Вацлав Гавел Кучсизлар кучи [Матн] / Вацлав Гав


Download 0.8 Mb.
bet2/10
Sana28.01.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1136177
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Кучсизлар кучи 23

Ҳамид Содиқ


1

Шарқий Европада арвоҳ дайдиб юрибди, ғарбда уни “диссидентлик1” деб номлашган. Бу арвоҳ самодан тушмаган. У тарихий ривожланиш босқичига кўра, ўзи органик мансуб бўлган тизимга хосдир. Мазкур тизим бир қатор сабаб­лар таъсирида тарихий анъаналарига асосланмай қўйган, у ҳозирда нонконформизмга2 нисбатан шафқатсиз усуллар билан жавоб қайтара олмайди. Бошқа томондан эса у шундай сиёсий инертликка эгаки, ҳатто расмий структураларда ҳам арзимас норозилик ёки мухолиф фикрга йўл бермайди.


Ким ўзи бу, “диссидент”лар? Диссидентлик асоси ва моҳияти нимада? Диссидентларни бирлаштирган “мустақил ташаббуслар” тош босадими? Уларнинг имкониятлари қандай? Мазкур тоифадаги инсонлар фаолиятига нисбатан “мухолифат” тушунчасини қўллаш мумкинми? Агар “ҳа” десак, унинг мавжуд режим фонидаги акси, йўналишлари ҳамда жамиятда тутган ўрни қандай, шунингдек, улар нимани истайди ва нимани исташи мумкин? Иқтидордан четлатилган ва мақомига кўра “чала фуқаро” рутбасидаги диссидентлар жамоага ва жамиятга таъсир ўтказишга қодирми? Улар нимани ўзгартира олади?
Ўйлашимча, юқоридаги саволларга жавобни ҳамда “кучсизлар кучи” ҳақидаги суҳбатни диссидентлар мансуб бўлган ҳокимият тафтишидан бошлаш мақсадга мувофиқ.
2

Тузумимизни кўпинча диктатура сифатида характерлашади, аниқроғи, сиёсий бюрократиянинг нивелирланган жамият устидан диктатураси сифатида.


Қўрқаманки, “Сиёсий бюрократик диктатура” тушунчаси ўзининг содда туюлишига қарамай, ҳокимиятнинг асл характерини очишдан кўра, уни парда ортига беркитади.
Хўш, биз диктатурани қандай тушунамиз?
Айтардимки, диктатурани анъанавий англашда – жамиятнинг зулмкор гуруҳлар томонидан зўрлик орқали эгалланиши, ижтимоий маънода эса – маълум бир тўда манфаатлари йўлида жамият аъзоларини осонлик билан манқуртлаштириш назарда тутилади.
Диктатурани “анъанавий” ёки “мумтоз” анг­лашда унинг муваққатлиги, тарихий эфемерлиги ва беқарорлиги ҳақидаги қарашлар устунлик қилади. Унинг яшовчанлиги диктатор ҳаёти билан чамбарчас боғланади, бу тобелик эса кўпинча локал характер касб этади. Мумтоз диктатура у ёки бу мафкурани қонунийлаштиришига қарамасдан ўзининг тиргаги сифатида армия ва полицияга урғу беради. Бундай ҳолларда диктатор ўзини иқтидор аренасидан суғуриб олишга қодир бўлган, яхши қуролланган гуруҳларни реал хавф сифатида кўради.
Ўйлашимча, бизнинг тузум ва “мумтоз” диктатуранинг умумий жиҳатлари жуда кам бўлиб, хусусан, ҳозирги давр диктатурасининг ўзига хос жиҳатларини қуйидагиларда кўриш мумкин.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling