В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet108/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Расм- 13.7. Мойли хомашёни N-метилпирролидон билан тозалашнинг технологик схемаси.
1- деаэратор; 2-экстрактор; 3-рафинатнинг вакуумли буғлатгич устуни; 4-рафинатнинг вакуумли буғ билан ишлов берувчи устуни; 5-7- экстракторнинг буғлатувчи устунлари; 8- экстрактнинг вакуумли буғлатувчи устуни; 9-экстрактнинг вакуумли буғ билан ишлов берувчи устуни; 10-НМПнинг қуритиш устуни; 11-12-печлар; 13-17-20-совутгичлар; 14-16-21-24-иссиқлик алмаштиргичлар; 22-23- идишлар; I-хомашё; II-эритувчи; III-рафинат; IV- экстракт; V-сув буғи; VI-сув.
Ундан кейин экстрактли эритмани бирин-кетин устун 8 ва 9 ларга етказиб берадилар, бу устунларга вакуум остида НМПнинг экстрактдан тўлиқ аисралиши амалга оширилади. Буғ билан ишлов берувчи устун 9 нинг пастги қисмидан экстрактни совутгич 17 да совутадилар ва паркга юборадилар.
НМПнинг нам буғлари рафинат ва экстрактнинг буғ билан ишлов берувчи устунлари 4 ва 9 дан чиқариб совутгич 19 да конденсациялайдилар ва йиғгич 22 да йиғдилар у ердан эса НМПни қуритадиган устун 10 га ўтказиб юборадилар. Устун 10 нинг юқори қисмидан сув буғларин совутгич 20 да конденсациялайдилар ва идиш 23 га юборадилар, у ердан эса уни устун 10 га намловчи сифатида қайтариб юборадилар. Сувнинг ортиқча миқдорини қурилмадан чиқариб юборадилар. Қуритувчи устун 10 нинг пастги қисмидан қуритилган НМПни чиқариб юборадилар, сўнгра эса уни совутиб экстракторнинг юқори қисмига йўналтирадилар.
420-500 0C вакуумли дистиллят (I ва деасфальтизат (II) ларнинг Н-метилпирролидон билан тозалаш жараёнинг кўрсатгичлари қуйида киритилган:

Хомашё тавсифи

I

II

Зичлиги п20

910

917

Қовушқоқлиги 100 0C да мм2/c

9,5

22,0

Олтингугурт миқдори % (масс)

2,0

1,95

Жараён шароити

НМПнинг хомашёга карралиги (масс)

(1,5-2,2):1

(1,4-2,6):1

Экстрактор ҳарорати 0C:

юқорисида

54-66

72-76

қуйисида

49-60

67-73

НМПга сувнинг сарфи %

1,3-1,4

0,9-0,95

Рафинат тавсифи

Чиқиши % (масс)

58,5

55,9

Зичлиги п20

875

885

Олтингугурт миқдори % (масс)

0,95

1,20

420-500 0C даги вакуумли дистиллятни N-метилпирролидон билан тозалашнинг моддий баланси [% (масс)] қуйида келтирилган:

Келиб тушди

Хомашё

100

N-метилпирролидон

180

НМПсувли

1,4

Шу жумладан:

Сув

1,1

НМП

(0,3)

Жами

281,4

Олинган

Рафинатли эритма

73,0

Шу жумладан:

Рафинат

(58,0)

НМП

(15,0)

экстрактли эритма

207,7

Шу жумладан:

экстракт

(41,4)

НМП

(165,0)

Сув

(1,3)

Йўқотишлар

0,4

Жами

281,4

Мавжуд бўлган селектив тозалашнинг фенолли ва фурфуролли қурилмаларини N-метилпирролидонга ўтказишнинг камчиликларидан бири бўлиб қайта тиклаш ишлари ҳажмининг катталигидадир, бу қўшимча жиҳозни ўрнатиш билан ҳамда жараён технологик схемасининг сезиларли даражада ўзгартирилиши билан боғлиқдир.

13.2.2.4. Гудронни жуфт эритувчилар билан тозалаш

Қолдиқли мойларни ишлаб чиқариш учун баьзида жуфт эритувчилар билан тозалаш жараёнини қўллайдилар.


Жуфт эритувчилар (дуосол-тозалаш) билан тозалаш жараёни деасфальтизациялаш ва селектив тозалаш жараёни деасфальтизациялаш ва селектив тозалаш функсияларини ўз ичига олади ва гудронлардан смолали-асфальтен моддаларни ва паст индексли кўпҳалқали ароматик углеводородларни йўқотиш учун мўлжалланган.
Жараёнда иккита бир-бирида кам эрувчи эритувчилар: гудронни деасфальтизациялаш учун хизмат қиладиган қутбсиз (пропан) ва деасфальтизатни кўпҳалқали аренлардан селектив тозалаш учун қўлланиладиган қутбли (“селекто”-фенол ва крезол аралашмаси) эритувчилар қўлланилади.
Дуосол-тозалашнинг хусусияти шундан иборатки, деасфальтизат пропанда эритилиб селектив тозалаш амалга оширилади, бунинг учун селектив тозалаш учун эритувчилик қобилияти юқори бўлган эритувчини қўллаш керак бунинг учун фенолга крезол қўшилади. Иккита эритувчи бир-биридан физикавий хоссалари билан фарқ қиладилар ва бир-бирида жуда кам эрийди. Зичликларида фарқ катта бўлганлиги туфайли рафинат ва экстракт эритмалари осон ажралади, қайнаш ҳароратларидаги кескин фарқ эса экстракт ва рафинат эритмаларидан аввал пропанни сўнгра эса фенол крезолли аралашмани қайта тиклаш (регенерациялаш) имкониятини беради.
Рафинатнинг сифати ва чиқишига маьлум даражада эритувчилар: хомашё нисбати (13.2 жадвал) ҳамда фенол-крезолли аралашманинг таркиби таьсир кўрсатади. Бу омилларни тажриба йўли билан хомашёнинг сифатига қараб танлайдилар. Хомашёнинг 100 мас. қисмига 300-400 мас. қисм пропанни ва 400-500 мас. Қисм фенол-крезолли аралашмани қўшдилар, фенол-крезолли аралашмадаги навбати (40-55):(60-45) ни ташкил қилади.
Юқори смолали хомашёни тозалашда фенол-крезолли аралашма ёрдамида смолаларни тўлиқ ажратиб олиш етарлича бўлмаганлиги сабабли хомашёни дастлаб деасфальтизациялаш талаб қилинади. Хомашёни дастлаб деасфальтизациялаш чуқурлилиги ошиши билан дастлабки гудронга ҳисоблаганда рафинатнинг чиқиши асфальт билан чиқиб кетадиган мойли компонентларнинг бир қисми йўқолиши натижасида камаяди. Шунинг учун хомашёнинг ҳар бир тури учун дастлабки деасфальтизациялашнинг оптимал даражасини белгилаш зарур. Масалан, Волгаград нефтининг гудрони учун оптимал бўлиб дастлабки деасфальтизациялаш натижасида дастлабки хомашё коксланишининг 4,5-3,5 % (масс.) гача пасайишини ҳисоблайдилар.
13.2. Жадвал.
Рафинатнинг сифати ва чиқишига маьлум даражада эритувчилар: хомашё нисбати

100 мас. қисм хом ашё учун эритувчи

Рафинатни унуми % (ҳ)

Қавушқоқлик индекси

Коксланиши, %

Пропан

фенол-крезолли аралашма (40-60)

Эритувчисиз хомашё

100

20

2,3

200

150

85

60

0,72

400

150

77

58

0,51

400

400

67

82

0,10

400

600

60

83

0,07



Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling