“Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформасидан рўйхатдан ўтиш бўйича ЙЎРИҚномa


Download 19.91 Kb.
Pdf ko'rish
Sana02.06.2024
Hajmi19.91 Kb.
#1838257
Bog'liq
Узлуксиз касбий таълим электрон платформасидан рўйхат ўтиш Йўриқномаси



“Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформасидан 
рўйхатдан ўтиш бўйича
ЙЎРИҚНОМA 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январдаги
ПҚ-4963-сон Қарорида белгиланган вазифалар ижроси бўйича А.Авлоний 
номидаги миллий-тадқиқот институти томонидан “Узлуксиз касбий 
таълим” махсус электрон платформаси 
(www.onlinedu.uz) 
ишлаб 
чиқилди ва амалиётга жорий этилди.
Халқ таълими тизимидаги раҳбар ва педагог ходимларнинг эҳтиёжи 
ҳамда илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш асосида касбий фаолиятга 
доир раҳбар ва педагог ходимлар учун 8 та муҳим бўлган 
компетенциялар белгилаб олинди. 
Ушбу электрон платформа барча турдаги гаджетлар орқали tas-ix 
тизимида ишлаш имкониятига эга. 
«Узлуксиз касбий таълим» махсус электорн платформасига 
https://onlinedu.uz
 
манзили орқали кирилади ва платформанинг асосий 
ойнасидаги 
“Malaka oshirishni boshlash” 
ёки 
“Kirish” 
қисмига кириб 
Рўйхатдан ўтишни танлаб шахсий телефон рақамингизни киритасиз (1-
расм).
Рўйхатдан ўтиш ойнаси (1-расм). 
Фойдаланувчи ўзига тегишли бўлган шахсий телефон рақамини 
керакли ойнага киритади ҳамда “Рўйхатдан ўтиш” тугмасини босади. 
Шундан сўнг “Onlinedu.uz” бот орқали 5 та рақамдан иборат тасдиқлаш 
коди келади ва шу кодни белгиланган жойга киритиб “Юбориш” тугмаси 
босилади (2-расм). 


Тасдиқлаш кодни киритиш ойнаси (2-расм). 
“Юбориш” тугмасин босганимиздан сўнг, янги паролни киритиш 
бўйича ойна ҳосил бўлади (Маълумот учун, янги парол лотин 
алифбосида ёки рақамлардан иборат камида 8 та белгидан иборат 
бўлиши керак) (3-расм).
Янги паролни ўрнатиш ойнаси (3-расм). 
Фойдаланувчи киритган рақам тизимда аввал рўйхатдан ўтган бўлса, 
бу ҳақида огоҳлантирилади (4-расм).


Рўйхатдан ўтиш ойнаси (4-расм). 
Янги паролни киритганимиздан сўнг “Юбориш” тугмасини 
босганизда тизим орқали рўйхатдан муваффақиятли ўтганимиз 
тўғрисида ҳабар ойнаси ҳосил бўлади (5-расм).
Паролни муваффақиятли ўрнатилганлик ойнаси (5-расм).
 
Парол ўрнатилган сўнг фойдаланувчилардан ЖШИР ва паспорт 
серия ва рақамини киритиш талаб этилади (6-расм). 
 
Паспорт маълумотларини киритиш ойнаси (6-расм). 


Фойдаланувчигларнинг шахсий маълумотлари One ID Ягона 
идентификация тизими“Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро 
интеграциялашув платформаси ҳамда Мактаб таълими тизимини 
бошқаришнинг дастурий мажмуаси (ERP) ахборот тизимларидан 
автоматик равишда тортиб олинади. 
Эндиликда “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформасидан 
рўйхатдан ўтишлари учун Вазирликнинг ERP ахборот тизими 
(erp.maktab.uz) 
базасига таълим муассасалари ва уларнинг 
ходимлари киритилиши шарт ва унда йўқлар платформадан 
рўйхатдан ўтишларига рухсат берилмайди (7-расм).
ERP 
базасидан текшириш ва маълумот олиш ойнаси (7-расм). 
Паспорт маълумотлари тўғри киритилгандан сўнг, фойдлаувчи 
ҳақидаги барча маълумотлар фойдланувчи шахсий профилида 
кўринади. Ушбу ойнада фойдаланувчилардан фақатгина дарс 
берадиган фанини киритиш талаб этилади (8-расм).
Тизимдан мувоффақиятли ўтганлик бўйича хабар ойнаси (8-расм). 


Агар сиз икки ва ундан ортиқ фанлардан дарс берсангиз профилингиз орқали 
барчасини киритишингиз ва малака ошириш курсларида ва диагностика тестларида 
иштирок этишингиз мумкин (9-расм) 
 
Қўшимча фанларни киритиш ойнаси (9-расм).
Ҳозирда платформа бошқа ахборот тизимлари билан интеграция 
қилинган, жумладан One ID – Ягона идентификация тизимига (10-расм).
 
One ID 
Ягона идентификация тизими орқали кириш ойнаси (10-расм). 

Download 19.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling