Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 450.23 Kb.
bet59/164
Sana17.02.2023
Hajmi450.23 Kb.
#1204879
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   164
Bog'liq
Dermatologiya дарслик

МИКРОБЛИ ЭКЗЕМА
Микробли экзема хакикий экземадан фарк килиб купинча бирор микроб касал чакирган жойда (стрепто, стафилококк, дрожжи) нотугри даволаш натижасида экземага айланиб кетади. Микробли экзема ассимтерик холда тиззада панжаларда, бошнинг сочли кисмида жойлашади. Чегараси аник булиб куп таркамайди. Асосий касаллик учогининг атрофида кизариш, эксудатив папула, микровезикула, пустула булади. Элементлар усти кукиш-сарик йирингли ва конли пустлог билан копланган. Пустлог билан копланган юзаси кизил рангда булиб, осон конайди. Хар жой-хар жойда хакикий экземага ухшаб сув чикади.
Баъзан микробли экзема операциядан кейин трофик яра атрофида мадда, яллигланган эритема, папула хосил килиб бошланади. Бундай холларда микробли экземани паратравматик ёки яра атрофидаги экзема дейилади.
Микробли экземанинг куйидаги турлари маълум: варикоз, нуммуляр, сикозсимон, паратравматик, аёллар сут сургичи атрофидаги экзема.
а) Нуммуляр – микробли экземанинг бу турида жарохатланган жойларда тери сатхидан кутарилган, сог теридан аник ажралиб турадиган, диаметри 1-2 см келадиган юмалок шаклдаги бир туп эксудатив папула, кизариш, ишиш ва сув чиккан касаллик учоги булади.
б) Варикоз экзема – оёкдаги кон томирлари варикоз катталашган одамларда, шу веналар атрофида экзема пайдо булишдир. Купинча экзема варикоз катталашган венани даволаш учун ишлатилган дорилар тасири натижасида хосил булади.
в) Сикозсимон экзема. Сикоз билан огриган беморларда, жарохатланган жой атрофи кизариб, пуфакчалар, тугунчалар хосил булади ва сув чика бошлайди. Жарохат учоги сочли кисмдан ташкари чикиб терини хам жарохатлайди. Каттик кичишиш, сув чикиш кузатилади.
Болаларда микробли экзема купинча сурункали инфекция билан (отит, ринит, гайморит, тонзиллит, конъюнктивит) биргаликда кечади.
СЕБОРЕЯЛИ ЭКЗЕМА
Себореяли экзема купрок бошда, юзда, курак суяклари орасида учрайди. Жарохатланган жойда кават-кават жойлашган саргиш пустлог, тангачалар хосил булади. Сочлар ялтирок булиб, бир-бири билан ёпишиб колади. Кулок орти бурмасида сероз-йирингли экссудат пайдо булади. Купинча оёкда каттик кичишадиган фолликуляр тугунчалар хосил булади. Болаларда себореяли экзема асосан хаётининг 2-3 хафтасидан бошланади, хакикий экзема эса 3-5 ойдан бошланади. Хакикий экземадан фарк килиб себореяли экземада сув чикмайди, баъзан бурмаларда чикиши мумкин. Болалар экземасида юкоридаги турлардан ташкари, яна куйидаги экземалар булиши мумкин.
Даволаш.
Экземани даволаш комплекс олиб борилиб, бунга-гипноз, электросон, седатив, антигистамин, базан эса гормонал преаратлар киради. Касалларга кальций препаратлари, натрий тиосульфат (10% кальций хлоридий ёки 30% тиосульфат натрий томирдан юборилади). Антигистамин препаратлардан – супрастин 0,025 дан 3 марта ичгани ёки 2,5% эритмасидан 1 мл дан уколга, ёки диазолин 0,1 тавегил 0,01 димедрол 0,05 пипольфен, 0,25дан 2-3 марта ичгани берилади. Сув чикиш ва ишганни кайтириш учун касаллик бошланишда 3-4 кун сийдик хайдовчи препаратлари – гипотиазид, фуросемид берилади. Баъзан седатив препаратлар – бром, валериан, нейролептик препаратлар (эленум оксилудин, амизил). Агар касаллик сурункали кечса, бошк дорилар ёрдам бермаса, кортикостероид гормонлари анаболил гормонлар билан (метандростеналон, нераболил, ретаболил) берилади. Керак вактда витаминлар кулланилади. Ёш болаларни даволашдан олдин пархезга эътибор бериш керак. Бунинг учун суюклик истеъмол килишни 10-20% камайтириш, туз, углеводларни камайтириш керак. Кальций препаратларидан болаларга глюконат кальций, глицерафасфат кальций 0,25-0,5 дан 3-4 марта кунига берилади. 3-5% салицил натрий эритмасидан 1 кошикдан 3-4 марта берилади. Антигистамин препаратлардан димедрол 1 ёшгача – 0,002 дан 0,008 гача 2-3 марта кунига, 1-4 ёшгача – 0,008-0,015: 4-12 ёшгача 0,015-0,025: 12 ёшдан кейин 0,025-0,05 дан 2-3 махал кунига берилади. Агар димедрол аскарбин кислотаси билан бирга берилса жуда яхши булади. Седатив препаратлардан – триоксозин, седуксен 0,001-0,05 гача ёшига караб берилади.

Download 450.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling