В. М. Каримова, Н. Шомуродова. Этнопсихология. Олий юртлари талабалари учун ўқув қўлланма. – Тошкент, 2012


ЭТНИК ВА ИНДИВИДИДУАЛ ХУСУСИЯТЛАР: ЎЗАРО


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/23
Sana29.03.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1306889
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23
Bog'liq
2615-Текст статьи-6515-1-10-20200706

 
ЭТНИК ВА ИНДИВИДИДУАЛ ХУСУСИЯТЛАР: ЎЗАРО 
БОҒЛИҚЛИК БОРМИ? 
Этнопсихологик хусусиятларнинг ўзига хос томонларини мужас-
самлаштирувчи ва уни намоён этувчи гуруҳ бу - этник бирлик вакилларидир. 
Этносга тааллуқли гуруҳдаги уларгагина хос бўлган хусусиятларнинг қай 
тарзда шаклланиши ҳам фан, ҳам амалиёт учун муҳимдир.
Маълумки, бола ёруғ оламга келар экан, аввало, ўзига Ватанни ва 
қолаверса, ота-онасини ўзи танлаб туғилмайди. Бундан ташқари, у ўз 
миллатига хос бўлган тайёр этнопсихологик хусусиятлар билан ҳам 
туғилмайди. Бола ота-онасидан авлод-аждодидан биологик йўл билан фақат 
ирқий хусусиятларни ва айрим руҳий хусусиятларнигина меърос қилиб 
олади, холос. Бола туғилиш даврида одам бўлишга номзод. Лекин якка 
10
Рубинштейн С.Л. Бытие и сознание.\\ В кн. «Хрестоматия по психологии».- М., 1977 – С. 49 


43 
ажралган холда у одам бўла олмайди. Жамиятда яшаб у одам бўлади. Бола 
ҳаётининг биринчи кунидан бошлабоқ ихтиёрсиз холда ўзи дунёга келган 
муҳитдаги турли-туман таъсирлар ва таассуротлар остида шахс бўлиб 
шакллана бошлайди. Боланинг биологик ва руҳий жиҳатдан ривожланиши 
учун таъсир етаётган бу ахборотлар, турли ижтмоий ва маъанвий муҳит, 
географик шароитларда бир хил бўлмайди. Мана шу турли хил муҳит ва 
ахборотларининг турфа хиллиги бир-бирига ўхшамайдиган, ўзига хос 
миллий қиёфали халқларни яратади. 
Гарчи ҳар бир инсон маълум даражада мустақил яшаш ва фаоллик 
кўрсатиш имкониятига эга бўлса ҳам, лекин ҳаётда у фақат ўз ҳохиши ва 
тушунчаси билан яшаб қолмай, шунинг билан биргаликда ўзи яшаб тўрган 
ижтимоий муҳит ва ўзи мансуб бўлган халқнинг тажриба, билим ва 
эътиқодларини ҳам ўзлаштириб боради. Чунки одам ўзи яшаб турган 
ижтимоий муҳитни инкор этиб ёки ундан бутунлай чиқиб кетиб яшай 
олмайди. Бола фақат миллий муҳитда яшаб тўргандагина шу миллат ва 
элатга хос бўлган хусусиятларни онги ва хулқтига сингдириб, ижтимоий 
тажрибани эгаллаб, айни миллат вакили бўла олади.
Боланинг онтогенетик тараққиёти даврида ташқи хатти 
ҳаракатларни ботиний яъни, "ақлий" хусусиягларга айланиши даврида унда 
миллий психологик қиёфа асослари шакллана бошлайди. Индивиднинг 
ижтимоийлашиши, миллийлашиши она тилини ўзлаштириш билан 
бошланади. Миллий тилни билмаслик этник муҳитдаги жараёнларни, тилда 
ифодаланаётган ҳолат ва ҳодисаларнинг моҳиятларини англаб олишга 
тўсқинлик қилади. Чунки фикр ифодаси учун ишлатиладиган сўзларда 
миллий ўзига хослик бўлади. Тафаккур билан тил ва нутқ ўзаро боғлиқ 
бўлганлиги учун, русча тили чиққан болаларнинг фикрлаш малакаси ҳам 
русча бўлиб ўзбекларникидан фарқланади. Чунки инсоннинг тафаккур тарзи 
нутқида, тилда реаллашади, моддийлашади. 
Ўзбеклар миллий муҳитида туғилиб вояга етган болалар ўзбекча 
гаплашишга ўрганганларидан кейин ҳам, русча фикрлаб, ўзбекча гапиришга 


44 
ҳаракат қилади. Русча тафаккур тарзи билан ўзбекча гапириш жуда қийин. 
Бошқа миллат вакили воқеликни ўзбекнинг кўзи билан кўриб ўзбекона 
тафаккур тарзи билан идрок ета олгандагина, у чинакамига ўзбекча фикр 
юритиб, ўзбекча гапира бошлайди. Юқорида айтиб таъкидлаганимиздек, 
кўрган нарсаларни идрок этиш ва мазмунини тушуниб этиш миянинг туғма 
хусусияти бўлмай, бу хусусиятни у турмуш тажрибаси асосида хосил қилади. 
Шунинг учун ҳам турли табиий шароитларда ва ижтимоий муҳитда яшаб 
вояга этган кишилар, турли ҳодиса ва воқеаларни идрок этишда ўзига хос 
ижтимоий психологик хусусиягларга эга бўлишади. Олиб борилган 
текширишлар шуни кўрсатадики, Африка қитьасидаги ижтимоий 
таракқиётда ортда қолиб кетган баъзи қабила болалари тажриба билан боғлиқ 
бўлган, амалий аҳамиятга эга бўлган нарсаларни, ходисаларни эсда олиб 
қолишда ажойиб хотира намуналаринн кўрсатишган. Улар ов қилинадиган 
сўқмоқларни топиш, ёввойи ҳайвонлар изини фарқлаш, ўрмон ичида 
ориентировка қила олишлик каби вазифаларни бажаришда европалик 
тенгдошларига қараганда бир мунча устунлик қилган ҳолда, оддий геометрик 
шаклларни деярли фарқлай олмаганлар. Инсон ижтимоий зот сифатида 
маълум миллий муҳитда шаклланиб борар экан, у шу муҳитда мавжуд бўлган 
муносабатларни, миллий хусусиятларни ўз-ўзидан стихияли равишда 
ўзлаштирмасдан, балки шу жамиятда қабул қилинган маълум
таълим-тарбия тизими орқали, секин-аста ўзлаштириб боради. 
Ҳар бир авлод вакиллари аждодларнинг турмуш тажрибаларини, тил ва 
маданий хусусиятларини ўзлаштириб, миллат учун умумий бўлган шарт-
шароитлар остида ўсиб, тарбияланиб бориши натижасида уларнинг 
барчасида шу миллатга хос бўлган умумий психологик хислатлар 
шаклланади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ижтимоий ахборотларни ёш 
авлод томомидан ўзлаштириб борилиши, фақат онгли равишда, таълим-
тарбия бериш жараёнидагина бўлиб қолмасдан, шунингдек, индивиднинг 
ўзи билмаган ва ўзлаштириш жараёнини англаб етмаган холда ҳам юз 
беради. Бу тақлид ва таъсирланиш орқали амалга ошади, индивиднинг 


45 
тараққиёти, - у бевосита ёки бавосита муносабатга киришган бошқа 
индивидларнинг тараққиёти билан белгиланган бўлади ва бир-бири билан 
муносабатга киришадиган турли авлод вакиллари ўзаро боғланган, кейинги 
авлодларнинг жисмоний мавжуддиги эса ўтмишдошлари томонидан 
белгиланган бўлади.
Илғор фан намоёндалари инсоният - бу ижтимоий ходиса эканлигиии 
аллақачон исботлаб беришган. Шу жумладан конкрет бир киши ҳам аввало 
мураккаб ва серқирра ижтимоий муносабатлар мевасидир. Шунинг учун ҳам 
шахснинг ҳатти-ҳаракатлари моҳиятини биологик ёки ирқий хусусиятлар 
билан эмас, балки жамиятдаги ижтимоий нормалар ҳамда аҳлоқ қонунлари 
билан белгилаш керак. Шундай даврлар ҳам бўлганки, айрим олимлар 
ирқчиликни ёқлаб, бош миянинг шакли ва вазни гуёки, халкларнинг илғор 
ёки қолоқлигини билдиради, деб даьво қилиб чиқишган эди. Лекин амалга 
оширилган тадқиқотлар бу даъвонинг асоссиз эканлигини исботлаб берди. 
Масалан, инглизлар ва меланезийцлар миясининг ўртача вазни – 456 гр., 
французларники - 1473 гр., бурятларники - 1508 гр., Шимолий Америка 
негрлариники - 151 гр, экан
11

Академик И.Н.Павловнинг олий нерв фаолияти ҳақидаги таълимотига 
кўра, ҳамма халқлар ижтимоий тараққиётнинг қайси даражасида 
бўлишларидан қатъий назар, олий нерв фаолиятининг бир хил бўлган
аппаратига - биринчи ва иккинчи сигналлар тизимидан ташкил топган 
бўлади. 
Агар олий нерв фаолиятининг ривожланиши юз минг йиллар давом 
этганлигини, синфий жамиятнинг вужудга келганлига эса бир неча минг йил 
бўлганлигини назарга оладиган бўлсак, инсон олий нерв фаолияти механизми 
синфий жамият барпо бўлмасдан анча илгарироқ шаклланганлиги равшан 
бўлиб қолади. Инсон руҳияти фақат уни ўраб тўрган ташқи муҳит 
шароитларига мослашиб ва унинг хусусиятларини акс эттириб қолмасдан, 
11
Якимов В. Антропология разоблачает.\\ журнал “Азия и Африка сегодня”
– 1966 - № 4 


46 
балки, доимий тараққий этиб туриш характерига эга бўлган иқтисодий -
ижтимоий ходисаларнинг ўзгариб туришига ҳам мослашиб туради. 
Ижтиомий - иқтисодий тузумнинг яшаш шароитларининг ўзгариши ва 
янги амалий фаолият шаклларининг вужудга келиши билан инсоннинг 
билиш билан боғлиқ бўлган руҳий жараёнларида ҳам ўзгариш юз беради. 
Бунда руҳий жараёнларда қайта қурилиш содир бўлиб, аввал мавжуд 
бўлмаган янги руҳий фаолият турлари вужудга келади. Меҳнат жараёнида 
одам ташқи табиатни ўзгартириб бориб, шунинг билан бир даврда ўз 
табиатини ҳам ўзгартиради. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling