Узувчи: ўқит. Абдуллаев И.Ў., Алланазаров О. Р


Маълумот базаларини шакллантириш


Download 0.62 Mb.
bet29/49
Sana09.04.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1343326
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   49
Bog'liq
12.Опорный конспект

5.3. Маълумот базаларини шакллантириш
Маълумот базаларини шакллантириш жараёни бир неча босқичлардан иборат:

  1. Объектларнинг координаталрини билдирадиган фазовий маълумотларни киритиш.

  2. Объектларни хусусиятларини билдирадиган сонли ва сифатли кўрсаткичларни, яъни атрибут маълумотларни киритиш.

  3. Ушбу икки хил маълумотларни (фазовий ва атрибутлар) орасидаги муносабатларни аниклашгатўғри келади.

Объектларни координаталарини билдирадиган маълумотларни рақамли тарзга айлантириб компьютер хотирасига киритилади. Киритишдан сўнг маълумотларни кайта ишлашга тўғри келади. Текис юзада майдонли объектларни ягона класс қилиб устма-уст тушириб бўлмайди.
Маълумотларни топологик структураси қабул қилингач у кўп география ахборот тизимларида кенг тарқалган. Одат бўлиб қолган география ахборот тизими “арк”ни асосий ўлчови деб ҳисоблайди, бу файлга боғлиқ ҳолда чап ва ўнг томондаги полигонлар, тўғри ва тескари аркларни кетма кет туриши, ва аркнинг бош ва оҳирги нуқталари тўғрисидаги ахборотни сақлайди. Демак, ҳар бир чизиқ фақат бир марта сақланади, унинг бошида ва оҳирида турган нуқталар эса икки марта, чунки улар икки чизиққа таалукли ва шу йўл билан сақланган маълумотларни текшириш имкони бор (13 расм).
13 расм. Аркларнинг топологик тузилиши
Аввал топология ҳатоларни текишириш учун мўлжалланган эди. Асосий ғоя шундан иборат: агар полигон чегаралари тўлиқ узлуксиз равишда рақамли тарзга айлантирилган бўлса унинг топологияси соф деб ҳисобланади. Маълумотларни рақамли тарзга айлантириш мураккаб жараён бўлиб, компьютер ҳотирасига киритиладиган нуқталарни саралаб олиш ва чизиқларни шу орқали “чизганда” кўп ҳар хил ҳатолар пайдо бўлиши мумкин. Полигон барпо этилгач унга хусусий сана берилади ва кейинчалик шу сана орқали уни компьютер хотирасидан топиб олиш осон. Полигонлар тўғри чизилдими йўқми? деган саволга, уларнинг саналарини солиштириб ҳато бор йўқлигини аниқлаш мумкин. География ахборот тизимида нуқталарни киритилиш жараёни мобайнида компьютер экранида ҳосил бўлган шакллар кўрсатилади ва туташмаган чизиқлар, полигон чегараси оҳиригача чизилмагани ёки ортиқча чизилгани яққол кўринади. Кўпинча география ахборот тизимининг дастури туташмаган нуқталарни бирлаштиради ва нуқталарни бир бирига яқинлиги ҳисобланади. Агар бу нуқталар белгиланган миқдордан яқин бўлса, дастур уларни битта нуқта деб ҳисоблайди ва уларни координатаси иккита нуқта координаталарининг ўртача арифметик миқдори деб қабул қилинади. Шундай вазиятда дастур фойдаланувчига нуқталардан қайсинисини йўқ қилиш керак деган савол беради. Бирорта жой координаталари икки марта компьютер хотирасига киритилса, кичик ҳатоликка эга бўлган полигонлар ҳосил бўлиши мумкин. Бундай полигонлар ҳам тизимда автоматик равишда аниқланади ва йўқотилади. Демак, география ахборот тизимидан фойдаланувчи унинг шу хусусиятини этиборга олиши лозим. Шундай нарсага эътибор бериш лозимки, яъни калта чизиқлар, кичик полигонлар, ёки юқори аниқлик билан ўлчанган нуқтанинг жойлашиши автоматик равишда йўқолмаслигига йўл қўйиш керак эмас.
Топологиянинг ижобий томони шундаки у иккита ва ундан ортиқ ҳариталарни устма-уст туширишни таъминлайди. Унда иккита чизиқ туташган жойда янги нуқталар ҳосил бўлади ва уларни компьютер хотирасида сақлаш вазифаси туради. Тез тез учраб турадиган муаммолардан бири икки ҳаритадаги чегаралар устма-уст тушганда кичик полигонлар яратилади. Айниқса манбанинг масштаблари ва шу сабабли картографик элементларнинг умумлаштириш даражаси ҳар хил бўлса, дарё, маъмурий чегаралар, йўллар ҳар хил тарзда кўрсатилиши мумкин ва улардан қайсинисини ҳақиқий деб ҳисоблаш осон иш эмас. Топология ундан ташқари шундай имконият яратадики, таҳлил қилишда ва ҳисоб китобларни бажаришда ҳамма “x,y” координатлардан фойдаланиш талаб қилинмайди. Мисол учун, бирорта нуқта маълум бўлган полигоннинг “ичидами, йўқми” эканлигини аниқлаш учун фақат энг катта ва энг кичик миқдорлар текширилади. Бу миқдорлар бир марта ҳисобланиб арк файлда топологияга оид ахборот билан биргаликда сақланади.
География ахборот тизимларидаги дастурларида албатта маълумотларни топологик структурасини барпо этиш функцияси мавжуд. Бу функция рўй берган ҳатоларни аниқлаб уларни йўқотиш имконини беради. Маълумотлар рақамли тарзга айлантирилганда ёки бошқа тизимдан кўчириб олинганда топология нуқтаи назардан соф эмас. Бир бири билан туташмаган чизиқлар ёки устма-уст тушган чизиқлар топологияни бузади. Топология асосида бир бирига яқин жойлашган нуқталар бирлаштирилади ва нуқталар орасидаги масофани география ахборот тизимида фойдаланувчини ўзи белгилаб беради. Топология мавжудлиги туфайли нуқталар файлларини очмасдан турли ҳисоб китоб бажариш мумкин. Мукаммал бажарилган маълумотлар топологияси орқали ҳариталарни устма-уст туширганда улардаги элементлар ва тасвир бир бирига мос келади.
Топологияни “барпо этиш” маъноси шуни билдиради:

  1. Нуқталарни киритишдан сўнг геометрик шакллар тузилади ва текширилади.

  2. Нуқта, чизиқ ва майдонлар орасидаги муносабатлар хисобланади ва кодланади.

  3. Ушбу маълумот автоматик равишда маълумотлар базасида тегишли жадвалларда сақланади.

Топология барпо этилганда айрим муаммоларни ечишга тўғри келади: мисол учун, чегараларни устма-уст тушиши, ораларини очиқ қолиши ва бошқалар. Ушбу хатолар компьютер ёрдамида тўғриланади. Автоматик равишда тахрир ишлари бажарилганда «буфер» зонанинг кенглиги маъносидан фойдаланилади, яъни айрим катталикдаги доиранинг ичида ёнма-ён турган объектлар бирлаштирилади. Ушбу кенглик катта-кичиклигини кодлаштириш ва рақамли тарзга айлантириш аниқлигига боғлиқ. Тахрир ишлари объектларни бир жойдан бошка жойга суриш, йўқотиш, бирлаштириш ва бир биридан айириш ишларидан иборат.
Кўриниб турибди, маълумотларни рақамли тарзга айлантириш ва тахририят ишлари орасидаги муносабатлар жуда кучли. Ушбу икки жараён ўзаро боғлиқ ва бир бирини бойитади. Рақамли тарзга айлантириш ёмон даражада бажарилса тахририят ишлари кўпаяди. Яхши бўлса, кўп тахрир ишларига эхтиёж бўлмайди. Иккаласи ҳам кўп вақт ва куч талаб қилади.
Майдонли объектларни рақамли тарзга айлантириш жараёни тахририятга бевосита таъсир қилади ва буни сабаблари қуйидагича:

  1. «тартибсиз» рақамли тарзга айлантиришда ҳамма бор чизиқлар эхтиёрий равишда киритилади,

  2. автоматик тахририят бундай объектларни бир биридан ажратиб ололмайди,

  3. айрим география ахборот тизимларида «бирлаштириладиган нуқталар кўрсатилсин» деган функциялар мавжуд. Уни бажариш учун нуқта курсор билан белгиланади ва ушбу вазиятда топология барпо этиш хатолари камрок бўлади,

  4. айрим тизимларда “ҳар бир арк-занжир алохида рақамли тарзга айлантирилсин” деган талаб қўйилади. Ушбу вазиятда полигонларни саралаш ва тартибга келтириш осонроқ ва тахририят ишлари камрокдир.

  5. Айрим тизимларда рақамли тарзга айлантириш ишлари бажарилганда топология ҳам барпо этилади. Шунда тизим доимо нихоясига етган полигонларни излаб туради. Экран рангини ўзгариш ёки сигнал орқали шундай объект топилганлигини билдирилади.

Топология мавжудлиги ёнма ён турган ҳариталардаги чегараларини текширишда жуда қўл келади. Ёнма-ён турган ҳариталарни чегаралари бўйлаб ҳаританинг элементлари текширилади.
Тахририят натижасида объектлар жойини ўзгартиради. Айрим ҳолатда бирлаштирилади ва бир яхлит объект қилиб сақланади. География ахборот тизимидан фойдаланувчи буни кўрмайди. Бундай маълумотлар базаси фойдаланувчи талабига биноан яратилади.
Маълумотлар топология структураси география ахборот тизимларининг асосий қисмида қўлланилади. Тизимда бирлаштирилмаган чизиқларни тўғри тартибда туташтириш имкони бўлиши керак. Ушбу мақсад учун махсус алгоритмлар ва дастурлар яратилган. Маълумотларни сақлашни икки усули мавжуд ва улардан полигонлар усули шундай қонун қоидаларга асосланган:

  1. нуқталарни координаталар мажмуаси ҳар бир полигон учун алохида сақланади,

  2. ёнма-ён турган полигонларнинг чегаралари умумий бўлганига карамай, ҳамма координаталар ҳар бир полигон учун алохида кодланади, ҳар бир ички чегаранинг икки хил версиялари бир бирига тўғри келмаслиги мумкин. Айрим тахлил ишларни бажаришга мос келмайди - ёнма-ён турган майдонларни бирлашитирш ёки айириш хисобларни бажаришда қиийнчилик туғдиради.

География ахборот тизимларида ва автоматик йўл билан ҳариталар тузиш дастурларда ушбу усулдан фойдаланилади.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling