В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин
Download 6.02 Mb.
|
Нефтни қайта ишлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.3.3. Парафин ва церезин
- 5.3.4. Битум
Дастлаб сурков – совутувчи суюуқликлар (ССС) деб, аталган сурков- совутувчи технологик воситалар материлларга кесиш ва босим билан ишлов беришда кенг қўлланилмоқда: бунда катта статик ва динамик юкламалар, юқори ҳарорат вужудга келади, ишлов берилаётган материал кесувчи асбобга, штамплам ва прокатлаш жиҳозларига таъсир кўрсатади. ССТВ кесилаётган металл қатламларининг дефармацияланиш жараёнини енгиллатишга, ишлов берилаётган юза сифатини яхшилашга имкон берадилар. Улар асбоб ва ишлов берилаётган детални совутадилар, қипиқ металл чангини ва бошқа ифлосланишларни ювиб ташлайдилар, коррозиядан ҳимоя қилувчи пардаларни ишлаб берилаётган детал ва станоклар юзасида ҳосил қиладилар.
Агрегат ҳолати ва физик-кимёвий хоссалари бўйича ССТВ ни қуйидагича синфлайдилар: газ ҳолатдаги (инерт ва фаол), суюқ (сув билан аралашадиган, мойли), тез буғланадиган, суюқланмалар (металлар, тузлар, бошқа моддаларнинг), қаттиқ (анорганик, юмшоқ металлар, органик, аралаш, бошқа), пластик (қуюуқлаштирувчиларда: углеводородли, совунли, аралаш ва бошқа.) (қуйидаги схемага қаранг). ССТВ асосий синфларининг белгиларига присадкалар болигини, присадкалар билан лгирлаш даражасини, присадкаларнинг мой ёки сувда эрувчанлигани, присакаларнинг кимёвий табиатини ва уларнинг мисга нисбатан фаоллигини билдирувчи индексларни қўшадилар. Сув билан аралашадиган ва мойли ССТВ лар энг кўп тарқалган. Сув билан аралашадиган ССТВ лар таркибида боғловчи моддалар (сув, спиртлар), гликоллар ва бошқа), эмулгаторлар, коррозия ингибиторлари эскиришга қарши, тирналишга қарши, кўпикланишга қарши присадкалар ва махсус қўшимчалар бор. Сув билан аралашадиган ССТВ ларнинг асосий афзалликлари бу юқори совутувчилик қобиляти, ёнғинга хавфсиз, заҳарлилиги паст, камчиликлари-кўпик ҳосил қилиши, биошикастланиш, ишлатилган маҳсулотларнинг қийин регенератцияланиши ва утилизацияси. Сув билан аралашадиган ССТВ ни эмулсаялар деб атаса бўлади. Мойли ССТВ лар таркибида 50 оС да қовушқоқлиги 2-40 мм2/с бўлган минерал мойлар сақланади. Функционал вазифасига қараб мойли ССТВ га эксплутацион хоссаларини яхшилаш учун турли хил присадкалар антифрикцион, эскиришга қарши, тирналишга қарши оксидланишга қарши, ювувчи, антикоррозион, кўпикланишга қарши ва бошқалар киритилади. Мойли ССТВ нинг асосий афзаллиги яхши сурковчи хоссалари, камчиликлари- паст совутувчилик қобиляти, юқори ёнғин хавфи, буғланувчанлик ва заҳарлилик. 5.3.3. Парафин ва церезин Парафин оқ ёки сариқ рангли маҳсулот бўлиб асосан нормал тузилишли парафин углеводородидан таркиб топган. Суюқланиш ҳароратига қараб суюқ (< 27 оС) ва қаттиқ (28-70 оС) парафинни фарқлайдилар; қаттиқ парафинни юмшоқ (28-45 оС), ўртача суюуқланадиган (45-50 оС) ва қаттиқ (50-70 оС) га бўладилар. Суюқ парафин занжирларида 9 дан 24 гача углерод атомлари сақланади, у 90-99 % га н-алканлардан тузилган ва 180-370 оС чегарасида қайнаб чиқади. Қаттиқ парафин кристалл маҳсулот бўлиб занжирда 20 дан 40 гача углерод атомларини сақлайди. н- Алканлардан ташқари (75-98 %) қаттиқ парафинда изоалканлар сақланади, нафтенли углеводородлар анча кам ва узун ён занжирли ароматик углеводородлар улардан ҳам кам. Парафиннинг суюқланиш ҳарорати ошиши билан унинг қовушқоқлиги ошади ва молекулада углерод атомларининг сони 40 та бўлганда у 100 оС да 8 мм2/с атрофида бўлади. Индивидуал парафин углеводородларнинг зичлиги уларнинг суюқланиш ҳароратида 777 дан 782 кг/ м3 гачани ташкил қилади. Парафинни қаттиқ ҳолатдан суюқга ўтишида ва тескариси бўлганда унинг ҳажми ўзгаради-тегишли равишда 11-15 % га ё ошиб ё камайиб боради. Тозаланган парафин жилосиз ёки тиниқ бўлиши мумкин. Жилосизлиги ундаги криссталларнинг оптик анизотроплиги билан ҳамда уларнинг орасидаги ёриқлар билан шартланган. Одатда тор фракцион таркибли парафин тиниқ бўлади. Узоқ вақт сақланганда парафин анча тиниқ бўлиб қолади, бу ундаги рекристалланиш билан тушунтирилади, қайта кристалланиш кристалларнинг йириклашиши билан содир бўлади, бунинг натижасида ёруғликни тарқатиш камаяди. Саноатда турли вазифали қаттиқ нефт парафиннинг кенг ассортименти ишлаб чиқарилаяпти, улар қуйидаги: мойнинг миқдори 0,8 % (мас.) дан кўп бўлмаган суюқланиш хароратининг интервали 2 оС (50 дан 58 оС гача) бўлган юқори ҳароратда суюқланадиган парафин; мойнинг миқдори 2,2 % (мас.) дан кўп бўлмаган ва суюқланиш ҳарорати 45-52 оС бўлган тозаланмаган парафин, алканларнинг юқори миқдори билан фарқ қилади; озиқ-овқат парафини юқори даражада тозаланган парафин бўлиб, унда концероген моддаларнинг айниқса 3,4-бензпиреннинг мавжудлилига йўл қўйилмайди. Озиқ-овқат саноати учун парафин мойнинг миқдори 0,5 % (мас.) кўп бўлмаганда суюқланиш ҳарорати бўйича фарқланади. Қаттиқ парафин синтетик ёғ кислоталарни ишлаб чиқаришда, тара ва қадоқлаш материалларини тайёрлашда, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун мўлжаланган идишларни қоплаш учун, маиший кимё, пардоз-упа препаратларини ишлаб чиқаришда қўллайдилар. Товар қаттиқ парафинни юқори тозаланган (П-1, П-2), тозаланган (Т-1, Т-2,Т-3 ва с) ва юқори тозаланган чуқур ёғсизлантирилган (В2 –В5) ларга бўладилар. Нефт парафини асосида истиқболли композициялар бўлиб парафинли эмульсиялар ҳисобланади. Кўпгина саноати ривожланган дунё мамлакатларида парафинли эмульсияларни материаллар юзасига махсус хоссалар бўлган силлиқлик, сувни ўтказмаслик, юзага абразив барқарорлик ва бошқалар эга қилдириш учун қўллайдилар. Умумий ҳолда парафинли эмульсия берилган ўлчамдаги заррачалари бўлган юқори дисперсли системадан иборат ва қуйидаги компонентлардан таркиб топган: Дисперс фаза: эмульсиянинг вазифасига қараб 50-60 % (мас.) парафин ёки унинг турли навлари аралашмаси. дисперсион муҳит: 45-35 % (мас.) сув эмульгатор, стабилизатор: 3-5 % (мас.) Парафинли эмульсияларни картон, қоғозини шимдиришга, ғовак материллар (гипс, бетон ёғоч – қипиқли плита) гидрофоб хоссаларга эга қилдиришга ҳамда турли материаллар юзасини силлиқлашда қўллайдилар. Церезин сариқдан жигарангача бўлган кристалл маҳсулот, унинг такибига асосан изотузилишли узун алкил занжирига эга бўлган нафтен ва ароматик углеводородлар ҳамда нормал ва изотузилишли юқори молекуляр парафин углеводородлар киради. Церезиннинг молекуляр массаси 500 дан 750 гача бўлади. Парафиндан фарқли ўлароқ молекуляр массаси тенг бўлган ҳолда церезин юқорироқ суюқланиш ҳарорати, қовушқоқлик ва зичликга эга; у парафинга қараганда унча қаттиқ эмас ва анча пластик (эгилувчан). Томчи тушиш ҳарорати билан фарқ қиладиган церезиннинг бешта нави ишлаб чиқарилади. Товар церезинни сурковлар, мумли қотишмалар, изоляцион материлларни олишда, электрон саноати корхоналарнинг маҳсулотларида қўллайдилар. Кўп ҳолларда парафин ва церезин тоза ҳолда у ёки бу хоссалари жиҳатидан истеъмолчиларнинг талабларини қондирмайдилар. Керакли хоссаларга уларни аралаштириб кандалатчилик ва пишлоқ ишлаб чиқариш саноати учун композицияларни тайёрлаб эришилади. Мумли коапозициялар. Қаттиқ углеводородлар асосида олинадиган маҳсулотлар орасида 40 дан 70 % гача (мас.) изо-ва циклоалкан углеводороларинисақлаган қаттиқ кристалл маҳсулотдан иборат бўлган микрокристаллик нефт муми алоҳида ўринни эгалайди. Нефт мумининг зичлиги 800 дан 860 кг/м3 гача, молекуляр массаси 420-680 гача, суюқланиш ҳарорати 50-67 оС гача ўзгаради. Церезиндан фарқли ўлароқ мумда мойнинг миқдори анча юқори ва 18 % (мас.) гача етади. Мумли композицияларни петролатумни мойсизлантиришда юқори ҳароратда суюқланадиган парафин чиқиндиларининг асосида оладилар. 5.3.4. Битум Битумни оғир нефт қолдиқларидан чуқур концентрациялаш (қолдиқли) ёки оксидлаш (оксидланган) усуллари билан ишлаб чиқарадилар; у йўл қурилишида, томни ёпиш, гидроизоляцион ва электроизоляцион материалларни олиш, асфальтли локлар ва полиграфия бўёқларини таёрлаш учун мўлжалланган. Битумни суюқ, ярим қаттиқ ва қаттиқ ҳолда ишлаб чиқарадилар, вазифасига қараб битумни йўл (қовушқоқ БН, БНД, БДУ, навли ва суюқ), қурилиш (БН навли), том ёпиш (БНК), изоляцион (БНИ), нозик (Б ва Г), юқори ҳароратда суюқланадиган юмшатувчи (рубракс) лар А-30 ва А-10 ларга бўладилар. Битумнинг кўп сонли навлари бир биридан юмшаш ҳарорати, нозиклиги, игнанинг кириш чуқурлиги (пенетрацияси), чўзилувчанлиги (дуктиллиги), адгезияси билан фарқ қилади. Битумнинг юмшаш ҳарорати бу нисбатан қаттиқ ҳолатдан битумни суюқ ҳолатга ўтиш ҳароратидир. Нозиклик ҳарорати бу қисқа вақт давомида юкланган юклама таъсирида материал парчаланадиган ҳароратдир. Нозиклик ҳарорати битумнинг паст ҳароратли хоссаларини ва унинг қопламдаги ҳатти – ҳаракатини тавсифлайди: у қанча паст бўлса шунча битумнинг сифати юқори бўлади. Йўл битуми учун нозиклик ҳарорати одатда минус 2 дан минус 30 оС ни ташкил қилади. Пенетратция билвосита битумнинг қовушқоқлик даражасини тавсифлайди. У игнани маҳсулотга кириш қобилятини белгиловчи, маҳсулотни эса бу киришга қаршилик кўрсатишни маълум режимда ярим суюқ ва ярим қаттиқ маҳсулотларга игнанинг кириш чуқурлиги билан баҳоланади. Download 6.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling