Узувчи: ўқит. Абдуллаев И.Ў., Алланазаров О. Р
боб. География ахборот тизимларидан фойдаланишнинг айрим масалалари
Download 0.62 Mb.
|
12.Опорный конспект
- Bu sahifa navigatsiya:
- УЧУВЧИСИЗ АППАРАТЛАРДАН ОЛИНГАН СУРАТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
6 боб. География ахборот тизимларидан фойдаланишнинг айрим масалалари
Рақамли тарздаги хаританинг бор йўқлиги география ахборот тизимдан унумли фойдаланишга таъсир қилади. Бундай маълумотларни топиб олиш бир неча йўли бор: сотиб олиш йўли, мавжуд манбалардан топиб олиш. Ушбу мақсадда Интернет орқали қидирув ишларини олиб бориб, ташкилотлар билан боғланиб улардан маълумотларни олиб, кутубхоналардаги маълумотларни, давлат ва хусусий корҳоналарда бажарилган ишларни натижаларини ўрганиб улардан фойдаланиш йўли, кодлаш йўли билан харитани рақамли тарзга айлантириш, булар қаторига яна далада кузатилган ахборотларни кўшиш керак. География ахборот тизимидаги маълумотларнинг изоҳлари “Қаерда?” деган саволга жавоб беради. Лекин, география ахборот тизимларининг энг кучли томони ҳудудий таҳлил восита сифатида “Нимага бу ерда?” деган саволларга жавоб беришдир. Бошқа ахборот тизимларидан фарқ қилувчи томони география ахборот тизими орқали бажарилган таҳлилнинг натижалари харитага жойлаштирилиши мумкин. MAPINFO география ахборот тизими ёрдамида харита тузишнинг айрим масалалари Э.Сафаровнинг (Сафаров Э., 2010) ўқув- услубий қўлланмасида ёритилганлиги сабабли бу ерда бу масалаларга эътибор берилмаган. Ҳудудий координаталар ва мазмунли маълумотлар орасидаги алоқани мавжудлиги уларни баҳолаш ва таҳлил қилиш имкони беради. География ахборот тизими “нима ва қаерда бор?” деган саволга жавоб бериши учун маълумотлар тартибга келтирилг УЧУВЧИСИЗ АППАРАТЛАРДАН ОЛИНГАН СУРАТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ ан, ўзаро боғланган ва идора қилинган бўлиши керак. Бирорта вазифани ечиш мақсадида компьютер хотирасидан ахборотни танлаб олишга тўғри келади. Бу ишни маълумотлар базасини идора қилувчи тизим бажаради. Ҳудудий маълумотларни аниқлаш мақсадида объект учун унинг жойлашишига кўра қуйдаги маълумотлар тўпланади: нуқталар координаталари, объектнинг катта кичиклиги, картографик базадаги объектнинг тафсилоти, маълумотларнинг тўплаш натижасида яратилган янги тафсилот ёки хаританинг мажмуи. Махсус буйруқлар ёрдамида ҳудудий муносабатлар текширилади ва талабга жавоб берадиган тафсилотлар топилади. Шулардан қўйидагиларни кўрсатиш ўринлидир: бирорта нуқта ёки чизиққа нисбатан белгиланган масофада жойлашган объектларни топиб бериш, тўғри маънога эга бўлган тафсилотларни бирлаштириб бериш ва шу асосда янги харита тайёрлаб бериш, бирорта харита ёки тасвирни айрим қисмини ажратиб кўрсатиб бериш, белгиланган жойга тегишли ҳамма бор маълумотларни саралаб кўрсатиб бериш, жойни мақсадга мувофиқлигини ёки қулайлигиги баҳолаб бериш. География ахборот тизимининг муҳим қисми бўлмиш қидирув тизими ўзига хос буйруқлар ёки махсус тилда ёзилган буйруқлар мажмуаси орқали маълумотлар аниқланади, сараланади, тўпланади ва ҳ.қ. Фойдаланувчи график интерфейсни тузишда махсус меню ва макродастурлаш ғояси асос қилиб олинган. WINDOWS операцион тизимга мосланган география ахборот тизимлар кундан кунга кўпайиб бормоқда ва улар ушбу тизимнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланишга қаратилган. Шулардан меню, ойна, белгилар ва бошқа шунга ўхшаш қуролларни келтириш мумкин. География ахборот тизимларида шундай қулайлик мавжудки, тақрорланадиган ишларни идора қилишда махсус тилдан ёки макровоситадан фойдаланилади. Айрим география ахборот тизимларининг махсус тилларига мисоллари: ARC/INFO тизимида AML, ARCVIEW тизимида AVENUE, MAPINFO тизимида MAPBASIC ва бошқалар. Саволлар: Ҳудудий маълумотларни аниқлаш мақсадида қайси маълумотлар тўпланади? География ахборот тизимларининг энг кучли томонини кўрсатиб беринг. Қандай ҳудудий муносабатлар текширилади ва таҳлил қилинади? Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling