«uzcard security requirements» томонидан интернет тармоғи орқали амалга ошириладиган хизматлардан фойдаланишда хавфсизлик талаблари


ҲАМКОРНИНГ ТЎЛОВ (МОБИЛ/ВЕБ) ИЛОВАСИНИ ТЎЛОВ ТИЗИМИГА УЛАШ ТАРТИБИ


Download 34.9 Kb.
bet3/4
Sana05.04.2023
Hajmi34.9 Kb.
#1274363
1   2   3   4
Bog'liq
USR талаблари

ҲАМКОРНИНГ ТЎЛОВ (МОБИЛ/ВЕБ) ИЛОВАСИНИ ТЎЛОВ ТИЗИМИГА УЛАШ ТАРТИБИ
1 Қадам
Ҳамкор унга хизмат кўрсатувчи банкка, банкнинг маҳсус ҳисоб рақамидан фойдаланган ҳолда унга ҳисоб-китоб хизматларини кўрсатиш ва ҳамкор ўз мижозларига хизмат кўрсатадиган E-POS терминалини тақдим этиш бўйича сўров билан мурожаат қилади.
2 Қадам
Ҳамкорнинг хизмат кўрсатувчи банки ёзма равишда ЯУПМга ўз мижозига процессинг хизматларини кўрсатиш илтимоси билан мурожаат қилади ва лойиҳа таърифини тақдим этади.

3 Қадам
ЯУПМга банк ва ҳамкор ўртасидаги электрон тўлов сервисларини кўрсатиш ҳақидаги шартнома нусҳаларини тақдим этиш.

4 Қадам
ЯУПМ ва ҳамкор ўртасида Подписание соглашения «Маҳфий маълумотларни ошкор этмаслик ҳақидаги» (NDA) келишувнинг имзоланиши.
5 Қадам
Ҳамкор томонидан ЯУПМда, лойиҳани тўлиқ тушуниш, унинг заиф томонларини аниқлаш ва келгусида такомиллаштириш мақсадида, лойиҳанинг батафсил тақдимоти ва «Q&A» сессиясини ўтказиш.

6 Қадам
АХ Бошқармаси ҳамкорга барча зарур бўлган хавфсизлик талабларини тақдим этади (ҳужжат udss.uzcard.uz сайтида мавжуд, «Таъминотчилар учун» тоифаси). Тўғридан-тўғри ҳавола http://udss.uzcard.uz/category/dlya-postavshhikov/.
7 Қадам
Ундан сўнг ҳамкор мустақил равишда «Интернет тармоқлари орқали хизмат таъминотчиларининг карта маълумотларидан фойдаланишда хавфсизлик талаблари»ни бажариш бўйича барча керакли тадбирларни ўтказади.

8 Қадам
Ҳамкор ЯУПМ Хавфсизлик бошқармасига тармоқни, иловаларнинг серверларини ва БД ни (сервер ва телекоммуникацион ускуналар тури ва ишлаб чиқарувчиси, серверлар ва тармоқли ускуналарнинг жойлашиши, ДТ версияси, қўлланилаётган IP-манзиллар, ва шунингдек, ривожланиш ва модернизация истиқболлари) ташкил этиш бўйича барча зарур техник маълумотларни тақдим этади.
9 Қадам
Ҳамкор, унинг ичига ҳамкор ва ТТ ўртасидаги тармоқли коммуникацияларни созлаш ҳам кирадиган, «GENESIS INNOVATION» МЧЖ билан шартнома тузиш орқали ТТ га уланади.

10 Қадам
ЯУПМ томонидан, тасдиқланган тест кейсларининг рўйхатига мувофиқ ҳолда, ҳамкорнинг ДТни синовдан ўтказиш ва тестлашнинг муваффақиятли якунланганлиги ҳақида тегишли далолатнома олиш.

Download 34.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling