Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 450.23 Kb.
bet88/164
Sana17.02.2023
Hajmi450.23 Kb.
#1204879
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   164
Bog'liq
Dermatologiya дарслик

АДИПОНЕКРОЗ

Адипонекроз - тери ёг ости клетчаткасининг учогли некрози булиб, чаколокларнинг биринчи хафталарида бошланиб, баъзан биринчи кунларидан, яхши овкатланувчи болаларда учрайди.

Этиологияси. Асосан жарохатдан (травма) кейин пайдо булиши тахмин килинади. Чаколок она корнидан огир тугилиш холатида тугиш йуллари оркали утаётганда тиббийкискичлар ёрдамида акушерлик ёрдам берилаётганда (хомилани бурилиши, чакалокни тирилтириш) жарохат олади. Бу дерматоз хозирги вактда тери ости клетчаткасининг ёш ёг тукимасининг эссенциал касаллиги хисобланади. Чакалокларда бу тукима кимёвий тузилиши буйича катта ёшдаги болалар ва катталардан кескин фарккилади, чунки стеарин ва ёгли пальмитин кислоталари унда куп булиб, олеин ёг кислотаси анча кам булади. Бундан ташкари чакалокда териёг ости клетчаткасининг ретикуло-гистиоцитар тукимасида функционал узгаришлар кузатилади.


Клиникаси. Жарохат учоглари асосан белда, елкада, бошда, баъзан оёк-кулларда ва юзда кузатилади. Тери ёг ости клеткасида зич, чегараланган инфильтратлар ёки тугунлар пайдо булади. Уларнинг калинлиги 1-2 см, диаметри 1-2 смдан 4-5 см гача, баъзан болалар кафти катталигича булади. Инфильтратларни коплаб турган терининг ранги касаллик бошида меёрдаги тери рангидай ёки бинафша-кизиллиги кузатилади, сунг эса аста-секин окариб боради. Инфильтратлар орасидаги тери нормал куринишда булади. Баъзан инфильтратлар бироз огрик билан кечади, кам холатларда шу инфильтратларни юмшаши ва марказида тешилиши кузатилади, улардан оз микдорда творогсимон куринишдаги модда ажралиб чикиб туради. Гистологик текширувларда тери ёг ости клетчаткасида катта некроз учоглари, реактив яллигланиш ва эпителиал ва гигант хужайралар кузатилади. Чакалокни умумий ахволи бузилмайди. Касаллик яхши сифатли кечади. Инфильтратлар уз-узидан сурилиб кетади, 3-5 ойдан сунг уларни урнида хеч кандай из колмайди. Жуда кам холларда иккиламчи инфекция кушилади ёки кальцификация кузатилади. Баъзан баъзи бир беморларда инфильтратлар урнида чандиклар хосил булади.
Дифференциал диагностикаси. Тери ёг ости клетчаткаси абсцесслар билан фарк килиш лозим. Бу холатларда чакалокнинг ахволи узгаради, инфильтрат юзасидаги терида гиперемия, пальпацияда иссик булади ва флюктуация кузатилади. Хирургик даводан сунг яккол куриниб турувчи чандиклар куриниб туради. Адипонекроз чакалокларнинг склередема ва склеремасидан хам фарк килинади. Бу касаллликларда патологик жараён генерализациялашган холда кузатилиб, терини кескин диффуз зичлашиши, купрок бу холат склеремада якколрок кузатилади (суставларнинг харакатсизланиши, асосан жаг бугинларининг).
Давоси. Даво утказмаса хам булаверади. Жараённинг тезрок тузалиши учун иссиклик муолажалариниутказиш лозим: курук иссикли бойлама, соллюкс, УВЧ. Баъзан витамин Е 1-2 ой давомида, преднизолон (1 мг/кг) 2-3 хафта давомида ичишга буюрилади.

Download 450.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling