Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 450.23 Kb.
bet57/164
Sana17.02.2023
Hajmi450.23 Kb.
#1204879
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   164
Bog'liq
Dermatologiya дарслик

Диф. диагностика – Нейродермитни экзема билан ажрата билиши керак. Экземада тошма билан кичишиш бир вактда, невродермитда олдин кичишиш бошланади. Невродермитда пуфакчалар булмайди, сув чикмайди, дермографизм ок булади.
Даволаш: Иложи борича касалликни келтириб чикарган сабабларни топиш ва уни йукотиш. Асаб системасини даволаш, уйкуни яхшилашга каратилган дорилар. Умумий дорилардан аллергияга карши, кичишишига карши дорилар В1, В6 витаминлар, бром, новокаин. Кальций, темир препаратлари. Махаллий даво асосан инфильтратларни сурилишини тезлатиш, кичишишни камайтишга каратилган булиб, терига купрок хар хил ёглар (терини юмшатиш учун) суртиш тавсия килинади.


ЭКЗЕМА (ГУШ)
ЭКЗЕМАкуп учрайдиган, купинча уткир, баъзан сурункали кечувчи ва кайталанувчи тери касаллиги булиб, морфологик элементларнинг полиморфизми билан характерланади. "Экзема" сузи грекча (eczeo) – кайнаб чикади сузидан келиб чиккан. Экзема эрамиздан икки аср илгари маълум булиб хамма уткир кечувчи дерматозларни аташган. Факат XVIII асрнинг биринчи ярмида Уиллин (1808), Бейтман (1813), Рейс (1823), ва бошкалар экземани алохида касаллик килиб ажратдилар.
КЕЛИБ ЧИКИШ САБАБЛАРИ – аник булмай, хар хил теориялар бор. Бир хил олимлар келиб чикиш сабабларидан асосий ролни нерв системасига, бошкалари эса эндокрин безларига, аллергияга ва ирсиётга бошлаганлар. Хозирги вактда (Ю.К.Скрипкин, И.Я.Шахтмейстер) – экзема келиб чикишининг сабаблари комплекс булиб нейроаллергик, эндокрин, модда алмашуви ва энзоген факторлар киради. Экзоген аллергенларга химик, биологик, бактериал, физик агентлар, дорилар, овкат моддалари, косметика препаратлари киради.
Болаларда айникса чакалокларда экземанинг келиб чикиш механизми бироз бошкачарок булиб куйидагилардан иборат:
Бола организмидаги алохида бир холат булиб, бу кандайдир ички ва ташки кузгатувчига экзема билан жавоб беришга "тайёр" булиб туради.
Бунинг асосий сабаблари куйидагилар:
а) Болани овкатлантириш режимини бузилиши; б) диспептик узгаришлар; в) сурункали инфекциялар (отит ва б-лар); г) модда алмашинувининг узгариши ва бошкалар.

Download 450.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling