Вацлав Гавел Кучсизлар кучи [Матн] / Вацлав Гав
Download 0.8 Mb.
|
Кучсизлар кучи 23
- Bu sahifa navigatsiya:
- Густав Гусак
- The Plastic People of the Universe
- Иккинчи интернационал
- Ишчиларни мудофаа қилиш қўмитаси
Амальгамизация - икки ёки ундан ортиқ этник гуруҳлар ёки халқларнинг биологик аралашуви натижасида бир гуруҳ ёки халққа айланиши жараёнидир. Жамоат, иттифоқлар ва корпорацияларнинг аралашиб кетиши маъносида ҳам тушиниш мумкин — таржимон.
13 Густав Гусак – (1975-1989 йилларда Чехословакия Президенти). 1969 йилнинг апрелида Чехословакия Комунистик партиясининг биринчи котиблигига сайланган. Унинг сиёсий фаолияти “нормаллаштириш” номини олди, яъни Гусак “Прага баҳори” даврида амалга оширилган сиёсий ислоҳотларнинг салбий оқибатларини бартараф этганлиги таъкидланади. Унинг раҳбарлик даврида мамлакатнинг сиёсий ҳаётида турғунлик ҳукм сурди, 1971-1989 йиллларда Чехословакия Марказий комитети ва Политбюроси раҳбарияти дерли ўзгармади — таржимон. 14 The Plastic People of the Universe - бу ноодатий рок гуруҳларидан бири. Уларнинг ҳайратланарли тарихи ижодий тиришқоқлик ва нонконформизмнинг ёрқин намуналаридан биридир. The Plastic People of the Universe гуруҳи собиқ Совет Иттифоқининг Прагага бостириб киришидан (1968 йил) бир ой ўтгач пайдо бўлган эди — таржимон. 15 Иккинчи интернационал 1889 йилда ташкил этилган Социолистик ишчилар партияларининг бирлашмасидир. 1976 йилда тугатилган. Тўртинчи интерноционал Л.Троцкий томонидан 1938 йилда Ишчилар синфини ҳимоя қилиш учун Францияда ташкил қилинган ва Сталинизмга мухолиф ўлароқ бир ғоя сифатида кўрилган ва 1940 йилдан бошлаб парчаланишни бошлаган — таржимон. 16 Ишчиларни мудофаа қилиш қўмитаси (полякча. Komitet Obrony Robotników, KOR) — 1976-1981 йилларда Полшадаги мухолифатдаги инсон ҳуқуқлари ташкилоти. У демократик социализм, чап либерализм ва католик бирдамлик позицияларини ҳимоя қилди. У сиёсий ва ижтимоий-меҳнат соҳаларида инсон ҳуқуқлари билан шуғулланган, биринчи навбатда Полшада қувғин қилинган ва қатағон қилинган диссидентларга ёрдам берган. У интеллектуал мухолифатни оммавий ишчилар норозилиги билан бирлаштирадиган тузилма сифатида муҳим сиёсий рол ўйнади. КОРнинг кўплаб аъзолари “Солидарность” ҳаракатининг етакчи фаоллари ва Учинчи Реч Посполитанинг йирик сиёсатчиларига айланишди — таржимон. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling