В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet104/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

13.1-жадвал.
Мойли хомашёни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган эритувчиларнинг физикавий хоссалари

Кўрсаткич

Фенол

Фурфурол

N-пиролидон

Кимёвий формуласи

C6Н5ОН

C4Н3ОНО

C5Н9

Молекулар массаси

94,11

96,09

99,13

Зичлиги, П20

1,071

1,1614

1,028

Ҳарорат 0,1 МПа, 0C

суюқланиш

41,0

-38,7

-24

қайнаш

181,4

161,7

202
Фурфуролнинг камчилиги ҳаво ва сув кислороди иштирокида юқори оксидланувчанлиги ва смолаланиш. Бундан ташқари баьзи ҳолларда, айниқса қолдиқ мойларни тозалаганда фурфуролли, кейин олинган рафинатнинг сифати фенолли тозалашдагига қараганда ёмонроқ бўлади ва фурфурол: хомашё нисбатининг оширилиши ҳеч андай самара бермайди. Фурфурол фенолга қараганда смолаларни ёмонроқ эритади, шунинг учун фурфуролли тозалашдан кейинги мойлар тўқроқ рангга эга.
N-метилпирролидон фурфуролга нисбатан анча юқори эритувчилик хусусиятга ва фенолга нисбатан анча кичикроқ заҳарловчи хоссага эга. Эритувчи ёрдамида экстракциялаш устунли жиҳозларда амалга оширилади.
Саноат қурилмаларида селектив тозалашни узлуксиз қарама-қарши оқимли экстракция усули билан амалга оширадилар. Экстракция жараёнини яхшилаш учун эритувчи қуритиладиган жойда мойли хомашё киритиладиган жойдагига қараганда анча юқорироқ ҳароратни сақлаб турадилар. Ҳароратлар фарқи эритувчи хоссаларига қандай боғлиқ бўлса хомашё хоссасига ҳам шундай боғлиқ бўлади ва экстракциянинг ҳарорат градиенти деб аталади.
Фенол ва N-пирролидон билан тозалаш жараёнларида анти эритувчи қўшимчаси қўлланилади, яьни бу моддалар қўшилганда эритувчининг ортиқча эритувчанлик қобилияти пасаяди. Бу экстракциялаш жараёни экстракторга ички суғориш ҳамда экстрактли ва рафинатли фазалар орасидаги масса алмашинишининг жадаллаштирилиши ҳисобига анча тўлиқ бўлади. Анти эритувчи сифатида одатда сув қўлланилади.


Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling