Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тош кент давлат


Булажак касб таълими укитувчисининг касбий


Download 75.97 Kb.
Pdf ko'rish
bet24/37
Sana30.01.2024
Hajmi75.97 Kb.
#1809001
TuriМонография
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   37
Bog'liq
000000001030 01

Булажак касб таълими укитувчисининг касбий 
компетентлигини шакллантириш методларини танлаш
мезонлари
Методларнинг таълимда самарадорлиги (+), 
машгулотларда ютуксизлиги(-).
Таълим
методлари
Шакллантириш
Ривожлантириш
Н
аз
ари
й
билим
Ам
алий
билим
Амали
й
ма
лак
а
К
ур
газ
м
али
М
ус
так
ил
СП
К
о
ЬеГ
Н
X
м «

1
М В 
Ы еЗ
^ з-
Сухбат
+
+
-
-
+
+
+
Курсатиш
-
+
+
+
+
+
+
Амалий
-
+
+
+
+
-
+
Муаммоли
Изланувчан
+
-
-
-
+
+
-
Ролли хамда 
ишбоп
+
+
+
+
+
+
+
Сценарий
-
+
+
+
+
+
+
Укитувчи
бошчилигида
+
+
+
+
-
-
+
Талабаларни
мустакил
ишлаши
+
+
+
+
+
+
+
Таълим методларини танлашнинг учинчи мезони - методлар 
мазмуни таълим мазмунига мос келишидир. Мазмунлардан бири 
индуктив метод оркали яхши ёритиб берилиши, бошкаси эса - 
дедуктив муаммоли изланиш методини куллаш бошка бир даре 
жараёни учун тугри келмаслиги хам мумкин. Метод танлашнинг 
мезонларидан бири укув жараёнини ташкил килиш шакллари, 
умумий гурух, гурух ва якка тартибдаги ишлар учун таълимнинг 
турли методларидан фойдаланишнинг зарурлигидир. Таълим 
методини танлашда укитувчи уз имкониятлари ва педагогик билим 
даражасига асосланган холда таълим методини танласа, бу оркали 
юкори даражадаги укув тарбия натижаларига эришилиши мумкин 
булади.
86


Хар бир метод бошка бир метод ёрдами билан кулланилади. 
Масалан, репродуктив ва муаммоли-изланиш методи, сухбат, 
кургазмалар, амалий фаолият ёрдамида кулланилади. Шу навбатда 
сухбат, кургазмали ва амалий фаолият методлари хам репродуктив 
ёки изланиш методлари оркали кулланилиши мумкин.
Методларнинг номларидан хам шуни куришимиз мумкин: 
муаммоли баён, эвристик сухбат, изланиш, тажрибавий-амалий 
ишлар, кузатув ва хоказолар.
Уз тажриба-синов тадкикотларимиз натижалари билан таниш- 
тиришдан олдин келгусида куллашни максад килиб олган «педа­
гогик технологиялар» тушунчасини кискача таснифлашимизни 
жоиз деб топдик.
Ушбу тушунча турли муаллифлар томонидан тахлил килинган, 
аммо у турли вариантларда берилган (В.П.Беспалько, У.Нишона- 
лиев, С.Сайдахмедов ва бошкалар). Педагогик технология деганини 
маълум педагогик тизим лойихаси сифатида тушуниш мумкин. У 
тарбия жараёни лойихаси, унинг модели, уни ташкил этишнинг 
конуниятлари ва тамойиллари, укув-тарбия жараёнлари тизими, жа- 
раённинг узи, методлари, воситалари, йуллари, усуллари, шартла- 
ри, укув-тарбия жараёнларини ташкил этиш шакллари ва бошка- 
ларни уз ичига олади.
Касб таълими бакалавриат йуналишида ишлаб чикилган укув- 
услубий мажмуалар укув технологиялари комплекс интегратив ти­
зим сифатида яратилган. У уз ичига к$ч
1
лаб йул-йурик ва харакат- 
ларни тартибли тарзда жамлаган булиб, педагогик йуналтирилган 
максадларни амалга ошириш, унинг мазмундор информацион пред- 
метли ва процессуал жихатларини, билимларини узлаштиришга 
йуналтирилган, касбий махорат ва талабанинг шахе сифатида 
шаклланишини таъминловчи укув максадларига хизмат килади.
«Педагогик технологиялар» тушунчаси мохиятини турли муал­
лифлар томонидан килинган талкинлар асосида англаш, биринчи 
навбатда, Б.Т.Лихачевнинг педагогик технологиялар мохияти 
хакидаги фикрларини касб таълими укитувчиларининг касбий 
компетенциясини ривожлантириш учун татбик этадиган булсак, бу 
узига хослик - психологик-педагогик ёндашувлар, махсус мажмуа 
ва шакллар йигиндиси, методлар, турлар, харакатлардан иборат 
булиб, уларнинг изчиллик билан бажарилиши Касб таълими 
(сервис) таълим йуналишидаги булажак мутахассиснинг касбий 
фаолиятида зарур булган шахеий сифатларининг шаклланишига
87


омил булади. Шу билан биргаликда, билим, майорат ва к$таикма- 
ларнинг фаоллашуви, кулланилиши нафакат олий таълим муассаса- 
сида эгалланган билимлари, балки ижодий фаолияти, укув ишлаб 
чикариш амалиёти мобайнида урганган тажрибалари, мустакил 
ижодий ишлари, таникли рассом, конструктор, модельер ва дизайн 
усталарининг бадиий меросини, замонавий ишларини )фганиш хам 
ана шулар жумласидандир.
Касб таълими (сервис) таълим йуналишида укитиладиган мута- 
хассислик фанларидан «Костюм тарихи ва композицияси» фани уз 
таркибига образ, белги, тушунчаларни яратиш билан боглик амалий 
вазифаларни хам уз ичига олади. Улар креативликни ривожланти­
риш, мантик билан сезги, тасаввурлар билан хаёллар бирлиги 
кабилардир. Бу машкларни интеллектуалликни чархлаш максадида 
амалга оширилади. Таълим жараёнида факат тасаввурларни фаол- 
лаштириш масаласини максад килиб куйилмайди, балки ижодий 
мухитни яратиш хам кузланади. Бу шароитда талабалар билан 
укитувчиларнинг хамкорликдаги ишлари юзага чикади. Биргалик- 
даги эхтирослар, харакатлар, улар албатта, урганилаётган масалага 
нисбатан эхтиросли ёндашувга туртки булади. Талабаларга тасоди- 
фий воситалар ёрдамида образ яратиш топшириги берилиб,улар 
(кичик тукима хикоя) ва графикадан иборат булиши мумкин. Бунда 
талабада график воситалар билан мукаммалллаштириш махорати 
етишмаса, вазифани бажара олмаслиги мумкин. Креативлик (ижо- 
бий кобилият) у кайси сохада булишидан катъий назар, умумий 
асосга эга булади. Маълум бир материалда ишланган нарсани 
бошкасига хам кучира олади. Энг асосий йул, тасаввурлар ва 
фикрларни узвийлаштирувчи восита саволлардан иборат килиб 
белгиланганлигидир. Саволларни шундай ташкил этиш керак-ки, 
улар нафакат объектнинг, белги ва узига хослигини тасвирлабгина 
колмай, балки унинг атроф-мухит ва олам билан булган муно- 
сабларини хам узида мужассамлаштирсин. Мисол учун, товуш 
образини яратишдан олдин талабалар куйидаги саволларга жавоб 
бериши керак булади: Бу товуш каерларда учрайди? Унинг 
сабаблари нимада? Уни ким ёки нима чакирмокда? Овознинг, ёки 
товушнинг ранги кандай? Шакли кандай? Бу товуш кандай кайфият 
уйготади ёки беради? Унинг хусусиятлари канака? У мехрибон ёки 
ёвуз? Иссик ёки совук? Унинг ахамияти борми, унинг функцияси 
нимадан иборат? График шаклда уни кандай тасаввур этасиз? Бу


товушда мусика ва поэзия борми? Унинг узига хос эхтиросли 
муносабати борми, сизнинг эхтиросингизни кузгатадими?
Бирор нарсаларнинг образи яратилар экан, объектга нисбатан 
эхтиросли муносабат уйготишга харакат килиш керак. Фикрлаш 
жараёнларига тасаввур, юмшоклик, бошка шаклга айлантириш, 
оригиналлик, турли таъсирларга чидамлилик каби сифатларни 
киритиш мумкин. Бу вазифаларни «Тикув буюмларини буюртма 
асосида конструкциялаш» фанида хам кулланиши мумкин.
Огзаки ва ёзма маълумотларни курсатиш имконини берадиган 
шаклга 
айлантириш 
кобилияти 
булажак 
мутахассиснинг -
дизайнернинг, яъни касб таълими укитувчисининг касбий сифати 
саналади. Х,ар хил укув ахборотини кургазмали шаклга айлантириш 
нафакат укув ахборотларни яхши узлаштиришга олиб келади, 
балки айтиш жоиз булса, бош мия унг кисмида образларнинг пайдо 
булишига, билимларни бир тизимга солишга, олинган билимлар 
умумтаълимни ва маданиятни эгаллаш белгиси булиб колмай, 
лойихалаш жараёнидаги касбий фаолиятда бевосита мухим )фин 
эгаллайди.
Маълум бир укув назариясини таъкидловчи хар кандай ибора, 
белги, жадвал ёки раем сифатида кайд этилиши мумкин. Айнан ана 
шу белгилар, образлар маълумотларни кабул килиш, узлаштириш 
ва кайта ишлаш учун кулланилди.
Визуализация (курсатиш, тасвирлаш шакли) шакли бу -
субъектив ходиса, хар бир одам узининг шахсий образини яратишга 
кодир. Курсатиладиган образларнинг энг асосий унсурлари - нукта, 
чизик, шакл, Й5шалиш, оханг, ранг, курилиши, хажми, масштаб, 
харакатлардан иборат. Маълум бир укув фанида кулланилган 
белгилар динамик касб этиши, мунтазамлик касб этиши лозим. 
Машгулотларнинг кириш кисмида алохида даре утказилиб, таълим 
сохасини ривожлантиришда ана шу субъектлардан фойдаланиш, 
укув материаллари белги ва жадвал усулига куйилиши хакида, 
уларни кандай куллаш тугрисида тушунчалар берилади. Дастлабки 
маърузалар тушунчалар сифатида берилиб, улар кейинги маъру- 
залар учун асосий устун булиб хизмат килиши кузда тутилади.
Ижодий педагогик технологиялар гурухига креатив техноло- 
гияларни киритиб, бу тавсияни касб таълими (сервис) таълим й)гаа- 
лиши буйича таълим олаётган талабаларнинг таълим жараёнида 
кулланилди. Креатив технологиялар - янгилик яратиш, ижодий 
укув масалаларини ечиш натижаси, уларни талабалар мустакил
89


равишда эгаллайдилар ва улар учун тулалигича узини курсатиш 
имконини беради.
Креатив технологиялардан бири «силуэт изланиши» жадвалига 
к$фа, шакл яратиш хисобланади. Бу креатив технология талабалар 
томонидан «Костюм тарихи ва композицияси» фанини укитиш 
жараёнида ишлаб чикилган дизайн объектини яратиш учун 
кулланилади. «Силуэт изланиши» деганда, шундай укув - иш тарки- 
би тушуниладики, унинг ёрдамида калька билан, тасодифий дог 
шакли туширилган, унинг кумагида уйлаб топилган хусусиятга эга 
булган график - лавха яратилиши мумкин. Бу дог тасодифий шакл, 
калькада куриниб турувчи, талабаларда тасаввурлар уйгонишида ва 
олдинлари хеч качон учрамаган график - образлар, шакллар 
яратишга илхомлантиради.
Шакл яратишнинг «контекстга кириш» тартиби «стиллашти- 
риш» (>оаиатиб чизиш) юзасидан берилган укув машгулотларида 
жуда кул келди. Стилизация деганда, укув мохиятига кура максадга 
йуналтирилган касбий тасаввурларнинг шаклланишини назарда 
тутилади. Унинг таянч устуни сифатида маданиятнинг бирон-бир 
мавжуд феноменини, укув вазифаларини куйиш ва ечиш хам 
керакли даражада шаклланган касбий идрок оркали бажарилиши 
мумкин. Шу боис «контекстга кириш» технологияси юкори курс- 
ларда узини муваффакиятли намоён килди. Талабалар мураккаб 
лойихалаш масалаларини унинг ёрдамида бажариш имкониятига 
эга булдилар.
«Контекстга кириш» технологиясининг педагогик мохияти ало- 
хида тасаввур этиш, узлаштириш ва касбий материални яратишда- 
дир. Чунки бу материаллар педагоглар томонидан англаган холда, 
тупланганлиги натижасидир.
Контекстга кириш мазкур машгулотда талабаларнинг графика 
тахдилий иши булиб, педагог томонидан махсус тайёрланган 
касбий эмблема графикаси намуналари сифатида намоён булади. 
Бунда талабалар диккатига мутахассислар томонидан маълум эмб­
лема тайёрлашга куллаган махсус таркиб, пропорция, конфигура­
ция ва бошка жихатлар намойиш килинади. Ундан сунг «силуэт 
излаш» боскичига келгач, талаба анча ишонч билан олдин чизиб 
курмаган нарсани яратишга киришади. Композициянинг креатив- 
лик хусусиятига психологик механизмларнинг таъсири ва талаба­
нинг онгида тасаввурларни уйготувчи хамда касбий ёндашувни 
таъминловчи саналади. Шундай килиб, композицион маълумотга
90


урганишда креатив ёндашув талаба учун янги сохани урганишдан 
ташкари композицион билимлар шаклланиши жараёнларининг узи 
дам укув амалий фаолиятга янада якинлаштиради.
Касб таълими укитувчисининг касбий компетенциясини узига 
хослигини ривожлантиришда когнетив фаолият технологиясига 
кура, фирма услубини яратиш махоратини хам креатив технология 
каторига киритиш мумкин. Бу ерда талабалар визуал эмас, балки 
тасодифий лойихалаш материали билан иш юритадилар.
Ижод килишга интилиш Л.С.Виготскийнинг фикрига кура, 
ижодий фаолиятни тасаввур килиш тугридан-тугри инсоннинг 
мавжуд тажрибаларининг бойлиги ва серкирралигига богликдир. 
Бу тажриба шундай материалки, улардан фантазия вужудга келади.
Демак, юкоридаги фикрлардан шундай хулоса килиш мумкин- 
ки, машгулотлар жараёнида укитувчининг вазифаси талабалар 
фаолиятини шундай ташкил килишдан иборатки, улар имкон бори- 
ча узларининг умумкасбий ва ихтисослик фанларидан узлаштирган 
билимларини амалда куллашлари, талабаларда берилган вазифа- 
ларни бажариш куникмаларини шакллантиришга сафарбар этиши- 
дир. Ушбу боскичда тушунтириш ёзувлари, ишчи материал корала- 
маларидан тортиб якунигача булган жараён талабалар касбий 
компетентлигини оширишга хизмат килади.

Download 75.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling