В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Қолдиқларни эритувчилар билан деасфальтлаш


Download 6.02 Mb.
bet101/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

13.2.1. Қолдиқларни эритувчилар билан деасфальтлаш

Жараённиг вазифаси-нефт қолдиқларидан смолали-асфальтен моддалар ва кўпхалқали ароматик углеводородларни эритувчи сифатида паст молекулали парафинларни қўллаб ажратиб олиш. Бу жараён гидрокрекинг ва каталитик крекинг хомашёсини олиш учун ҳам, қолдиқли мойларни олишда ҳам қўлланилади. Жараён, ҳақидаги баьзи маьлумотлар 10-бобда берилган бўлиб у ерда каталитик крекинг хомашёсининг деасфальтлаш ёрдамида тайёрлаш усули баён этилган. Пропан ва бутан ёрдамида деасфальтлаш жараёнини кўриб чиқамиз.


Деасфальтлашдан кейинги тозалаш фракция деасфальтизат смолали асфальтен моддаларнинг концентрати эса асфальт дейилади. У турли навдаги товарли битумларни тайёрлашда хомашё сифатида, баьзида эса қозонхона ёқилғиси компоненти сифатида хизмат қилади.
Нефт қолдиқларини смолали моддалардан пропан ва бутан ёрдамида тозалаш самарадорлиги уларнинг хомашёга нисбатан карралиги юқори бўлишига қарамасдан юқори эмас. Шу сабабли бундай қурилмалар ҳозир қурилмаяпти, эскиларни эса анча самарадорли эритувчиларни қўллаган ҳолда ёки термогидрокаталитик жараёнларга ўтказиб ишлатиб келмоқдалар.
Жараён параметрлари. Эритувчи сифатида пропан ва пропан-бутанли аралашмаларни (пропан бутанли аралашмада пропаннинг нисбати 0 дан 100 % гача ўзгариши мумкин) қўллаганда шуни таькидлаш керакки жараён ҳарорати критик ҳароратга (пропаннинг критик ҳарорати 96,8 0C) яқинлашгани сари мойли хомашёнинг таркибий қисмларининг эриши шунча ёмонлашади.
Бундай углеводородларнинг бир қисми смолалар билан бирга чўкади ва мойнинг чиқиши пасаяди. Ҳарорат пасайганда пропаннинг эритувчилик қобилияти ошиб боради, аммо 40 0C смолалар пропанда эрий бошлайди ва деасфальтизат сифати ёмонлашади. Пропандаги мой углеводородларидан смолалар осон ажраладиган ҳарорат соҳаси 50-90 0C оралиғида жойлашган.
Эритувчида бутаннинг миқдори ошиши билан деасфальтизатнинг чиқиши ошади, тегишли равишда унинг зичлиги, коксланиши, қовушқоқлиги, хамда смола, олтингугурт ва металларнинг миқдори хам ошиб боради. Асфальтнинг сифати хам унинг оғирлашиш томонига ўзгаради.
Деасфальтлаш жараёнини устун туридаги аппаратларда ўтказадилар, бу аппаратларда эритувчи пастга оқиб тушаётган хомашёга нисбатан қарши оқим билан юқорига кўтарилади. Устуннинг юқори қисмида 75-90 0C хароратни, пастги қисмида эса 50-65 0C ни сақлаб турадилар. Юқори ва пастги қисмлар орасида хароратлар фарқини вужудга келтириш смола ва асфальтенларни мойдан яхшироқ ажратишга имкон беради. Хароратлар фарқи деасфальтлашнинг харорат градиент деб аталади.
Устун юқорисидаги харорат олинадиган деасфальтизатнинг сифатини, пастдаги ҳарорат эса унинг чиқишини белгилайди. Устун юқорисидаги ҳароратнинг ҳатто 2 0C га кўтарилиши деасфальтизат сифати (коксланиши, синдириш кўрсатгичи ва ҳ. к.) ни сезиларли даражада яхшилайди. Устун пастидаги ҳарорат пасайтирилса деасфальтизат ажратиб олиниши ошади.
Пропанни суюқ ҳолатда сақлаб туриш учун босим 4,0-4,5 МПа сатҳида сақлаб турилади.
Деасфальтлаш қурилмаларида пропан: хомашёнинг ҳажмий нисбати 4:1 дан 8:1 гачани ташкил этади. Шуни таькидлаш мумкинки деасфальтизат чиқиши, коксланиши ва қовушқоқлигининг гудронни деасфальтлаш қурилмаларида пропаннинг хомашёга бўлган ҳажмий нисбатига боғлиқлиги чизиқли бўлмаган характерга эга - пропаннинг хомашёга нисбати тахминан 5 га яқин бўлганда минимум кузатилади.
Пропаннинг хомашёга оптимал нисбати нафақат деасфальтизатнинг чиқиши билан, балки минимал бўлиши керак бўлган коксланиш билан ҳам белгиланади. Афсуски, бунда деасфальтизатнинг чиқиши ҳам энг паст бўлади.
Деасфальтизациялаш жараёнига таьсир қилувчи муҳим омил бўлиб эритувчининг тозалиги ҳисобланади. эритувчида бўлган метан ва этанлар конденсатор-совутгичдаги пропан буғларининг конденсацияланишини қийинлаштиради. Эритувчида этаннинг консентрацияси анча сезиларли бўлганда деасфальтизациялаш жараёнини анча юқори босимда амалга оширишга тўғри келар эди, шунинг учун техник пропанда ўша қатордаги углеводородларнинг миқдори 7 % (масс) дан шу билан бирга этан 3 % (масс) дан кўп бўлмаслиги керак. Пропилен ва бутиленларнинг бўлиши ҳам мақсадга мувофиқ эмас, чунки улар смолаларнинг ҳамда кўпҳалқали ароматик углеводородларнинг эрувчанлигини оширадилар.


Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling