Вацлав Гавел Кучсизлар кучи [Матн] / Вацлав Гав


Download 0.8 Mb.
bet8/10
Sana28.01.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1136177
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Кучсизлар кучи 23

таржимон.

9 Сўз, даниялик ёзувчи Ханс Кристиан Aндерсеннинг “Қиролнинг янги кийими” эртагидаги машҳур ибора ҳақида кетмоқда. Бир давлатнинг қироли жуда юпқа матодан янги кўйлак тикишга ваъда берган иккита фирибгарни ёллайди, бу кўйлак аҳмоқлар учун деярли кўринмас бўлиши айтилади. Бўш тикув машинаси олдида бироз вақт ўтказгандан сўнг, фирибгарлар қиролга “кўринмас кийим” беришади. Сарой хизматчилари қиролнинг ялонғоч эканини билишади, аммо аҳмоқ деб ҳисобланмаслик учун буни очиқ айтишдан қўрқишади. Шундай қилиб, қирол яланғоч юради ва ҳамма унинг янги ажойиб кийимига “қойил” қолади. Фақатгина ушбу томошага гувоҳ бўлган болакай, кейинчалик машҳур бўлиб кетган “Қирол яланғоч-ку!” иборасини айтиб, шоҳни фош қилади — таржимон.


10 Александр Исаевич (Исаакиевич) Солженицин - Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси. Aдабиёт соҳасидаги Нобел мукофоти лауреати (1970). Россия Фанлар Академиясининг тарихий ва филология фанлар бўлими академиги (1997). Бир неча ўн йиллар давомида (1960-1980 йиллар) у коммунистик ғояларга, СССР сиёсий тизимига қарши фаол курашди. У СССР тоталитар режимини фош қилган “ГУЛАГ” асари билан машҳур — таржимон.

11 Хартия 77 - бу Чехословакияда 1976-1992 йилларда мавжуд бўлган сиёсий диссидентлар гуруҳини шакллантириш учун асос бўлган дастурий ҳужжат. Унинг асосчилари (Вацлав Гавел, Йиржи Динстбир, Зденек Млынарж, Йиржи Гаек, Павел Когоут) кейинчалик мамлакатнинг етакчи жамоат ва сиёсий арбобларига айланди. 1989 йил “Бахмал инқилоби”дан сўнг, хартияни биринчилардан бўлиб имзолаган файласуф Ян Паточка 1977 йилда ҳибсга олинган ва сўроқ пайтида ўлдирилган. Имзоловчилар орасида Францисек Кригел, Чехословакия Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Президиумининг собиқ аъзоси ҳам бўлган — таржимон.
Хартия матни 1976 йилда ёзилган. Унинг яратилишидаги рағбатлантирувчи омиллардан бири бу The Plastic People of the Universe гуруҳининг ҳибсга олиниши эди. Биринчи имзолар 1976 йил декабрда олинган. Хартия 242 имзо билан 1977 йил 6 январда эълон қилинган. Дастлаб йиғиштириб олинган ва мусодара қилинган, аммо нусхалари тарқатила бошлаган, 7 январ куни низом матни Европа ва AҚШнинг бир нечта йирик газеталарида эълон қилинди. 1977 йил охирида хартияга 800 киши имзо чекди, уларнинг кўп қисми кейинчалик ватанидан кетишга мажбур бўлишган.

12
Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling