“Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформасидан
рўйхатдан ўтиш бўйича
ЙЎРИҚНОМA
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25
январдаги
ПҚ-4963-сон Қарорида белгиланган вазифалар ижроси бўйича А.Авлоний
номидаги миллий-тадқиқот институти томонидан
“Узлуксиз касбий
таълим” махсус электрон платформаси
(www.onlinedu.uz)
ишлаб
чиқилди ва амалиётга жорий этилди.
Халқ таълими тизимидаги раҳбар ва педагог ходимларнинг эҳтиёжи
ҳамда илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш
асосида касбий фаолиятга
доир раҳбар ва педагог ходимлар учун
8 та муҳим бўлган
компетенциялар белгилаб олинди.
Ушбу электрон платформа
барча турдаги гаджетлар орқали tas-ix
тизимида ишлаш имкониятига эга.
«Узлуксиз касбий таълим» махсус электорн платформасига
https://onlinedu.uz
манзили орқали кирилади ва платформанинг асосий
ойнасидаги
“Malaka oshirishni boshlash”
ёки
“Kirish”
қисмига
кириб
Рўйхатдан ўтишни танлаб шахсий телефон рақамингизни киритасиз (1-
расм).
Рўйхатдан ўтиш ойнаси (1-расм).
Фойдаланувчи ўзига тегишли бўлган шахсий телефон рақамини
керакли ойнага киритади ҳамда
“Рўйхатдан ўтиш” тугмасини босади.
Шундан сўнг
“Onlinedu.uz” бот орқали 5 та рақамдан иборат тасдиқлаш
коди келади ва шу кодни белгиланган жойга киритиб
“Юбориш” тугмаси
босилади (2-расм).
Тасдиқлаш кодни киритиш ойнаси (2-расм).
“Юбориш” тугмасин босганимиздан сўнг, янги паролни киритиш
бўйича ойна ҳосил бўлади (
Маълумот учун, янги парол лотин
алифбосида ёки рақамлардан иборат камида 8 та белгидан иборат
бўлиши керак) (3-расм).
Янги паролни ўрнатиш ойнаси (3-расм).
Фойдаланувчи киритган рақам тизимда аввал рўйхатдан ўтган бўлса,
бу ҳақида огоҳлантирилади (4-расм).
Фойдаланувчигларнинг
шахсий маълумотлари One ID Ягона
идентификация тизими,
“Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро
интеграциялашув платформаси ҳамда
Мактаб таълими тизимини
бошқаришнинг дастурий мажмуаси (ERP) ахборот тизимларидан
автоматик равишда тортиб олинади.
Эндиликда “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформасидан
рўйхатдан ўтишлари учун Вазирликнинг ERP ахборот тизими
(erp.maktab.uz)
базасига таълим
муассасалари ва уларнинг
ходимлари киритилиши шарт ва унда йўқлар платформадан
рўйхатдан ўтишларига рухсат берилмайди (7-расм).
ERP
базасидан текшириш ва маълумот олиш ойнаси (7-расм).
Паспорт маълумотлари тўғри киритилгандан сўнг, фойдлаувчи
ҳақидаги барча маълумотлар фойдланувчи
шахсий профилида
кўринади. Ушбу ойнада фойдаланувчилардан фақатгина дарс
берадиган фанини киритиш талаб этилади (8-расм).
Тизимдан мувоффақиятли ўтганлик бўйича хабар ойнаси (8-расм).