Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тош кент давлат


Укитувчиларнинг касбий компетентлигини шаклланиш


Download 75.97 Kb.
Pdf ko'rish
bet25/37
Sana30.01.2024
Hajmi75.97 Kb.
#1809001
TuriМонография
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37
Bog'liq
000000001030 01

3.2. Укитувчиларнинг касбий компетентлигини шаклланиш 
даражаларига куйиладиган талаблар мазмуни
Булажак укитувчининг касбий компетентлигини шаклланиши 
унинг укув-педагогик вазиятларда узига хос хусусиятларининг 
ифодаланиши билан намоён булади. Укув жараёнида аклий, пред- 
метли-амалий ва мотивацион омиллар билан боглик хислатлар 
айникса ёркин намоён булади.
Укитувчининг касбий компетентлигини шаклланиши узок 
давом этувчи жараён булиб, уни куйидаги бир неча боскичга 
ажратиш мумкин:
1)касб таълими йуналишида умумкасбий ва ихтисослик билим- 
лари асосларини узлаштириш;
2)касб таълими буйича узлаштирилган назарий билимларнинг 
амалий-лаборатория машгулотлари, шунингдек, педагогик амалиёт 
жараёнида амалий куникма ва малакаларни 
шаклланишига 
эришиш;
91


3)таълим муассасаларида касбий таълим йуналишида мехнат 
фаолиятини олиб бориш даврида уз устида мустакил ишлаш, 
ижодий изланиш асосида умумкасбий ва ихтисослик билимларини 
такоми ллаштири ш;
4) педагогларни кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини 
ошириш курслари ёки факультетларида таълим олиш ёрдамида 
касб таълимини самарали ташкил этишнинг замонавий методик ва 
технологик ёндашувлари мохиятидан хабардор булиш.
Олий педагогик таълим муассасаларида касб таълими укитув- 
чисини касбий компетентлигини шакллантириш муайян шарт- 
шароитлар хамда самарали воситаларнинг мавжудлигини такозо 
этади.
Касб таълими укитувчисининг касбий компетентлигини шакл- 
ланиш жараёни энг мухим икки боскичда кечади. Улар куйидаги- 
лардир:
1-боскич: касб таълими укитувчиси томонидан таълим муасса- 
сасида касбий билимлар асосларини узлаштириш даври (назарий 
билимларнинг узлаштириш, назарий билимларни амалиётда кул­
лаш куникмаларини хосил килувчи укУв~амалий машгулотлари 
(устахона ишлари, лаборатория машгулотлари, семинар машгулот­
лари, педагогик амалиёт), хосил булган куникмаларнинг малакага 
айланишини таъминловчи муаммоли, ижодий изланишни талаб 
этувчи амалий машгулотлар (жумладан, курс ва битирув малакавий 
ишлари хамда магистрлик диссертацияларини тайёрлашга каратил- 
ган машгулотлар ва бошкалар).
2-боскич: мустакил равишда касбий фаолият ташкил этилади- 
ган давр (мустакил таълим олиш асосида касбий малакани ошириб 
бориш), илгор педагогик тажрибаларни урганиш, шахсий педагогик 
тажрибаларни тахдил этиш, турли боскичдаги (халк таълими 
булимларининг вилоят, шахар, туман хамда таълим муассасаси 
негизидаги) методик бирлашмалар фаолиятида фаол иштирок этиш, 
хамкасбларининг фаолиятини бевосита кузатиш (очик дарслар 
асосида), педагогик укиш> илмий анжуман (илмий-назарий ва 
илмий-амалий конференция хамда семинар)ларда иштирок этиш, 
педагогларни кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 
курсларида касбий малакани ошириш хамда хорижий мамлакат- 
ларда тажриба алмашиш (3-расм).
92



Download 75.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling