаларимиз борлигини курсатишимиз зарур. 
Имкониятларни, янги йулларни фаол излашимиз, нарсаларни урга­
ниш, чалгитувчи ва тахминий фикрларни аниклай билишимиз дар- 
кор. Бу холда урганиш имкониятлари асосий йуналишларни идрок 
килиш, йул ва чораларни фаол билишга интилишни такозо килади. 
Албатта, топилган шакл-коидаларимизга буйсундирилиши даркор.
Ижодкорлик «бир шаклдан иккинчи шаклга утказиш» - бу 
жараёнда коидаларнинг янги колипи, чизмаси, маълум тузилма- 
ларнинг янги тури юзага келади. Янги яратилган шакллар эски
60


шаклларнинг янгича талкини булмайди. Лекин нарсаларни англаш- 
нинг дакикатан янги усуллари ва янги шакллари сифатида пайдо 
булади, метафораларнинг кулланилиши - бу бир шаклдан иккинчи 
шаклга утказиш «трансформацион» ижодкорликка мисол булади.
Бу ижодкорлик учун эвристик жараён шакл ва коидалардан 
бошкариладиган шакл коидаларини ривожланиши учун тугилаёт- 
ган имкониятлар сари харакат килади. Ижодкор шахе коидалар 
яратилиши биланок, уларга суянган холда, янги коидалар яратиш 
устида иш бошлайди. Ундан сунг фаолият шаклларини очиш, 
олдин хеч качон кулланилмаган шаклларни кашф этиш учун бош 
котиради.
Булажак касб таълими укитувчисининг касбий компетентли­
гини шаклланиши хакида фикр билдирар эканмиз, бу борада 
М.Г.Ярашевский томонидан берилган хулосалар диккатга сазовор- 
лигини айтиш жоиз. Ижодкорлик жараёнига системали муносабат 
уч жихатли таркиб ва уларнинг узаро узвийлигида урганишни 
такозо этади. Улар нарса ва ходисалар, ижтимоий, шахсга оид 
таркиблардан иборатдир, яъни:
1) нарса ва ходисалар таркиби бу - эвристика, нарсанинг янги 
образини яратувчи рухий «мато», сунгра у илмий матнга айланади 
ва янги гоялар, назариялар ва кашфиётлар сифатида юзага чикади. 
Бу эвристикалар: аналоглар, метафоралар, киёслаш, моделлардан 
иборат булиб, одатда фикрлаш мазмунини ташкил этади ва визуал 
шаклга эга булади.
2)ижтимоий таркиб бу - бундай ижодкорлик М.Г.Ярашевский 
фикрига кура, когнетив-диалогик «дастлабки фаоллиги»сифатида 
кузга ташланади. Шундай килиб, оппонентлар, мукобилликлар хам 
ижодий жараёнларнинг авж олишига туртки беради.
3)шахсга оид таркиб бу - шахсий интилиш, ички максадли 
истак ва ижод субъектининг хусусий сифатларидан иборат булиб, 
ижодий жараёнларни узлуксиз ташкил этишда юзага чикадиган 
янги белгилар, узгаришлардан иборат.
Р.Ф.Мухутдинов ижодкорлик мохиятини очиб бериш учун 
таснифлаш модели ёрдамида икки энг мухим йуналиш мавжудли- 
гини таъкидлайди.
Биринчиси, И.Я.Лернер нуктаи назарига боглик, унга кура, 
ижод билан шугулланувчи кишиларнинг фазилатлари чегарасини 
улчаб булмайди, улар хакида фикр айтиш учун ана шу фаолият
61


табиатини англамай, унга монанд хислатларни билмай, аникроги, 
унинг ижодий фаолият жараёнларини урганмай туриб ran юритиш 
мумкин эмас. Шу муносабат билан тадкикотчи ижодий фаолият­
нинг процессуал чегараларини ажратиб курсатади [44]:
-мустакил равишда узок ва якин, ички ва ташки билимлар 
тизимни ва махоратни янги вазиятга кучиради;
- анъанавий вазиятларда янги муаммоларни хис этади;
-объект анъанавий функцияси уРнига янгисини тасаввур
килади;
- объект тузилишини хис этади;
- масалаларни ечишда мукобил ечимларни хам хисобга олади;
- янги муаммоларни хал этишда фаолиятнинг олдиндан маълум 
булган усуллари ва йулларини кайта ишлайди;
- принципиал янги йуллар топиш ниятида эскириб колган 
йуллардан воз кечади.
Инсон факторини фаоллаштирувчи самарадор захиралардан 
бири жамият хаётининг барча жабхаларида ишлаб чикиш, техника- 
да, фанда, таълим ва бошкарувда ижодкорликни ривожлантириш 
хисобланади. Шу боис ижодий муаммоларни жамоа булиб ечиш 
шароитлари ва ташкил этиш шакллари, муаммолари кун тартиби- 
даги долзарб масалалардир. Ижодий кадрларни танлаш ва тайёр­
лаш, ишчиларнинг ижодий имкониятларини ва кобилиятларини 
башорат килиш, ижодий жамоаларни шакллантириш, уларни 
бошкариш каби масалалар шулар жумласидандир.
Интеллектуал фаолиятдаги ижодий жараёнларни онгли равиш­
да бошкариш хакида Г.С Альтшуллер ва М.М.Зиновкиналарнинг 
ишлари гувохлик беради. Бу уринда ижодкорлик методологияси си­
фатида ижодкорликда танлаш масалаларини ечиш назариясидир. 
Унга кура барча тизимлар маълум конунлар асосида ривожланади, 
уларни идрок килиш ва куллаш мумкин деган шартларга асосланади.
Иккинчи йуналиш эса ижодкор шахси мохиятини очиб бериш 
хисобланиб, Р.Ф.Мухутдинов шахснинг таснифловчи фазилатлари 
ёрдамида унинг фаолиятидаги катъийлик масаласини ажратиб 
к$фсатади.
Унга Я.А. Пономарёв таърифлаган модель намуна булиши 
мумкин. У уз тадкикоти натижаларини умумлаштириб, ижодкор 
одамларга хос хусусият энг долзарб масалалар юзасидан узлуксиз 
равишда ечим излаш имконини таъкидлайди. Улар юзага чиккан 
муаммоларни хал этиш юзасидан мунтазам равишда чора кидира-
62


дилар. Уз фаолияти услубини метод ва йулларини узлуксиз равиш­
да такомиллаштириб борадилар. Ижодкор одамлар куплаб фактлар- 
ни киёслаш оркали уларнинг узаро богликлиги асосларини аник- 
лайдилар, уз фикрлаши ва фаолиятида котиб колган карашлардан 
зудлик билан воз кечадилар. Тезлик билан репродуктив эсда колган 
нарсаларни тасвирлаш фаолиятидан ижодий фаолиятга ута олади- 
лар. Узлари яратган нарсалар, вазифалар бажаришга яроксиз булса, 
осонгина улардан воз кеча оладилар.
Я.А.Пономарев тадкикотларига асосланиб, айтишимиз мумкин- 
ки, аклан интилиш, х,аракат килиш кобилияти, бошка барча коби- 
лиятларни ривожлантирувчи омил хисобланади. И.М.Вёткин 
ижодкор шахсининг куйидаги хусусиятларини санаб утади:
-янги ёки бутунлай урганилмаган, жамият учун ута мухим ва 
фойдали - муносиб максадга (максадлар тизимига) эга булади;
-уз олдига куйган максадларига эришиш учун унинг индиви­
дуал режалари булиб, уларнинг бажарилиши устидан назорат урна- 
тади;
-белгиланган режаларни бажариш иштиёки кучли булиб, катта 
хажмдаги ишларни бажаради;
- уз гояларини химоя килиш кобилиятига эга булади;
- жамоатчиликнинг эътирозларини тугри кабул килади, туш- 
кунликка тушмайди, сабр билан максадига содик колади.
- кулга киритилган натижаларга муносиб булади. Умумий коби- 
лиятларидан (бажара олиш, чидамлилик, максадга етиш, мулжални 
тугри олиш ва хотиржамлик) ташкари «кундалик ташвишлар» 
холатидан фикрлаш, тафаккур килиш, ижод билан шугулланиш, 
диккатини йигиш, (энг мухими) яна оркага кайтиш каби хусусият- 
лар ижодкор шахсга хос фазилатлардир;
-узининг мунтазам такрорланиб турадиган хатоларини бамай- 
лихотир тан олишни билиш, уз истаклари, фикри ва харакатлари 
окибатида юзага келган вазиятларга тайёр туриши кабилардир.
Мураккаб ишларни бажариш учун жиддий муаммоларни 
ечиши, катта хажмдаги тадкикотларни утказиш учун уларга зарур 
булган анжом ва аслахалардан фойдалана билиши, вазиятга караб 
уларни алмаиггириши; уз камчилик ва хатоларни вактида сезиши, 
бир вактлар олинган гояларни янгича куллашига эришиши; бирон- 
бир ходиса ёки вокеага эркин тарзда эътибор каратиши, унга хам 
эхтирос билан, хам мантикий ёндаша билиши; бир ходисани 
урганиш учун бир-бирини тулдирувчи бир неча моделларни
63


куллаши; мавжуд назария ва моделларни танкид килиши каби 
хусусиятлардир.
Т.А.Сидорчук, М.М.Зиновкина, И.Ю.Медикова, Н.М.Байсахов,
А.Ф.Эсаулов ва бошкаларнинг илмий ишларини тахлил этиб, улар 
тизимли ижодий фикрлаш шаклланишининг муваффакияти касбий 
таълим жараёнларида купинча ижодий фикрлашнинг асосий унсур- 
лари шаклланиши даражасига боглик эканлигини таъкидлайдилар 
хамда шахе шаклланишининг дастлабки дамларида бошланади, 
деган фикрни олга сурадилар. Ана шундай унсурлар таркибига 
куйидаги л ар киради:
- тахлил килиш кобилияти, умумлаштириш, киёслаш, сабаб ва 
окибатлар уртасидаги богликликни билиш;
- танкидий фикрлаш ва бахслашиш;
- вокеалар ривожини олдиндан тахмин килиш, хар кандай 
тизим ёки объектга утмиш, бугунги кун ва келажак нуктаи 
назаридан ёндаша билиш;
- харакатлар алгоритмини териш, янги гояларни кучайтириш ва 
ечимларни график образ шаклида акс эттириш кабилардир.
Хозирги замон 
илмий 
билимлардаги 
янги 
кашфиётлар, 
айникса, компьютер технологиялари ижодкорлик учун кандайдир 
мухим сифатлар булиши лозимлигини инкор этмокда. Ижодкорлик 
учун энг мухими маълум аналог ва >Ъинаш нарсаларни аниклай 
олишдек умумий кобилият булишини такозо этади. Бир катор 
муаллифлар мана шу фикрларни таъкидламокдалар.
Г.Губбер таснифича, ижодкор шахслар когнетив жихатдан хар 
томонлама тайёргарлигидан ташкари уз фаолиятида эмоционал 
(эхтиросли), эстетик (нафосатли) сифатлари билан хам ажралиб 
турадилар.
В.И.Самахвалованинг таъкидлашича, ижодкор шахеи узини 
намоён килиш учун кудратли кучга эга булган одамдир, аммо, 
биринчидан, бу энергияни янгилик яратиш учун сафарбар килади, 
иккинчидан, рухиятида юзага келган вулконни жиловлай олади, уз 
онгида юзага келган турли режаларни узаро уйгунликда, уз фикр­
лари доирасида эркин, уддабуронлик билан самарали куллайди, уз 
хис-туйгуларини ва гояларини руёбга чикариш учун нима килишни 
яхши билади. Уз хаёлотидаги образларни бошкалар учун зарур 
булган мулкка айлантиради. Ижодкор одам ижод килишга чанкок 
булади. Уни амалга ошириш учун катъият билан ишлашни яхши 
билади.
64


Олий таълим укитувчига бутун хаёти давомида таянч маълу- 
мотига куншмча равишда махсус куникма ва малакаларни эгаллаб 
боришга ва уларни таълим олувчилар билан ишлаш жараёнида 
куллашга, 
у^итУвчининг касбий-ижодкорлик имкониятларини 
амалга оширишга ва шу оркали касбий компетентлилигини доимий 
равишда ошириб бориш имконини беради.
Демак, юкоридаги фикрлардан шуни айтиш жоиз буладики, 
булажак касб таълими укитувчиларини касбий компетентлигини 
шакллантиришда инсоннинг ижодкорлик фаолияти, ижодий фикр- 
лашининг асосий унсурлари шаклланиши даражаси катта таъсир 
к>фсатади ва $Ькитувчилик фаолиятининг сермахсул булишига олиб 
келади.

Download 75.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling