В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин
Қуйида конденсатни барқарорлаштириш қурилмасининг моддий баланси [% (мас.)]
Download 6.02 Mb.
|
Нефтни қайта ишлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6.2. Нефтни сувсизлантириш ва тузсизлантириш
- Эмульсия ҳосил бўлиш шаритлари
Қуйида конденсатни барқарорлаштириш қурилмасининг моддий баланси [% (мас.)]
6.2. Нефтни сувсизлантириш ва тузсизлантириш Қайта ишлашга келиб тушаётган нефтда сув ва тузларнинг борлиги нефтни қайта ишлаш қурилмаларининг ишига зарар кўрсатади. Сувнинг миқдори жуда кўп бўлганда нефтни ҳайдаш қурилмаларининг аппаратурасида босим ошади, уларнинг унумдорлиги пасаяди, сувни иситиш ва буғлатишга ортиқча иссиқлик сарфланади. Тузлар айниқса хлоридлар ундан ҳам кўпроқ салбий таъсир кўрсатади. Улар иссиқлик алмаштиргичлар ва печларнинг найларида тўпланади, бу эса найларни тез-тез тозалаб туришни талаб қилади, иссиқлик узатиш коэффициентини пасайтиради. Калций ва магний хлоридлари хлорид кислотанинг ҳосил бўлиши билан гидролизланади, унинг таъсирида технологик қурилмалар аппаратурасининг металл коррозияланади. Ниҳоят, тузлар қолдиқ нефт маҳсулотлари бўлган мазут ва гудронда тўпланиб уларнинг сифатини ёмонлаштиради. Демак, қайта ишлашга юборишдан олдин нефтни сув ва тузлардан ажратиш керак. Сув ва тузларни чиқариб юборишнинг биринчи босқичи кондаги нефтни тайёрлаш қурилмаларида амалга оширилади. НҚИЗ да сувсизлантириш ва тузсизлантиришнинг якунловчи босқичи амалга оширилади, бунда сувнинг миқдори 0,5-0,2 % гача, тузларники эса 3 мг/дм3 гача ва ундан паст бўлади. Конлардагида ҳам нефт заводларидагида ҳам нефтни тайёрлаш қурилмаларида сувсизлантириш ва тузсизлантириш учун нефт эмульсияларини бузиш жараёнлари қўлланилади, аммо конларда қазиб олиш жараёнида ҳосил бўлган табиий эмульсиялар бузилади НҚИЗ да эса сунъий нефт ва чучук сувдан махсус тайёрланган эмульсиялар бузилади. Нефт эмульсиялари 3.10 бўлимда кўриб чиқилган нефт дисперс системаларининг бир кўриниши бўлиб ҳисобланади. Эмульсия ҳосил бўлиш шаритлари. Эмульсия деб, иккита ўзаро эримайдиган ёки тўлиқ эримайдиган суюқликларнинг шундай системасига айтиладикии, улардаги биттаси муаллақ ҳолатда микроскопик томчилар (глобулалар) ҳамда сақланган бўлиб уларнинг сони 1 л эмульсияга ҳисоблаганда триллионлар билан ифодаланади. Фазаларнинг ажралиш чегарасида адсорбцион қатлам ҳосил бўлади, буни дисперс фаза ва дисперсион муҳит орасидаги парда деб қараш мумкин. Нефт эмульсиялари оч-сариқдан тўқ-жигарранг гача бўлади. Кўпгина ҳолларда улар сув нефтда турдаги эмульсиялар бўлиб, улардан дисперсион муҳит бўлиб нефт, дисперс фаза бўлиб сув ҳисобланади. Бундай эмульсиялар гидрофобрдир: сувда улар сузиб чиқади, бензин ва бошқа эритувчиларда эса бир текисда тақсимланадилар. Нефт сувда туридаги эмульсиялар камроқ учрайди, уларда дисперсион муҳит бўлиб сув хизмат қилади. Бундай эмульсиялар гидрофилдир: сувда улар бир текисда тарқаладилар, бензинда эса чўкадилар. Ҳар қандай эмульсия шу жумладан нефт эмульсияси ҳам фақат иккита ўзаро эримайдиган суюқликларнинг аралашмасига механик таъсир диспергирлашни, яъни суюқликни жуда майда заррачаларга майдаланишни келтириб чиққанда ҳосил бўлиши мумкин. Тушунарлики суюқликларнинг сирт таранглиги қанча кам бўлса шунча томчиларни ҳосил бўлиши осон кечади, яъни суюқликнинг умумий юзасининг ошиши, чунки у камроқ иш сарфланишини талаб қилади. Дисперс фазанинг ядроси диаметри микрометрнинг ўнлик улушлари билан ўлчанганда ва молекулараро кучлар гравитацион кучларни тенглаштирганда дисперслик даражаси жуда юқори бўлганда эмульсияни бузиш қийинлашади. Агар иккита эримайдиган суюқликларнинг аралашмаси дисперсия-ланишга кўмаклашадиган шароитларда бўлса ва унда бирон бир сирт-фаол модда мавжуд бўлса унда бу биринчидан, ядроларнинг панжаланишига кўмаклашади, иккинчидан эса (бу муҳим аҳамият касб этади) ядролар дисперсион муҳитнинг молекулалари билан эмас, балки адсорбцион қатламнинг мустаҳкам пардаси билан ўраб олинган бўлади. Бу ҳолда барқарор, қийин ажраладиган эмульсиялар ҳосил бўлади, чунки (МСБ) ССЕ ядролари адсорбцион парда билан ҳимояланган бўлганлиги учун бир-бири билан жуфтлаша олмайди. Баъзи ҳолларда адсорбцион парданинг қалинлиги шундай – ки уни микроскопда кўриш мумкин. Эмульсияларнинг ҳосил бўлиши ва барқарорланишига кўмак-лашувчи моддалар эмулгаторлар дейилади. Нефтнинг кубли модаллари бўлган смола, асфальтен, асфальтоген кислоталар ва уларнинг ангидридлари, нефтен кислотанинг тузлари ҳамда турли анорганик қўшимчалар эмульгаторлар бўлиб ҳисобланади. Нафтен кислоталарнинг алюминийли, калцийли, магнийли ва темирли совунлари нефт ва унинг дистилятларида яхши эрийди, шу сабабли улар гидрофоб эмульсияларнинг ҳосил бўлишига ҳам кўмаклашади. Тескариси, нафтен кислоталарнинг натрийли тузлари сувда яхши углеводородлар эса ёмонроқ эрийди. Шунинг учун улар юза қатламида сувли фаза томонида адсорбцияланиб, нефт томчиларини парда билан қоплайдилар ва шу тарзда нефт сувда туридаги гидрофил эмусиянинг ҳосил бўлишига кўмаклашадилар. (МСБ) ССЕ ядросининг эмусиядаги ўлчамлари 0,1 дан 100 мкм гача ўзгаради. Нефт эмульсияларининг қовушқоқлиги сув ва нефтнинг қовушқоқлигидан юқори. Эмульсияларнинг электр ўтказувчанлиги сувнинг миқдорига, эмульсиянинг дисперсланишига ҳамда сувда эриган туз ва кислоталарнинг миқдорига боғлиқ бўлади. Нефт эмульсияларининг барқарорлигига, яъни маълум вақт ичида бузилмаслиги ва нефт ҳамда сувга ажралмаслик қобилятига дисперслиги, аралашаётган суюқликларнинг ҳарорати, эмульсиялар таркибида эмульгаторларнинг борлиги таъсир қилади. Download 6.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling