Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 450.23 Kb.
bet120/164
Sana17.02.2023
Hajmi450.23 Kb.
#1204879
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   164
Bog'liq
Dermatologiya дарслик

ЗАХМНИНГ УЧЛАМЧИ ДАВРИ
Учламчи захм асосан касаллик юккандан кейин 3-5 йил утганда ривожланади, баъзан эса бу давр 30-40 йилга чузилиши мумкин. Хамма сифилис билан огриган беморларда учламчи захм булиши шарт эмас, асосан ёмон даволанган ёки даволанмаган касалларда булади. Бундан ташкари учламчи захмнинг ривожланишида бошка факторлар – хар-хил сурункали касалликлар, гипо-авитаминоз, интоксикация, уткир инфекцион касалликлар, кариялик ва бошкалар роль уйнайди.
Учламчи захм клиникасидан маълумки элементлар асосан травма булган жойларда пайдо булади. Буни биринчи маротаба В.М.Тарновский ёзган, шунинг учун Тарновский симптоми хам деб аталади.
Учламчи захм сифилидлари иккиламчи захм сифилидларидан куйидагилар билан фарк килади:

  1. Учламчи захм сифилидлари терининг чукур катламларида жойлашади, каттик инфильтрат хосил килади ва яра хосил килиб, кейинчалик чандик колдиради.

  2. Учламчи сифилидлари маълум бир участкаларда жойлашиб, микдори жихатдан битта-иккитадан гумма унтагача думбокча булади.

3) Учламчи сифилидларда ок спирохета жуда кийин ва кам топилади, шунинг учун улар унчалик юкумли эмас.
4) Учламчи захмда бир вактда, теридан ташкари, ички органлар, нерв системаси жарохатланиши мумкин.

  1. 5) Учламчи cифилидлар терига тошганда касални хеч нарса безовта килмайди.

  2. 6) Учламчи актив захмда серологик реакциялар 60–70% булади халос.

7) Учламчи сифилидлар, секин, узок вакт ривожланади, атрофида яллигланиш булмайди.
8) Учламчи сифилидлар специфик даво тарзида тезда сурилиб кетадилар.


Учламчи захмда асосан куйдаги элементлар булади:

  1. Учламчи эритма ёки фурныенинг кечки учламчи розеоласи.

  2. Думбокчали сифилид.

  3. Чукур жойлашган тугунли сифилид ёки гумма.



Учламчи эритема (розеола)
Учламчи эритема жуда кам учраб, асосан касалликнинг 4-8 йилида пайдо булиши мумкин.
Учламчи розеола, диаметри 5-15 см келадиган халкасимон, окиш пушти рангли, тугри формали догдир. Ушлаб курилганда каттик эмас, нормал теридан кутарилмайди, устки юзаси кепаклашмайди ва касални безовта килмайди. Купрок сон, тананинг ва бел кисмида жойлашиб, думбокчали сифилид билан бирга учрайди. Учламчи розеола сурилганда усти кипиклашади урнида билинар – билинмас атрофик чандик колади.
Фурнье учламчи розеоланинг куйидаги узига хос хусусиятларини аниклаган:

  1. Элементларнинг чегараланган, аниклиги,

  2. Догларнинг катталиги ва камсиклигини

  3. Элементларнинг халка, гирлянд каби формаларда жайлашиши,

  4. Розеолалар симметрик жойлашади ва доимий чикадиган жойлари булади.

  5. Секин, сурункали кечиши

  6. Баъзан гумма ва думбокчалар билан бирга, учраши,

  7. Окибатнинг яхши билан тугаши.

Учламчи розеола, иккиламчи розеоладан катталиги, баъзан юзасида кепакланиш булиш ва узидан кейин атрофик чандик колдириш билан фарк килади.
Баъзан эса куп формали эксудатив эритема ва жибернинг пушти темираткиси билан ажрата билиш керак.

Download 450.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling