Вацлав Гавел Кучсизлар кучи [Матн] / Вацлав Гав


Download 0.8 Mb.
bet4/10
Sana28.01.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1136177
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Кучсизлар кучи 23

Учинчидан, ушбу “чуқур англаш” тузумимизни бошқа замонавий диктатуралардан ажратиб турадиган яна бир хусусиятдир. У мутлақо мослашувчан, мантиқий тугал, умумтушунарли ва жуда қайишқоқ мафкурага эга бўлиб, мажмуавийлиги ва ёпиқлиги билан секулярлашган дин характерига эга: у ҳар қандай саволга тайёр жавобни таклиф қилади, инсон ҳаётига чуқур кириб бориб ўзини қисман эмас тўлиқ қабул қилишигизни талаб этади.
Метафизик ва экзистенциал қадриятлар инқирози ҳамда бегоналашув сабаб инсон ўз қадрини йўқотган даврда, ушбу мафкура ўзига хос сеҳрли жозибага эга бўла бошлайди: у безовталанган қалбга осонлик билан “паноҳ” беради; мазкур мафкурага таслим бўлишингиз билан ҳамма нарса яна “равшанлашади”, ҳаёт “мазмунга” тўлади, ноаниқ саволларга “аниқ жавоблар” топилади, ташвиш ва ёлғизлик “чекинади”. Бироқ, ушбу арзон гаров “бошпана” эвазига инсон жуда қиммат тўлов қилиши, яъни ўз онги, виждони ҳамда масъулиятидан воз кечиши лозим, бу мафкурани қабул қилиш эса - онг ва виждонни “тажриба зиндонига жойлаш” ва шу орқали ҳокимият марказини – ҳақиқат маркази сифатида эътироф ва эътиқод қилишдек мудҳиш оқибатни келтириб чиқаради (бизнинг ҳолатимизда олий дунёвий ҳокимият - бу айни пайтда олий диний ҳокимият бўлиб, Византия цезарапапизмининг3 мутлақ нусхасидир).
Шуни тан олиш керакки, юқоридаги таърифлардан фарқли ўлароқ бу мафкура - бизнинг блокимиз ҳудудидаги инсонларга жуда катта таъсир кўрсатмаслиги билан ўзига хосдир (эҳтимол, расмийларнинг айтгани империя манфаати йўлида инсон манфаатларидан устун бўлган, империализм ҳамда ватанпарварлик бирлашиб кетган Россиядан ташқари). Aммо бу муҳим эмас, чунки тизимимиз мафкураси (биз бу ҳақда ҳали гаплашамиз), ўзига хослиги туфайли ҳар қандай ҳудудда ва шароитда вазифасини жуда муваффақиятли бажаради;
Тўртинчидан, бошқарув техникаси масаласида анъанавий диктатуралар маълум импровизация элементларини намоён қилади; аксарият ҳолларда ҳокимият механизмлари ҳаддан ташқари маҳкамланмаган бўлиб, бундай ҳокимиятларда спонтан ва тартибга солинмайдиган ўзбошимчалик учун қулай жойлар кўзга ташланади; ҳукуматга қаршилик кўрсатишнинг баъзи шакллари учун ижтимоий, маънавий ва моддий шароитлар етарлича топилади, қисқача айтганда, ҳукмрон тизимнинг ҳали ҳам заиф ва барқарорлашишдан олдин сўкилиб кетиши мумкин бўлган “сиртқи чоклари” мавжуд бўлади.
СССР тизимидаги олтмиш йиллик ривожланиш йўлимиз ва бу тузумнинг Шарқий Европа мамлакатларида деярли ўттиз йиллик (асосан, Россия якка ҳукмронлигининг тарихий тузилмавий моделларига таяниб) ривожланиши ҳокимиятнинг “жисмоний” кучига тескари ўлароқ, жамиятни тўғридан-тўғри ва билвосита манипуляция қилишнинг мукаммал ва яхши ривожланган механизмлари устига қурилдики, эндиликда бу тизим ҳокимиятнинг мутлақо янги кўринишдаги “жисмоний кучи” сифатида намоён бўлмоқда.
Шунингдек, тизим фаолиятининг самарадорлиги – (бу ҳақида унутмайлик) давлат мулки ҳисобига сезиларли кучайтирилади ва ишлаб чиқариш воситалари маъмурий-буйруқбозлик билан бошқарилади, бу ҳукмрон тузилмага ўз-ўзини назоратсиз инвестициялаш (масалан, бюрократик аппарат ва полиция) учун чексиз имкониятлар беради ва унинг ягона иш берувчилик мақоми фуқароларни манипуляция қилишни осонлаштиради.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling