Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Лентикуляр (ясмиксимон) папулали сифилид


Download 450.23 Kb.
bet117/164
Sana17.02.2023
Hajmi450.23 Kb.
#1204879
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   164
Bog'liq
Dermatologiya дарслик

1. Лентикуляр (ясмиксимон) папулали сифилид.
Иккиламчи сифилидлар ичида энг куп учрайдиган формаси булиб, асосан ясмик размеридаги тугунчалардан иборат. Тугунча асосан тугри юмалок шаклда булиб, чегаралари аник, яримшарсимон формада, каттик эластик консистенцияли, размери ясмикдан то нухотгача (0,8-0,5 см диаметри). Тугунчалар атрофга караб катталашмайди, бир-бири билан кушилмайди, шунинг учун хаммасининг размери бир хил булади. Тугунчалар ранги бошида пушти-кизил, кейинчалик эса тук кизил-гилос рангида булади. Папулани устки кисми силлик, ялтирок. Папулалар устки кисмида тери узгармаган булади, факат папулалар сурилаётган пайтида, устки кисмидаги тери куча бошлайди. Пуст ташлаш олдин марказдан бошланиб, кейин атрофга караб таркайди ("Биетта ёкачаси"). Кейинги вактларда терининг кучиши, худди парапсориаздаги каби "облаткасимон" булаяпти. Бу баъзан диагноз куйишни кийинлаштиради. Папулалар асосан касални безовта килмайди, лекин папула марказига зонд билан босилса укаттик огрик сезади – Ядассон симптоми.
Лентикуляр папулалар купинча, розеола билан биргаликда учрайди. 4-8 хафтадан кейин уз-узидан аста-секин сурилиб кетиб, урнида жигар рангли пигментли дог колади. Кейинчалик дог хам йуколиб кетади.
Баъзан касалга захмнинг яширин даврида ёки бирламчи захмнинг бошланишида, янгидан захм юкса (суперинфекция) каттик шанкр атрофида майда регионар лентикуляр папулалар тошади. Бу папулалар иккиламчи захм элементларидан анча аввал тошади, шунинг учун бундай касалларни купрок даволаш керак.
Лентикуляр сифилиднинг куйидаги формалари бор:
а) Себореяли папулали сифиолид – бу формада асосан элементлар безлари ривожланган жойларда жойлашади. Пешонанинг соч билан чегарадош кисмида ( ), бурун-лаб, бурун-юз бурмаларида, бошнинг сочли кисмида купрок учрайди.
Папулалар усти силлик булмай гадир-будир саргиш – рангдаги пустлог билан копланган. (венера боши)
б) Псориазсимон сифилид – лентикуляр папулалар устки кисмида окиш, куп микдордаги кепаклашиш пайдо булади. Бу папула псориаз папуласини эслатади.
Диагноз куйишда шунга эътибор бериш керакки, псориаз папуласи атрофида, кизгиш рангидаги халка булади.
2) Милиар папулёз сифилид – бу папула жуда кам учрайдиган формаси булиб, асосан коринда, кукракда ва елкада жойлашади. Майда-майда тугунчалар тугногич бошидек келадиган папулалар, ранги кунгир-кизил бклиб, яримшарсимон ёки конус шаклида булади.
Милиар папулалар соч фолликулалари огзи атрофида жойлашади, хамда захмдан ташкари сил касали билан огриган беморларда учрайди. Баъзан айрим усмалар булиб, панжа билан силаганда "киргич" симптоми мусбат булади. Милиар папула тошганда касалларда истима чикиши мумкин.
Бошка сифилидлардан фарк килиб милиар папула захмга карши ишлатиладиган дорилар таъсирида жуда секин сурилади. Сурилганда урнида кичкина атрофик тиртик колади, кейинчалик секин-аста билинмай кетади.
Милиар папулани сил касалидаги лихеноидпапула билан ажрата билиш керак сил касалида папула купинча ёш болаларда булиб, саргиш, юмшок булади. Касалларда упкада сил касаллиги аникланади, серологик реакциялар манфий булади.

Download 450.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling