Узувчи: ўқит. Абдуллаев И.Ў., Алланазаров О. Р


Маълумотлар алмашуви ҳақида


Download 0.62 Mb.
bet33/49
Sana09.04.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1343326
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   49
Bog'liq
12.Опорный конспект

5.5. Маълумотлар алмашуви ҳақида
Кўпинча география ахборот тизимларида ҳар хил форматдаги маълумотлардан фойдаланиш мумкин. Муайян география ахборот тизимининг маълумотлар структураси ягона бўлгани туфайли уни ўзгартириш вазифаси фойдаланувчининг вазифасига киради. Маълумотларни растрли форматдан векторли форматга ўтказиш анча мураккаб вазифадир, бунга нисбатан векторли форматдан растрли форматга ўтказиш анча осон. Ахборотни битта география ахборот тизимидан бошқасига ёки битта компьютердан бошқасига кўчириш натижасида у ўзгариб туради ва бунда муайян ҳатолар рўй бериши мумкин.
Бу муаммони ечиш учун кўп мамлакатларда махсус стандартлар қабул қилинган. Булар атамалар рўйҳати, далиллар мажмуасини, тавсифларнинг рўйҳатини, ахборотни кўчириш йўлини, аниқлигини билдирадиган маълумотлардир.
Бир хил ахборотни турли йўл билан сақлаш натижасида география ахборот тизимларида иккита стратегия қабул қилинган:

  1. Растрли география ахборот тизимларида фақат битта формат ишлатилади ва бошқа форматдаги файлларни тизимдаги форматига айлантириш воситалари мавжуд.

  2. Бошқа стратегияга кўра тизим турли форматларни ўкиб олади ва география ахборот тизимининг оператори форматни ўзгартириш вазифасини бажаради.

Сканердан олинган маълумотлар асосан растрли форматда бўлади, география ахборот тизимлари эса кўпроқ вектор форматни талаб қилади. Махсус дастурлар растрли форматдаги маълумотларни векторли форматга ўтказиш учун оператор ҳар бир чизиқнинг бошидан оҳиригача кузатиши ва бошланғич ҳамда оҳирги нуқтани алоҳида ажратиши керак. Бу иш жуда катта хажмдаги маълумотларни ўтказишга кўп вақтни талаб қилади.
18 - расмда растрли форматдаги маълумотни векторли форматдаги маълумотга айлантириш натижасида тез тез учраб турадиган шаклни нотўғри йўл билан сақланиш мисоли берилган.
а б в г
18 - расм. Растрли ва векторли форматлардаги маълумотлар. а -харитадаги чизикли элемент, б - унинг растрли қиёфаси, в ва г - рақамли тарзга ўтказиш натижасида чизиқли элемент шаклини ўзгариши

Маълумотларни битта форматдан бошқасига ўтказишдан ташқари ҳар хил география ахборот тизимларидаги дастурлар хилма хиллиги сабабли муайян компьютер ва дастур учун мос ҳолда ўзгартиришни талаб қилади. Турли ташқилотлар ҳар хил дастурлар, компьютерлар, манбалардан фойдаланиб турли хил форматдаги рақамли ахборотни яратади. Бошқа жойда яратилган маълумотлар тизим қабул қилинмайдиган форматда бўлгани туфайли улардан фойдаланиш имкони чегаралган. Шунинг учун бир хил маълумотларни тақрорлаб рақамли тарзга айлантирилади. Натижада бунга кўп вақт ва маблағ сарф қилинади.


Маълумотлар алмашуви ўз ичига икки муаммони олади:

  1. География ахборот тизимининг ишлаб чиқарувчининг соҳасида қабул қилинган стандартлар топология тўғрисида маълумотни кўчириш имконини бермайди.

  2. Маълумотлар форматлари кўплиги уларни география ахборот тизимидаги форматни ўзгартирадиган дастурларни киритишни талаб қилади.

Унумли маълумотлар алмашув стандарти география ахборот тизимларидан фойдаланиш савиясини ва имкониятларни оширади.
Саволлар:

  1. Маълумотлар базасини асосий вазифалари нимадан иборат?

  2. Маълумотлар базасини растрли моделининг афзал томони нимада?

  3. Нимага векторли моделдан кўпроқ фойдаланилади?

  4. Харитани рақамли тарзга айлантириш орқали маълумотлар базасини яратиш жараёнини таърифлаб беринг.

  5. Майдон-объект топологиясини векторли маълумотлар базасида барпо этишда тез-тез учрайдиган хатоларни чизиб тушунтириб беринг. Тахририят ишларни камайтириш йўлини хам кўрсатиб беринг.

  6. Векторли ва растрли география ахборот тизимларни таккослаб кайси объектлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш учун қулайлигини кўрсатинг.

  7. Канадада география ахборот тизимини яратувчиларини векторли моделни танлашларига нима асос бўлган деб ўйлайсиз? Хозиргача улар маълумотларни киритишни асосий йўли деб сканер орқали киритишиафзал кўришади.

  8. География ахборот тизимларида бир хил ахборотни турли йўл билан сақлаш учун қандай стратегия қабул қилинган?



Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling