13.1-жадвал.
Мойли хомашёни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган эритувчиларнинг физикавий хоссалари
Кўрсаткич
|
Фенол
|
Фурфурол
|
N-пиролидон
|
Кимёвий формуласи
|
C6Н5ОН
|
C4Н3ОНО
|
C5Н9NО
|
Молекулар массаси
|
94,11
|
96,09
|
99,13
|
Зичлиги, П20
|
1,071
|
1,1614
|
1,028
|
Ҳарорат 0,1 МПа, 0C
|
суюқланиш
|
41,0
|
-38,7
|
-24
|
қайнаш
|
181,4
|
161,7
|
202
| Фурфуролнинг камчилиги ҳаво ва сув кислороди иштирокида юқори оксидланувчанлиги ва смолаланиш. Бундан ташқари баьзи ҳолларда, айниқса қолдиқ мойларни тозалаганда фурфуролли, кейин олинган рафинатнинг сифати фенолли тозалашдагига қараганда ёмонроқ бўлади ва фурфурол: хомашё нисбатининг оширилиши ҳеч андай самара бермайди. Фурфурол фенолга қараганда смолаларни ёмонроқ эритади, шунинг учун фурфуролли тозалашдан кейинги мойлар тўқроқ рангга эга.
N-метилпирролидон фурфуролга нисбатан анча юқори эритувчилик хусусиятга ва фенолга нисбатан анча кичикроқ заҳарловчи хоссага эга. Эритувчи ёрдамида экстракциялаш устунли жиҳозларда амалга оширилади.
Саноат қурилмаларида селектив тозалашни узлуксиз қарама-қарши оқимли экстракция усули билан амалга оширадилар. Экстракция жараёнини яхшилаш учун эритувчи қуритиладиган жойда мойли хомашё киритиладиган жойдагига қараганда анча юқорироқ ҳароратни сақлаб турадилар. Ҳароратлар фарқи эритувчи хоссаларига қандай боғлиқ бўлса хомашё хоссасига ҳам шундай боғлиқ бўлади ва экстракциянинг ҳарорат градиенти деб аталади.
Фенол ва N-пирролидон билан тозалаш жараёнларида анти эритувчи қўшимчаси қўлланилади, яьни бу моддалар қўшилганда эритувчининг ортиқча эритувчанлик қобилияти пасаяди. Бу экстракциялаш жараёни экстракторга ички суғориш ҳамда экстрактли ва рафинатли фазалар орасидаги масса алмашинишининг жадаллаштирилиши ҳисобига анча тўлиқ бўлади. Анти эритувчи сифатида одатда сув қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |