Ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Организмни нурланишдан муҳофаза қилиш


Download 4.37 Mb.
bet68/70
Sana08.11.2023
Hajmi4.37 Mb.
#1756971
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70
Bog'liq
biofizika

Организмни нурланишдан муҳофаза қилиш
Радиоактив моддалар билан ишловчи ходимлар уларнинг зарарли таъсирини ва ҳимояланиш чораларини билишлари шарт. Ионлантирувчи нурланишдан ҳимояланишда вақтдан, масофадан ва маълум материаллардан фойдаланиш лозим. Нурланиш таъсирида қанчалик кам вақт ва қанчалик узоқ масофада бўлинса, шунчалик радиация таъсири кам бўлади. Радиация интенсивлиги манбагача бўлган масофанинг квадратига тескари пропорционал равишда камаяди (ҳавода ютилиш эътиборга олинмаганда).
α - нурланишдан ҳимояланиш оддий бўлиб, бир варақ қоғоз ёки бир неча см ҳаво қатлами етарлидир. Лекин организмга α-заррачани кириши жуда хатарли.
β – нурланишдан ҳимояланишда бир неча см шиша, алюминий ва плексиглас материаллардан, γ – нурланишдан ва рентген нурларидан ҳимояланишда қалин қўрғошиндан, нейтронлардан ҳимояланишда водород бўлган моддалардан (сув) фойдаланилади.
Кимёвий ҳимоя воситалари сифатида цистеин, глутатион препаратлари, аминлар, хинон, стеридлар ва бир қатор антибиотикларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Бу моддалар организмнинг радиация нурланишига нисбатан резистентлик қобилиятини оширади.
12.3. Радиоактив изотопларнинг қўлланилиши
Радиоактив изотоплар (нишонланган атомлар) ёрдамида организмда модда алмашинуви, биокимёвий реакциялар ўрганилди. Тиббиётда радиоактив изотоплар турли хил патологияларга ташхис қўйишда ва уларни даволашда ишлатилади. Радиоактив нурлар ёрдамида зарарли ўсмалар ва бошқа хасталикларни даволашда қўлланилмоқда. Бунда рентген нурларидан кўра  - нурларининг аҳамияти кенгроқ.
Организмдаги суюқлик ҳажмини ҳам изотоплар ёрдамида ўлчаш осон. Маълум миқдордаги радиоактив индикаторни қонга киритиб (жуда кам безарар миқдорини), унинг йўналиши, умумий ҳажмини аниқлаш мумкин бўлади.
Маълумки, йод моддаси қалқонсимон безда кўп ажралади, бу айниқса Базедов касаллигида интенсив бўлади. Организмда йод метаболизмини радиоактив J- изотопи ёрдамида ўрганилган. Радиоактив йоднинг катта дозалари тез ривожланаётган тўқималарни қисман парчалайди. Радиоактив кобальтнинг изотопи интенсив -нурланишидан турли ўсма касалликларини даволашда фойдаланилади.
Баъзи элементларнинг радиоактив изотопларидан кимёвий кинетика жараёнлари, ҳужайра мембранасидан ва бошқа биомембраналардан ионлар ҳаракатини ўрганилган.



Download 4.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling