Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 450.23 Kb.
bet44/164
Sana17.02.2023
Hajmi450.23 Kb.
#1204879
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   164
Bog'liq
Dermatologiya дарслик

ТРИХОФИТИЯЛАР
Трихофитиялар группасига 3 клиник шакллар киради: юзаки ва сурункали трихофития, хамда инфильтратив йирингли ёки зоофил трихофития. Шу шакиларнинг хар биттасида факат бошнинг сочли кисми, силлик тери, ёки (камрок холларда) тирнок пластинкалари жарохатланиши мумкин. Анчагина холларда кушма жарохатланиш, масалан бошнинг сочли кисми, силлик тери ва тирнок пластинкалари ва х.з. булиши мумкин.
Этиологияси. Юзаки ва сурункали трихофитияни бир хил чакирувчилар чакиради: уларни антропофил замбуруглар деб аталади. Улар одамнинг факат териси ва унинг кушимчаларида паразитлик киладилар, сочни жарохатланади унинг ичида (Trich. endothrix) жойлашиб терида, унча аник булмаган яллигланишли узгаришлар чакиради. Бу группа замбуругларга Tr. violaceum ва Tr.tonsurans (crateriforme)лар киради. Инфильтратив-йирингли, ёки зоофил, трихофитияни зоантропофил деб аталувчи замбуруглар чакиради. Улар учун хайвонлар (сичкон, каламуш, куён, денгиз чучкалари, бузоклар, сигирлар, отлар ва бошкалар) билан бир каторда одамни хам жарохатлаш характерлидир. Сочларни жарохатлаганида замбуруглар сочнинг ташкарисида (Tr.ectothrix) жойлашади ва терида унча аник булмагандан тортиб, процессга тери ости клетчаткасини хам кушиб олишгача булган яллигланиш реакциясини чакиради. Бу группага куйидаги замбуруглар киради. Tr.mentagrophytes (Tr. gypseum варианти) вa Tr. verrucosum (faviforme). Майда спорали турини Gr.gypseum ташкил этади ва унинг асосий эгалари булиб уй, дала сичконлари, денгиз чучкалари хисобланади. Сочда йирик спирали турини Tr.verrucosum чакиради, унинг учун асосий эга булиб йирик уй хайвонлари: бузоклар, камрок сигирлар, отлар киради. Бемордаги замбуругнинг турини билиб олиш тугри даволаш хамда илмий асосланган эпидемияга карши чоралар куриш имкониятини яратади.
Эпидемиологияси. Антропофил замбуруглари юкиши бемор билан бевосита контактда булганда ёки хар куни ишлатиладиган замбуруглар билан зарарланган предметларга ( тарок, бош кийими, дуррача, соч олиш машинкаси ва х.з.) ва буюмларга (уйинчоклар, ёстик жилди ва х.з.) тегилганда булади. Юзаки трихофития билан болалар юзаки трихофития билан касалланган болалардан ёки катталар сурункали трихофитияси билан касалланган катталардан (она, ката буви ва бошкалар) зарарланиши мумкин. Зооантропофил замбуруглари билан тегишли беморлардан, зарарланган предметлардан ёки трихофития билан касалланган хайвонлардан (бузоклар, отлар ва х.з.) хамда пичан, сомон ва бошка предметларда хайвонлар томонидан колдирилган тангача ва сочлар оркали зарарланиш мумкин.



Download 450.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling