В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Мойли хомашёни N-метилпирролидон билан селектив тозалаш


Download 6.02 Mb.
bet107/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

13.2.2.3. Мойли хомашёни N-метилпирролидон билан селектив тозалаш

N-метилпирролидон (НМП) фенолга қараганда заҳарлилиги камроқ рафинатни яхшироқ ажратиб олади (фенол ва фурфурол ишлатилгандагига қараганда рафинатнинг чиқиши 5-10 % га кўпроқдир). Бундан ташқари қотиш ҳарорати паст бўлганлиги учун (-24,4 0C) НМП ишлатганда мойли қувурларни иситиш зарур бўлмайди. Бу эритувчи билан ишлаганда нисбий энергия харажатлари 5-10 % га пасаяди. Буларнинг ҳаммаси мойларнинг сифатини пасайтирмасдан фенолни НМП га муваффаққиятли алмаштирилишини белгилади. Бу эритувчининг камчилиги нархи юқори эканлигидадир. Турли эритувчилар –НМП, фенол ва фурфуролларнинг технологик ва эксплутацион самарадорлигини таққослаш қуйида келтирилган:



Кўрсатгич

НМП

Фенол

Фурфурол

Рафинат чиқиши,%

100

93-96

93-96

Эритувчининг хомашёга карралиги,%

100

100-115

130

Маҳсулот бирлигига нисбий энергия сарфлар, %

100

107

114-118

Ишчи зона ҳавосида эритувчининг мумкин бўлган концентрацияси,%

100

0,3

5

Селектив тозалаш қурилмасининг ишлаб чиқариш унумдорлиги,%

Хомашё бўйича

100

87-100

64-77

Рафинат бўйича

100

83-93

64-72

Шуни таькидлаш зарурки НМП билан селектив тозалаш қурилмаси ишининг кўрсатгичлари 100 % деб олинса, бошқа эритувчилар ишлатилганда қурилманинг асосий кўрсаткичлари анча паст.
“Техаcо” компанияси томонидан ишлаб чиқилган технология энг кенг тарқалган мойли хомашёни НМП билан селектив тозалаш қурилмасининг принципиал схемаси 13.7 расмда келтирилган.
Хомашёни деаэратор I га йўналтирадилар, у ерда ундан эриган ҳавони чиқариб юборадилар ва сўнгра уни экстрактор 2 га етказиб берадилар.
Экстрактор контактли қурилмалар (металлдан ясалган қўндирма, элаксимон ликопчалар ёки бошқа қурилмалар) билан жиҳозланган бўлиб, бу қурилма юқорига чиқаётган диспергирланган мойли фаза оқимининг эритувчи қатламида бир меьёрда тақсимланишини таьминлайди. Юқоридан тоза эритувчини киритадилар, бу эритувчи қарама қарши оқим билан устуннинг пастига оқиб тушади ва хомашёнинг нохуш компонентларини эритиб юборади.
Деаэраторнинг пастги қисмига (ликопчаларнинг тагига) устун 10 нинг юқорисидан эритувчининг йўқотишларини камайтириши мақсадида унинг бир оз миқдорини сақлаган N-метилпирролидонли сувнинг буғларини етказиб берадилар.
Рафинатли эритмани экстракторнинг юқорисидан иссиқлик алмаштиргич 21 ва печ 12 га 200-230 0C гача қиздириш учун сўнгра эса устун 3 га юборадилар, у ерда НМП нинг асосий миқдори буғланади. Буғли фазани қуритилган эритувчи идишига ўтказадилар (схемада кўрсатилмаган).
Рафинатли эритма вакуумли буғ билан ишлов берувчи устун 4 га оқиб ўтади, бу устуннинг пастги қисмига сув буғини етказиб турадилар. Устуннинг пастги қисмидан рафинатни қурилмадан тортиб оладилар.
Экстрактор 2 нинг пастги қисмидан экстрактли эритмани иссиқлик алмаштиргич 14,15 ларда иситадилар ва буғлатгич устун 5 га киритадилар у ерда эса сувнинг асосий қисмини ва эритувчининг бир қисмини ҳайдаб оладилар. Устун 5 нинг пастги қисмидаги маҳсулотни иссиқлик алмаштиргич 16 да қиздирадилар ва устун 6 га ўтказадилар. Устун 6 нинг пастги қисмидаги қуритилган экстрактли эритмани печ 11 да қиздирадилар ва устун устун 7 га киритадилар, у ерда эса эритувчининг асосий қисмини ҳайдаб оладилар. Устун 5 ва 7 лар маҳсулот йўли билан аста-секин ошиб бораётган ортиқча босим остида ишлайди.


Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling