Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги тошкент Молия института


Download 4.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/79
Sana03.11.2023
Hajmi4.84 Mb.
#1743620
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   79
Bog'liq
ek 1546 moliya (28)

8.1. Фирмада стратегик бошкариш
Стратегия - бу максадли амалга оширишда рахбарлик килиш 
санъати, хар бир жараён холатига ечим кабул килишда маълум ха- 
ракатнинг тараккиётида энг мухим масалалар ва йуналишларни аж- 
ратиш уларни амалга ошириш механизмини ишлаб чикишдир.
Стратегия - туб маънода мужассамлаштан режалаштириш 
сиёсати, хужалик ва харбий жихатдан энг харакатли йуналиш маъ- 
носини англатади ва максадни амалга оширишга рахбарлик килиш 
санъатини бошкаради.
Стратегия менежмент куламида уз мохияти жихатидан турт 
гурух тушунчалар билан бойитилади:
1. Фирманинг жорий ва истикболдаги фаолиятининг натижа- 
ларини бахолашдаги коидалар (бахо мезонларининг сифат жихат- 
ларини - мулжал белгилайди).
2. Фирманинг ташки мухит билан юзага келадиган муносабат- 
ларининг умумий коидалари (кандай махсулот ва технология билан 
бозорга чикиш, махсулотларни айирбошлаш, кандай килиб уз рако- 
батдошлари билан курашиш ва уларга нисбатан илдамликка эри- 
шиш тугрисидаги умумий коидалар) - бу бозор стратегияси.
Бевосита ташкилот (фирма) микёсида белгиланадиган коида­
лар «ташкилий концепция» дейилади.
Фирманинг кундалик фаолиятида кулланиладиган коидалар -
асосий жорий услублар деб аталади. Стратегия аник харакатларда 
намоён булмайди. У, одатда, фирманинг мавкеини ва усишини таъ- 
минловчи асосий йуналишларни белгилаш билан чекланади.
Стратегия - лойихалар стратегиясини таваккалчилик асосида 
ишлаб чикиш ва фойдаланиш имконини яратади. Агар муайян во- 
кеалар ва ходисалар ривожланиши фирмани маъкул булмаган хо- 
латларга бошласа, кабул килинган стратегияга булган зарурат йу- 
колади. Излаш жараёни, тегишли аник ахборотлар воситасида му- 
кобил стратегиялар ойдинлашади. Танланаётган лойихаларни стра- 
тегиялар сифатида курилиши уларни мулжал тарзида булишини анг- 
латиши мумкин.


Стратегия ва мулжаллар узаро бир-бирларини тулдирувчан 
хисобланади, бошкаришнинг турли бугинларида ва муддатларида 
улар юзага келиши мумкин.
Умумлаштириб айтганда, стратегия бирмунча кийин ва мавхум- 
лаштирилган амалий фаолият фалсафаси сифатида намоён булади. Те­
гишли давр мобайнида, киска муддатда, тегишли шароитдан келиб 
чиккан холда, кабул килинадиган карорларда, таваккалчилик сиё- 
сатидаги услублар йигиндиси - тактика тарзида ушбу стратегия- 
ни амалга оширади.
Фирмада стратегик бошкариш тизими - бу бешта узаро бир-бири- 
га боглик бошкариш жараёнларининг йигиндиси деб каралади. Бу 
жараёнлар мантикан бири-бирвдан келиб чикади. Аммо баркарор 
тескари богликлик мавжуд ва мос равишда хар бир жараён колганла- 
рига ва уларнинг барча йигиндиларига таъсир утказади. Бу эса, стра­
тегик бошкариш тизимининг мухдм хусусиятидир. Стратегик бош­
кариш тизимининг тузилишини куйидаги схемадагидек ифодалаш 
мумкин (8-чизма).
Мухитни тахдил этиш одатда стратегик бошкариш тизимининг 
бошлангич жараёни хисобланади, чунки у фирманиггг юксак вазифа- 
лари ва максадларини аниклаш хамда фирма узининг юксак вазифа ва 
максадларига эришмок учун стратегик хулкни ишлаб чикишига 
асос яратади. М ухитни тахлил килиш уни уч кисмга булиб урга- 
нишни мулжаллайди: макрокамров; бевосита камров; ички мухит.
Макрокамровни тахлил этиш иктисоднинг холати, хукукий 
созлаш ва бошкариш, сиёсий жараёнлар, табиий мухит ва неъ- 
матлар, жамиятнинг ижтимоий ва маданий таркиблари, жами- 
ятнинг илмий-техник ва технологик ривожланиши, инфрату- 
зилма каби мухитнинг таркибий кисмлари таъсирини урганиш- 
дан иборат.
Бевосита камров куйидаги асосий таркибий кисмлар буйича 
тахлил килинади: сотиб олувчилар; жунатувчилар; ракобатчилар; 
ишчи кучининг бозорлари.
Ички мухитни тахлил килиш фирманинг ракобатли курашда 
узининг максадларига эришмоклик жараёнида зарур булган ички 
имкониятлари ва салохиятини хисоблаб чикишни ойдинлаштиради. 
Ички мухитни тахлил килиш ташкилотнинг юксак вазифалари ва 
максадларини яхширок тушунтиришда уларни тугри ифодалашга 
имкон беради. Х,ар бир ташкилот атрофдагилар учун махсулот чи-


карибгина кол май, узининг аъзоларини иш, фойда олиш, улар учун 
ижтимоий шароитлар яратиш кабилар билан таъминлаши лозим.

Download 4.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling