Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тош кент давлат


Download 75.97 Kb.
Pdf ko'rish
bet28/37
Sana30.01.2024
Hajmi75.97 Kb.
#1809001
TuriМонография
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   37
Bog'liq
000000001030 01

А. Бакалавриатда:
- Глобал компетентлик. Мустакил 
хдёт 
йулини топа олиши, 
жамиятдаги роли ва урнини англаб етиши. Ижтимоий борликни кис 
эта билиш ва тушу ниш. Укув ва бошка вазиятларда аник максадни 
белгилаш хамда карор кабул килиш. Мустакил хаёт йулини топа 
олиши, жамиятдаги роли ва урнини англаб етиши. Мустакил 
равишда таълим олишга хамда урганишга кодирлик. Таълим 
жараёнининг узига хослигини тушунган холда мустакил равишда 
таълим олиш ва урганиш стратегиясини танлай билиш.
- Ижтимоий-маданий компетентлик. Чукур узлаштириши зарур 
булган билим ва фаолият тажрибасининг доирасини кенгайтириш. 
Инсон ва инсоният хаётининг маънавий-ахлокий асосларига оид 
билимлар мажмуаси. Багрикенглик - бугунги дунёнинг ижтимоий 
ва маданий жихатдан турли-туманлигини англаш ва кабул килиш, 
одамлар билан уларнинг жинси, ёши ва диний эътикодидан, кайси 
ижтимоий, сиёсий, иркий ва этник гурухга мансублигидан катьий 
назар тинч-тотув яшамоклик. Хушхулклик - умуминсоний ахлокий 
кадриятларни англамок ва кабул килмок, шахсий фаолиятида 
уларга таянмок, амал килмоклик. Низоларни хал эта олиш ва 
музокаралар олиб боришга кодирлик - ташкилотдаги одамлар ёки 
гурухлар уртасидаги низоли вазиятларда макбул ечимларни топа 
билиш. Уз эхтиёжларини кондириш учун ички фаолиятида 
масъуллик ва эхтиёжни хис этиш - уз имкониятлари чегараларини 
тугри бахолаган хамда уларни кенгайтиришга интилган холда 
куйилган вазифаларни масъулиятли равишда ва пухталик билан 
бажариш. Мушкул вазиятларда тугри йул тута билиш. Шахслараро 
узаро фаолиятга кодирлик - бошка одамлар билан мулокот килиш, 
хамсухбатини тинглай билиш ва тушуниш, огзаки ва бошка турдаги 
(вербал ва новербал) мулокотларда узини сипо тутиш. Жамоа булиб 
ишлашга кодирлик - жамоанинг фаолиятига киришиб кета олиш
умумий 
максадларга эришиш 
учун 
бошка одамлар билан 
биргаликдаги фаолиятда иштирок этиш.
Ижтимоий-фаолиятга 
оид 
компетентлик. 
Фукаролик, 
ижтимоий мехнат сохаси, оилавий муносабатлар, иктисод ва хукук 
масалалар хамда касбга оид билимлар ва тажрибаларни эгаллаш. 
Касбий, шахсий мавкеини ривожлантириш борасидаги билим ва 
тажрибаларни эгаллаш.
97


- Ахборот олишга оид компетентлик. Касбга оид ахборотларни 
жамлаш, саклаш, узатиш, уларнинг мантикий тузилмасини яратиш. 
Ахборот ёрдамида олинган маълумотларни тахдил этиш ва 
узгартира олиш. Зарур ахборотлар танлаб олиш, уларни тахлил 
этиш ва узгартириш махорати. Интернет, интранет, электрон 
дарсликлар ёрдамида мустакил изланиш. Аудио-видео воситалари 
ва 
ахборот 
техно логиялари 
ёрдамида 
мустакил 
изланиш. 
Компьютер саводхонлиги - таълимий ва илмий максадлар учун 
ахборотни излаш, тахлил килиш ва тизимлаштириш, хужжатлар ва 
маълумотлар базасини яратиш, такдимотлар тайёрлаш, шунингдек, 
мулокотга киришиш ва уз дунёкарашларини ифодалаш учун 
компьютер ва бошка ахборот-коммуникацион технологиялардан 
фойдалана билиш. Касбга оид ахборотларни жамлаш, саклаш, 
узатиш, 
уларнинг мантикий 
тузилмасини яратиш. 
Ахборот 
ёрдамида олинган маълумотларни тахлил этиш ва узгартира олиш. 
Маълумотлар базаси билан ишлай олиш - керакли маълумотларни 
самарали равишда ташкиллаштириш (йигиш, тизимлаштириш, 
ишлов бериш ва фойдаланиш) хамда маълумотлар базасини 
бошкариш учун компьютер тизимларининг имкониятларидан 
фойдалана олиш.
- Коммуникатив компетентлик. Мулокот жараёнида устувор 
5фин тутувчи тилни узлаштирганлик. Эгаллаган касбини ва жамоа 
фаолиятини кадрлаш. 
Маънавий-маърифий тадбирларни ташкил 
килиш ва утказишни билиш. Огзаки мулокот маданияти - вазият- 
дан келиб чиккан холда уз фикрлари ва хис-туйгуларини огзаки 
шаклда аник ифодалай билиш. Ёзма мулокот куникма ва малака- 
лари - ёзма шаклда, шу жумладан ахборотни такдим этишнинг 
график воситаларидан фойдаланган холда уз фикрлари ва хис-туй- 
гуларини аник ифодалай олиш. Чет тилларни билишлик - чет 
тилида бошкаларни тушуна билиш ва уз фикрларини ифодалай 
олиш.
- Укув-билишга оид компетентлик. Максадни кура билиш, 
фаолиятни режалаштириш, унинг мазмунини тахлил килиш буйича 
билим ва малакалар мажмуасини эгаллаш. Касбий фаолиятга эгал- 
ланган билим ва малакалар мажмуасини эгаллаш. Урганилаётган 
аник объектлар билан боглик фаолиятда катъиятлик. Касбий 
фаолиятда мустакил фикрлаш ва тадкикотчилик. Касбий фаолиятда 
ижодий фикрлаш ва янгиликлар яратиш.
98


- Амалий фаолиятга оид компетентлик. Хдракат ва амалларни 
янги вазиятларда куллай олиш, янги ахборотлар ичида тез йуналиш 
олиш куникмаларини шакллантириш. Максадга интилувчанлик -
вакт, куч ва имкониятлардан унумли фойдаланган холда куйилган 
максадларга эришиш. Пешкадамлик (лидерлик) - Бошка одамларга 
таъсирини утказа олиш, уларнинг касбий ва шахсий имконият- 
ларини юзага чикишига ёрдам бера олиш.
- Интеллектуалликка оид компетентлик. Тахлил кила олиш -
тизимнинг тузилиш принципларини ва уни ташкил этувчи эле- 
ментларини аниклаш учун яхлитни таркибий кисмларга ажрата 
олиш, тизимли (тизимнинг алохида кисмларини бир бутунга бир- 
лаштира олиш, объектлар ва жараёнларнинг узаро алокадорлик- 
ларини аниклай олиш), мантикий (узининг бири бошкасини инкор 
килмайдиган ички мулохазаларини ва тугри хулосаларини шакл- 
лантира олиш, илмий билимлари ва кундалик турмуш тажри- 
баларини тизимлаштира олиш) ва амалий (муайян вазиятларда 
мавжуд булган ахборотларга асосланган холда энг макбул (опти- 
мал) йулни танлай билиш ва куйилган максадларга эришиш учун 
амалга оширилиши керак булган хдракатларнинг самарали режаси- 
ни туза олиш) равишда фикрлай олиш. Аналогияга келтириш, 
таккослай олиш - турли объект ва жараёнлардаги ухшашликларни 
аниклай олиш.
- Креативликка 
оид компетентлик. Танкидий фикрлашга 
кодирлик - узининг ва бошкаларнинг гоялари, фикрлари ва ишла- 
рининг асосланганлигини текшира олиш. Ноанъанавий (нестан­
дарт) фикрлай олиш - турмушнинг турли сохаларидаги муаммолар- 
ни хал этишда янгича, ноанъанавий (ностандарт) ечимларни топа 
билиш. Бетакрорлик - турли вазиятларда харакат килишда янги, 
ноанъанавий (ностандарт) усулларни (ечимларни) топа билиш. 
Тадбиркорлик - ташаббус курсата олиш, мавжуд имкониятлардан 
унумли фойдалана билиш, таваккал килиш натижасида келиб чики- 
ши мумкин булган окибатлар учун масъулиятни узига олиш. Инно- 
вацион фаолиятга кодирлик - фаолият усуллари ва йулларининг 
мавжудларини такомиллаштириш ва янгиларини амалда куллаш.
- Хиссийликка оид компетентлик. Рефлексияга кодирлик (уз 
рухий холатини тахлил кила олиш) - вокеа ва ходисаларнинг 
мохиятини англай билиш, муаммоларнинг конструктив ечимлари 
вариантларини 
таклиф 
эта 
билиш. 
Жамоавий 
(жамоавий
99


фикрлашнинг узига хос хусусиятларини англай олиш, биргаликда 
муаммоларнинг ечимини излашда узининг мулохазаларини гурух 
ёки жамоадаги бошка фикрлар билан солиштира олиш) ва 
масъулиятли (пухта, тарозига солиб, узининг ва бошкаларнинг 
фикрларини ва карорларини кабул килишдан олдин, уларнинг 
асослилигини, ютук ва камчиликларини бахолай олиш) фикрлашга 
кодирлик.
- Бошкарувчанлик ва ташкилотчиликка оид компетентлик. Уз 
вактини (уз олдига куйган максадларини киска муддатли, уртача 
муддатли ва узок муддатлилигига караб ажратиб ола билган холда 
вактини самарали режалаштириш ва ташкиллаштира олиш) ва 
фаолиятини (мавжуд булган вакт ва воситаларни хисобга олган 
холда, фаолиятнинг максадларини, мухимлик даражасини, методла- 
рини ва бажариладиган ишни назорат килишнинг шаклларини 
самарали равишда аниклаштириб олиш) режалаштириш хамда 
ташкиллаштира олиш.
- Лойихалаш компетентлиги. Муаммоларнинг ечимини топа 
билиш — муаммони муваффакиятли хал этиш учун унинг турли 
жихатларини аниклай олиш ва тахлил эта билиш. Карорларни 
кабул килишга кодирлик - Муайян шароитларда макбул йулни 
танлай олиш ва кабул килинган карорларнинг окибатлари учун 
масъулиятни хис этиш. Лойихаларни бошкаришга кодирлик -
турли лойихаларни самарали равишда режалаштириш, бошкариш, 
бахолаш ва мониторингини амалга ошира олиш. Сифатни (фаолият­
нинг хар кандай сохасида хам энг яхши натижаларга эришишга, 
уз-узини такомиллаштиришга ва бор имкониятларини юзага 
чикаришга интилиш) ва натижани (муваффакиятли натижаларга 
эришишни таъминлайдиган зарур чораларни кура билиш) кузлаш.
Бу касбий компетентлик талаблари умумий холда куйидаги 
жадвалда келтирилган.

Download 75.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling