Вацлав Гавел Кучсизлар кучи [Матн] / Вацлав Гав
Download 0.8 Mb.
|
Кучсизлар кучи 23
УЎК 821.162.3-31 КБК 83.3-5 Г 12 Вацлав Гавел Кучсизлар кучи [Матн] / Вацлав Гавел – Тошкент: Azon kitoblari, 2021. Таржимон: Ҳамид Содиқ “Кучсизлар кучи” асари собиқ СССР коммунистик тузумининг моҳиятини, режим ҳаёти ва унинг мафкуравий мақсадларини амалга оширишда қайси усул ва услублардан фойдаланишини очиб беради. Шунингдек асарда, ғайриинсоний тузумларда ўзликни сақлаб қолиб ҳақиқий ҳаёт асосида яшаш шартларини, шунингдек, посттоталитар тузумларда сиёсий манқуртга айланмаслик кўникмаларини таъсирли мисоллар билан ёритади. Асар коммунистик мафкура асоратларидан халос бўлишда “сиёсий декомпрессия” қоидаларига риоя қилиш, ҳамда постсовет давлатларининг демократик тараққиёт йўлига тушиб олишида муҳим манба бўлиб ҳисобланади. КИРИШ Вацлав Гавел Чех халқининг курашчан фарзандларидан бири. У бир неча бор ҳибсга олиниши ва ҳаётига жиддий хавф туғилишига қарамасдан ўз халқини коммунистик диктатура чангалидан олиб чиқишга ишонган ва бу йўлда жонини ҳам аямаган. 1993–2003 йилларда Чехия Республикасининг Президенти лавозимида фаолият юритиб, чех халқининг озод ва ҳур яшашига сабаб бўлган ислоҳотларни амалга оширган сиёсатчилардан биридир. Гавелнинг “Кучсизлар кучи” асари постсовет давлатларининг демократик ривожланиш йўлига тушиб олишида кўмакчи вазифасини ўтайдиган муҳим манбалардан биридир. Мазкур асар ўтган асрда ёзилганига қарамасдан, ундаги мулоҳазалар бугунги кун учун ҳам долзарбдир, чунки у нафақат коммунистик мафкура, балки инсонларни манипуляция қилиш устига қурилган барча режимларнинг асл юзини кўрсатади. Ғаввосликнинг муҳим бир қоидаси бор, унга кўра чуқур сув тубига шўнғиган инсон сув юзасига кўтарилаётганда қатъий тартиб ва қоидаларга амал қилиши керак, агар амал қилмаса вафот этиши мумкин. Бу “декомпрессия” дейилади. Айни жараён сиёсатда ҳам кузатилади: маълум бир тоталитар режим тубидан адолатлик ҳаётга кўтарилаётган жамият ҳам сиёсий декомпрессия (десталинизация, деколонизация ва ҳ.к.) талабларига риоя қилиши керак. Агар риоя қилинмаса эски режим асоратларидан асло қутилиб бўлмайди, балки у яна қайталайди. Абулфайз Элчибей айтганидек: “Қулсифатлар озод қилинса, ё қуллик даврини қўмсайди ёки бозордан ўзига қулдор сотиб олади”. Тараққиёт учун, аввало, инсоннинг ўзи тараққий этиши керак, инсон эса тараққиётни барпо қилади, бу энг тўғри йўлдир. Вацлав Гавелнинг қуйидаги фикрларига эътибор қаратинг: “....тизимдаги ҳаёт иккиюзламачилик ва ёлғон билан қоришиб кетган бўлиб, бунда бюрократик ҳокимият – халқ ҳокимияти дейилади; ишчилар синфи номи билан – ишчилар қул қилинади; инсонни тотал таҳқирлаш – инсон эркинлиги сифатида; ахборот изоляциси – унинг очиқлиги сифатида; жамоат назорати ташкилотларининг ҳукумат томонидан манипуляция қилиниши ва ҳукумат ўзбошимчалиги – қонун устуворлиги сифатида, маданиятни йўқ қилиш – унинг ривожланиши сифатида; империя таъсир доирасининг кенгайишини – жабрдийдаларга ғамхўрлик сифатида; сўз эркинлиги чекланишини - эркинликнинг юксак кўриниши сифатида; сайлов сохтакорлигини – демократиянинг энг олий шакли сифатида; тафаккур қуллигини – илғор илмий дунёқараш сифатида; оккупацияни – биродарлик ёрдами сифатида тақдим этилади. Ҳокимият ўз ёлғонлари асиридир ва шунинг учун ҳам у сохтакорликка эҳтиёж сезади. Ўтмишни сохталаширади. Бугунни, келажакни ва статистикани қалбакилаштиради. У ўзини, қудратли ва зўравон полиция аппарати мавжуд эмасдай тутади. Инсон ҳуқуқларига риоя қилаётганини сурбетларча таъкидлайди. Мунофиқликни - мунофиқлик ортига яширади.” Ишончим комилки, бу китоб кенг жамоатчилик оммаси учун фойдадан холи бўлмайди. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling