Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги самарканд давлат чет тиллар институти м. Махмудова, У. Отавалиева


Download 0.69 Mb.
bet1/18
Sana09.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1085793
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
TALIM TEX


УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА
УРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ САМАРКАНД ДАВЛАТ ЧЕТ ТИЛЛАР ИНСТИТУТИ
М.Махмудова, У.Отавалиева
ПЕДАГОГИК МАХ.ОРАТ
Олийукув юртлариаро илмий-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиклаштирувчи Республика Кенгаши томонидан укув кулланма сифатида тавсия этилган
Самарканд - 2004

М.Махмудова, У.Отавалиева. ПЕДАГОГИК МАЙОРАТ (Укув кулланма) - Самарканд: СамДЧТИ, 2004, 116 бет.


Ушбу укув кулланмаси педагоглик касбига тайёрловчи университет ва педагогика институтлари, академик лицей ва коллежлар, халк, маорифи ходимларининг малакасини ошириш институт ва курслари укдтувчиларига хамда олий укув юртлари бакалавр ва магистрлар, педагогик йуналишда тадкикот олиб борувчи стажёр, аспирант ларга мулжалланган.
Кулланмада укдтувчи махоратининг таълим-тарбия тизими жараёнидаги урни, мазмуни, роли, принцип ва методлари, педагог фаолияти ва унинг хусусиятлари, педагогик мулокрт ва унинг таъсир этиш методлари, унинг турларининг илмий-назарий ва амалий томонларини чукур ёритиш билан биргаликда, буюк Шарк, мутафаккирларининг педагог махорати тугрисидаги кимматли фикрлари хам келтирилган.

педагогика фанлари номзоди, доцент Д.Р.Ортикрь педагогика фанлари доктори, профессор Н.Шодиев, педагогика фанлари номзоди, доцент Ф. Тогаев

Масъул мухаррир: Тацризчилар:

© Самарканд давлат чет тиллар институти нашри - 2005йил
кулланма материалларини узлаштирилишини енгиллаштириш макрадида, хар бир булимдан сунг таянч иборалар, назорат саволлари, адабиётлар ва семинар, амалий-лаборатория машгулотлари, укдтувчилик касбига оид реферат ва эссе мавзулари келтирилган.

К И Р И Ш


Узбекистон Республикасининг ижтимоий-иктисодий, маънавий сохаларда жахонга юз тутиши, уз тараккиёт йулини белгилаб, бозор иктисоди муносабатларига тобора чукуррок кириб бораётганлиги, бозор иктисодиёти олий ва урта махсус таълим олдига юксак маънавий-ахлокий фазилатларга эга булган, хамма жихатдан ракобатбардош мутахассисларни тайёрлаш вазифасини кундаланг килиб куйди.
Бу вазифаларни хал килмок учун Узбекистон узига хос, уз хусусиятлари ва имкониятларини хисобга олиб, таълим тизимини ислох килди.
Республикада «Кадрлар тайёрлаш миллий дарстури» ва «Таълим тугрисидаги Конун» кабул килинди1.
Бу хужжатларда Узбекистон Республикасида узлуксиз таълим тизими ишлаб чикилди.
Узлуксиз таълим тизими учун укув адабиётларининг янги авлодини яратиш хакида янги концепция яратилди. Бу концепцияда Республика Президенти И.А.Каримов шундай фикрни уртага ташлади: «Хаммамизга аёнки, таълим
дарсликлардан бошланади. Аччик булса хам тан олишга мажбурмиз: деярли барча сохаларда дарсликларимизнинг ахволи бугунги ва эртанги кун талаблари даражасида эмас. Эски колипдан фойдаланиб, эски мафкурадан халос булмасдан болаларимизни янгича фикрлашга ургата олмаймиз, ахир»2.
Хакикатдан хам, олий ва урта умумий таълимни дарсликлар, укув кулланмалар, укув-услубий тавсиялар, укувчи ва талабаларимизни янгича фикрлашга ургатувчи илмий адабиётлар билан таъминлаш даври етиб келди.
Эндиликда халкимизнинг буюк маънавиятини тиклаш ва янада ривожлантириш, миллий таълим ва тарбия тизимини такомиллаштириш, унинг миллий заминини яратиш замон талаби булиб колмокда. Бу ишларни амалга ошириш борасида мутасадди мутахассисларнинг барчалари биргалашиб, катта ишларни амалга оширмокдалар.
Жумладан, Узбекистан Республикаси Олий ва Урта махсус таълим вазирлиги томонидан барча педагог ва укитувчилар, мураббийлар тайёрловчи университетлар, институт ва коллежлар режаларига «Педагогик махорат» фанининг киритилганлиги педагог-укитувчилар тайёрлаш сифатини яхшилаш, замон ва давлат талабларини кондириш йулида куйилган кадамдир.
Мазкур укув кулланма шу талаблар асосида яратилди.
Ушбу кулланма булажак укитувчи ва талабаларни педагогик махоратнинг сирлари билан таништиришда, касбий билим ва кизикишларини шакллантиришга ёрдам беради. Шу максадда муаллифлар узларининг узок йиллик укитувчилик иш тажрибалари материалларидан фойдаландилар.
Кулланмада асосий уринни педагог махоратининг таълим- тарбия жараёнида тутган урни, педагогик техниканинг сирлари, педагогик махоратда кулланиладиган услублар ва уларнинг илмий асослари, педагог фаолиятининг узиги хос хусусиятлари ва шу каби муаммолар илмий ва амалий жихатдан ёритиб берилган.
Укувчи-талабаларнинг бу фанни чукур узлаштиришларини енгиллаш-тириш максадида, хар бир булимдан сунг таянч иборалар, назорат учун саволлар, хамда адабиётлар руйхати келтирилган.
Ушбу укув кулланма республикада биринчи бор яратилаётганлиги учун хам муаллифлар «Педагогик махорат» фани учун укув режаларида белгиланган соатларнинг нафакат назарий кисмини, балки семинар, амалий-лаборатория соатларини бажарилишига амалий ёрдам тарикасида семинар ва амалий- лаборатория, укитувчилик касбига доир реферат мавзулари, хамда таълимнинг янги технологияларидан фойдаланган холда, укувчи- талабаларнинг мустакил фикрлашларини ривожлантирувчи эссе (киска муддатга мулжалланган иншо)лар мавзуларини хам келтиришни лозим топдилар.
Кулланманинг бу кисми ушбу фандан дарс берувчи укитувчиларга катта ёрдам беради, деган умиддамиз.
Мазкур кулланма педагог-укитувчилар тайёрловчи университетлар, институтлар ва коллежларда ушбу фандан дарс берувчи укитувчилар, бакалавр ва магистр боскичида таълим олувчи талабалар, стажёр ва аспирантлар, педагогика коллежи укитувчилари, укитувчилар малакасини ошириш институтлари тингловчилари учун мулжалланган.






I БОБ. ПЕДАГОГИК МАЙОРАТ ВА УНИНГ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДАГИ УРНИ

  1. Педагогик махорат ва педагогик фаолият

Махорат сузи, энг аввало, узи эгаллаган касбининг устаси, омилкор, уз ишининг миридан-сиригача биладиган деган маънони англатади.
Махоратли укитувчини эса, иккиламчи уста дейиш мумкин. Чунки укитувчи болалар (шахс) рухияти, унинг ривожланиш конуниятлари ва хусусиятларини чукур билувчи, уларга нимани ургатиш ва кандай ургатиш усулларини эгаллаб олган, таълим- тарбия бериш йуллари ва воситаларини чукур ва хар томонлама эгаллаган шахсдир.
Шундай экан, мустакил Республикамизнинг хар бир вилояти, шахри, туманлари ва кишлокларида таълим-тарбия сохасида эришган умумпедагогик тажрибалари, кобилият ва махоратлари билан фидоийлик курсатиб ишлаётган юзлаб замонавий илгор педагоглар юкоридаги фикримиз далили була оладилар.
Улар узларининг фидокорона мехнатлари ва махоратлари
^ и у с/ и
билан тарбияси кийин, айрим вазиятлар ва айрим оилавий шароитларнинг нобоплиги туфайли, йулдан чикиб кетган, огир ва мушкул хаёт замирига тушиб колиб йулдан адашган болаларни тарбиялашда хам юксак самараларга эришмокдалар.
Демак, бола индивидини онгли, хар томонлама камол топган шахсга айлантириш хам куп жихатдан укитувчига боглик экан.
Хакикатдан хам, педагогик махорат - педагог касбий фаолиятининг энг юкори даражасини таъминловчи шахс хислатларининг мажмуидир.
Муваффакиятли ишламок учун хар бир укитувчи педагогик махорат сирларини билиб олиши зарур.
Педагогик махоратни яхши эгаллаб олган укитувчи оз мехнат сарфлаб, катта натижаларга эриша олади. Ижодкорлик эса хамиша унинг хамкори булади.
Халкимизнинг келажаги, мустакил Узбекистоннинг истикболи куп жихатдан укитувчига, унинг савияси, тайёргарлиги, фидоийлиги, ёш авлодни укитиш ва тарбиялаш ишига булган муносабатига боглик, яъни таълим-тарбия тизимидаги ютукларимиз тулик укитувчиларимиз махоратига боглик эканлигини куриш мумкин.
Шу сабаблар туфайли сунгги йилларда педагогика университетлари, педагогика институтлари, педагогика коллежлари ва х.к. ларда укитувчилар тайёрлашни яхшилашга каратилган купгина ишлар амалга оширилмокда.
Чунончи, булажак укитувчиларнинг касбий тайёргарлик даражасини кутариш, ихтисосига доир фанларни чукур ургатиш ва педагогик махоратни эгаллашларига эътиборни кучайтириш, назарий билимларини амалиётда куллашга ургатиш масалаларига эътибор кучайди. Шунингдек, булажак укитувчиларга педагогика, психология, услубиётга доир фанларни ургатишнинг кулами янада кенгайтирилди. Педагоглар тайёрловчи олий ва урта махсус билимгохларининг режаларига «Педагогик махорат» фани киритилди.
Узлуксиз педагогик таълим гояси амалга оширилиши муносабати билан укитувчилар малакасини ва махоратини ошириш ва уларни кайта тайёрлаш иши давлат ва жамоатчиликнинг диккат марказида булди. Бу тадбирлар университет ва педагогика институтларининг махсус факультетларида, укитувчилар малакасини ошириш институтлари ва факультетларида амалга оширилмокда. Айникса, укитувчиларни фалсафий жихатдан кенг фикрловчи, мулохазали булишларига эътибор берилмокда.
Демак, республикамиз хукуматининг халк таълими сохасида уртага куяётган вазифаларини бажариш куп жихатдан укитувчига боглик экан. Айникса, хозирги шароитда таълим тарбияда кузда тутилаётган максадларга эришиш, укувчиларнинг хилма-хил фаолиятини уюштириш, уларни билимли, одобли, эътикодли, мехнатсевар, баркамол инсон килиб устириш укитувчи зиммасига юклатилгандир.
Укитувчилик шарафли ва жуда мураккаб касб. Яхши укитувчи булмок учун педагогик назарияни эгаллашнинг узигина етарли эмас. Чунончи, педагогик назарияда болаларни укитиш ва тарбиялаш хакида умумий конун-коидалар, умумлаштирилган услубий гоялар баён этилади. Укувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларини эътиборга олишнинг узигина етарли булмайди.
Мактаб хаёти, умуман, таълим-тарбия жараёнида педагогик назарияга мос келмайдиган вазиятлар хам учраб туради. Бундай вазиятларда тугри карорга келиш укитувчидан чукур ва кенг билимдонликни, пухта амалий тайёргарликни, юксак педагогик махоратни ва ижодкорликни талаб цилади.
Педагогнинг махорати унинг фаолиятида намоён булади.
Психолог Н.В.Кузьмина ва Н.В.Кухаревларнинг тадкикотларида курсатилишича, педагогик махорат педагогик фаолиятнинг энг юкори даражаси булиб, маълум вактда энг юкори натижаларга эришишда куринар экан1.
Ушбу кулланма муаллифлари узларининг куп йиллик укитувчилик тажрибаларидан келиб чикиб, укитувчининг педагогик махорати- бу унинг услубий санъати, шахсий сифатлари, илмий билимлари, укитувчилик касби куникма ва малакаларининг синтезидир, - деб карайдилар.
Шундай экан, Узбекистон Республикаси умумий таълим мактаблари ва укув юртларида педагогик фаолият билан шугулланувчи хар бир укитувчи олдига куйидаги талаблар куйилади:

  • педагогик фаолиятда кобилиятли, ижодкор, ишбилармон булиш;

  • миллий маданият ва умуминсоний кадриятларни, билимларни мукаммал эгаллаган, маънавий баркамол булиш;

  • Узбекистоннинг мустакил давлат сифатида тараккий этишига ишонадиган, ватанпарварлик бурчини тугри англаган, эътикодли фукаро булиш;

  • ихтисосга доир билимлар, психологик, педагогик билим ва махоратни хамда назарий илмларни мукаммал эгаллаган булиш;

  • укитувчилик касбини ва болаларни яхши курадиган, уларни шахс сифатида ривожланиб, инсон сифатида камол топишига кумаклашадиган булиш;

  • эркин ва ижодий фикрлай оладиган, талабчан, адолатли булиш1.

Демак, педагогик фаолият - ёш авлодни хаётга, мехнатга, Ватан мудофаасига тайёрлаш йулида таълим-тарбия беришга махсус тайёрланган кишиларнинг мехнат фаолиятидир. Шунинг учун хам укитувчилик фаолияти инсон шахсини шакллантиришга каратилганлиги тан олинади.
Кобилият фаолият жараёнида пайдо булади ва ривожланади. У малака ва уддабуронликдан фарк килади. Малака ва уддабуронлик машк, укиш натижаси хисобланса, кобилият эса истеъдод, лаёкат ва зехн, яъни инсон миясидаги анатомик- физиологик хусусият хисобланади. Ана шу табиий заминда кобилият деб аталувчи рухий хусусият тараккий этади.
Педагогик фаолиятни самарали булиши учун укитувчида кобилиятнинг куйидаги турлари мавжуд булиши ва тарбиялаб етиштирилиши лозим:

  1. Билиш цобилияти - фаннинг тегишли сохаларига оид (математика, физика, биология, адабиёт ва х.к. ларга доир) кобилият. Бундай кобилиятга эга булган укитувчи, фанни укув курси хажмидагина эмас, балки анча кенг ва чукуррок билади. Уз фани сохасидаги кашфиётларни хамиша кузатиб боради. Илмий, назарий ва амалий тадкикот ишларини бажаради.

  2. Тушунтира олиш цобилиити - укув материалини укувчиларга тушунарли килиб баён эта олиш, укувчиларда мустакил равишда фикрлаш кобилиятини уйготишдир. Укитувчи зарур холларда укув материалини узгартира олиши, кийин нарсани осон, мураккабни оддий, ноаник нарсани тушунарли килиб укувчиларга етказа олиши керак.

Укувчилар рухиятини хисобга олиш зарур. Кобилиятли педагог укувчиларнинг билим ва камолот даражасини хисобга олади, уларнинг нимани билишлари ва нимани билмасликларини, нимани унутиб куяётганликларини тасаввур этолади. Баъзи укитувчиларга, айникса, тажрибаси кам укитувчиларга укув материали оддий, тушунарли ва кандайдир алохида изохни талаб
U -р С/ KS U
этмайдигандек туюлади. Бундай укитувчилар укувчиларни эмас, балки узларини назарда тутадилар. Кобилиятли, тажрибали укитувчи катталарга аник ва тушунарли булган нарсаларни укувчиларга тушунилиши кийин ва мавхум бир нарса булиши мумкинлигига асосланиб иш тутади. Шунинг учун у баён этишнинг характер ва шаклини алохида уйлаб чикади хамда режалаштиради.
Кобилиятли укитувчи дарс материалини баён этиш жараёнида укувчиларнинг кандай узлаштираётганликларини катор белгилар асосида пайкаб олади ва зарур холларда баён килиш усулини узгартиради. Шунингдек, кобилиятли укитувчи аввал укувчилар диккатини туплаб, кейин дарсни бошлайди.

  1. Кузатувчанлик цобилияти - укувчининг, тарбияланувчи- нинг ички дунёсига кира олиш кобилиятидир.Укувчи шахсини ва унинг вактинчалик рухий холатларини жуда яхши тушуна билиш билан боглик булган психологик кузатувчанликдир. Бундай укитувчи укувчининг рухиятидаги куз илгамас узгаришларни хам тез фахмлаб олади.

  2. Нутц цобилияти - нутк ёрдамида, шунингдек, имо-ишора воситасида уз фикр ва туйгуларини аник ифодалаш кобилияти хисобланиб, бу укитувчилик касби учун жуда мухимдир.

Укитувчининг нутки дарсда хамиша укувчиларга каратилаган булади. Укитувчи янги сабокни тушунтираётган, укувчининг жавобини тахлил килаётган ёки танкид килаётганда хам, унинг нутки укувчиларга каратилган булиши шарт.

  1. Ташкилотчилик цобилияти - биринчидан, укувчилар жамоасини уюштириш, жипслаштиришни; иккинчидан, уз ишини тугри уюштиришни назарда тутади.

Уз ишини ташкил этиш деганда, ишни тугри режалаштира олиш ва уни назорат кила билиш назарда тутилади. Тажрибали укитувчилар вактни узига хос хис этиш ва тугри таксимлай олишни яхши биладилар.

  1. Обру орттира олиш цобилияти - укувчиларга бевосита хиссий - иродавий таъсир курсатиш ва шу асосда обру козона олиш кобилиятидир. Обру факат шу асосдагина эмас, балки укитувчининг фанни яхши билиши, мехрибонлиги,

маданиятлилиги ва х.к. лар асосида хам козонилади. Бу кобилият укитувчи шахсий сифатларининг бутун бир йигиндисига, чунончи унинг иродавий сифатларига (дадиллиги, чидамлилиги,
катъийлиги, талабчанлиги ва х.к. ларга), шунингдек, укувчиларга таълим хамда тарбия бериш масъулиятини хис этиш кабиларга хам боглик.

  1. Тугри муомала цила олиш цобилияти - болаларга якинлаша олиш, улар билан педагогик нуктаи назардан жуда самарали узаро муносабатлар урната билиш, педагогик маданиятлиликни билдиради.

  2. Келажакни кура билиш цобилияти - уз харакатларининг окибатини кура билиш, тасаввур кила олиш, тарбияланувчида кандай фазилатларни тараккий эттириш лозимлигини олдиндан айтиб бера олиш билан ифодаланади. Бу кобилият педагогик оптимизимга, тарбиянинг кудратига богликдир.

  3. Диццатни тацсимлай олиш цобилияти - укитувчи учун диккатнинг барча хусусиятлари - хажми, кучи, кучувчанлиги, идрок кила олиши кабиларнинг тараккий этиши билан изохланади.

Диккатни айни бир вактда таксимлаш кобилияти укитувчилик учун алохида ахамият касб этади. Кобилиятли, тажрибали укитувчи укув материалини баён килиш мазмуни ва шаклини, уз фикрини (ёки укувчи фикрини) диккат билан кузатади, айни вактда барча укувчиларни куриб туради, толикиш, эътиборсизлик, тушунмаслик аломатларини хушёрлик билан кузатади, интизомсизлик холларини эътибордан кочирмайди, нихоят, уз хатти-харакатларини хам назорат килиб боради.
ГТЧ Л U С/ KS ' '
I ажрибаси кам укитувчи купинча укув материалини баён килишга берилиб кетиб, укувчиларни эътиборидан четда колдиради, назорат кила олмайди ёки назорат килиб боришга кийналади.
Укитувчи юкорида курсатилган кобилиятлардан ташкари, бир канча ижобий сифатларга - аник максадни кузлаш, катъийлик, мехнатсеварлик, камтарлик каби сифатларга хам эга булиши керак. Бундай хусусиятлар булмаса, урта педагогик даражасидан юкорига кутарила олмайди.
Мактаб ва укув юртларида таълим-тарбия жараёнини самарали булишида юкоридагилардан ташкари, яна укитувчининг касбий сифатлари хам мухим рол уйнайди. Эътикод, одоб, фукаролик бурчини англаш - укитувчининг асосий сифатларидан биридир. Укитувчи узи таргиб килаётган ижобий фазилатларининг шахсий намунасини курсатиши керак.
Болаларга мехр-мухаббат укитувчининг энг мухим фазилатидир. Бу болаларнинг хамма килик-килмишларини кечириш, уларга хушомадгуйлик килиш эмас, балки талабчанлик ва каттиккуллик, адолатлилик билан куйилган мехр-мухаббат булиб, ана шу сифатга эга булган шахс узининг куп вактини ва

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling